Збекистон республикасининг божхона кодекси


-модда. Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштириладиган товарнинг божхона расмийлаштируви



Download 2,36 Mb.
bet58/189
Sana01.04.2022
Hajmi2,36 Mb.
#522705
TuriКодекс
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   189
Bog'liq
Bojxona kodeksi

131-модда. Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштириладиган товарнинг божхона расмийлаштируви
Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштириладиган товарнинг божхона расмийлаштируви товар қайси божхона органининг фаолият кўрсатиш зонасида турган бўлса, ўша божхона органи томонидан амалга оширилади.
Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштириладиган товар ваколатли шахс томонидан божхона органига топширилаётганда икки нусхада далолатнома тузилади. Далолатноманинг бир нусхаси рухсатнома берган божхона органида сақланади. Далолатноманинг иккинчи нусхаси ваколатли шахсга берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштирилган товар давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли органга қонунчиликда назарда тутилган тартибда топширилади.
(131-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
21-боб. Товарни божхона режимларига жойлаштирилаётгандаги рухсат бериш тартиб-таомиллари
132-модда. Рухсатнома олишни назарда тутувчи божхона режимлари
Товарни реэкспорт, вақтинча олиб чиқиш, божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш, реимпорт, вақтинча олиб кириш, божхона ҳудудида қайта ишлаш, йўқ қилиш ёки давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштириш божхона органи томонидан берилган тегишли рухсатнома асосида амалга оширилади.
133-модда. Товарни божхона режимларига жойлаштиришга рухсатнома олиш учун зарур бўладиган ҳужжатлар
Товарни божхона режимларига жойлаштиришга рухсатнома олиш учун ваколатли шахс товар қайси божхона органи фаолият кўрсатиш зонасида турган бўлса, ўша божхона органига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
1) реэкспорт божхона режими учун — рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза. Бунда илгари эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштирилган товарга нисбатан тегишли ваколатли органлар томонидан берилган, товарнинг қайтарилишига сабаб бўлган нуқсонлар ва бошқа ҳолатлар аниқланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар аризага илова қилинади;
2) вақтинча олиб чиқиш божхона режими учун:
рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза;
товарни етказиб бериш ёки топшириш тўғрисидаги контракт (шартнома, келишув) (товар ижара, лизинг шартномаси, кафолатли хизмат кўрсатиш ва инвестиция лойиҳаси доирасида вақтинча олиб чиқилган ҳолларда);
3) реимпорт божхона режими учун — рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза. Бунда илгари экспорт божхона режимига жойлаштирилган товарга нисбатан тегишли ваколатли органлар томонидан берилган, товарнинг қайтарилишига сабаб бўлган нуқсонлар ва бошқа ҳолатлар аниқланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар аризага илова қилинади;
4) вақтинча олиб кириш божхона режими учун:
рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза;
товарни етказиб бериш ёки топшириш тўғрисидаги контракт (шартнома, келишув) (товар ижара, лизинг шартномаси, кафолатли хизмат кўрсатиш ва инвестиция лойиҳаси доирасида вақтинча олиб кирилган ҳолларда);
товарнинг кузатув ҳужжатлари;
5) давлат фойдасига воз кечиш божхона режими учун — рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза.
Товарни божхона режимларига жойлаштиришга рухсатнома олиш учун ваколатли шахсдан ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилмаган бошқа ҳужжатлар тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.

Download 2,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish