Збекистон республикасининг божхона кодекси


-модда. Товарни бож олинмайдиган савдо божхона режимига жойлаштириш талаблари ва шартлари



Download 2,36 Mb.
bet50/189
Sana01.04.2022
Hajmi2,36 Mb.
#522705
TuriКодекс
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   189
Bog'liq
Bojxona kodeksi

114-модда. Товарни бож олинмайдиган савдо божхона режимига жойлаштириш талаблари ва шартлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бож олинмайдиган савдо божхона режимига ҳар қандай товарлар жойлаштирилади, бундан рўйхати қонунчиликда белгилаб қўйилган товарлар мустасно.
(114-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Бож олинмайдиган савдо божхона режимига жойлаштириладиган товарни декларациялаш бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган шахс томонидан амалга оширилади.
Товарлар бож олинмайдиган савдо божхона режимида чекланмаган муддатда туриши мумкин.
Бож олинмайдиган савдо божхона режимига жойлаштирилган товарлар билан қуйидаги операциялар амалга оширилиши мумкин:
товар реализация қилингунига қадар унинг ўзгармас ҳолатда бут сақланишини таъминлаш операциялари;
товарларни сотишга тайёрлаш бўйича, шу жумладан саралаш, ўраш-жойлаш, қайта ўраш-жойлаш, тамғалаш операциялари (акциз маркалари бундан мустасно).
Бож олинмайдиган савдо божхона режимига жойлаштирилган товар реализация қилингунига қадар ўзгармас ҳолатда қолиши керак, бундан истеъмол қилиш учун мўлжалланган озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш учун фойдаланиладиган товар мустасно.
Бож олинмайдиган савдо дўконида реализация қилинадиган товарлар товарнинг бож олинмайдиган савдо дўконига мансублигини англатувчи махсус тамғага эга бўлиши ва чакана сотиш учун олдиндан ўраб, жойланган бўлиши керак.
115-модда. Товарни бож олинмайдиган савдо божхона режимига жойлаштириш учун зарур бўладиган ҳужжатлар
Товарни бож олинмайдиган савдо божхона режимига жойлаштириш учун декларант божхона органига божхона юк декларациясини ва товарнинг кузатув ҳужжатларини тақдим этади.
18-боб. Божхона транзити
116-модда. Божхона транзити божхона режими
Божхона транзити божхона режими шундай режимки, бунда:
олиб кирилган товар божхона чегарасида жойлашган жўнатувчи божхона органи ва товар келиб тушадиган божхона органи орасидаги божхона ҳудуди бўйлаб, шу жумладан чет давлат ҳудуди орқали божхона назорати остида;
Ўзбекистон товарлари божхона чегарасида жойлашган жўнатувчи божхона органи ва товар келиб тушадиган божхона органи орасидаги чет давлат ҳудуди бўйлаб божхона божлари ва солиқлар тўланмаган, шунингдек иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмаган ҳолда олиб ўтилади.
Қайси божхона органи фаолият кўрсатиш зонасида товарларни божхона назорати остида ташиш бошланадиган бўлса, ўша божхона органи жўнатувчи божхона органи ҳисобланади.
Қайси божхона органи фаолият кўрсатиш зонасида товарларни божхона назорати остида ташиш тугалланадиган бўлса, ўша божхона органи товар келиб тушадиган божхона органи ҳисобланади.

Download 2,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish