Збекистон республикасининг божхона кодекси


-модда. Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис фаолияти устидан назоратни амалга ошириш тартиби



Download 2,36 Mb.
bet135/189
Sana01.04.2022
Hajmi2,36 Mb.
#522705
TuriКодекс
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   189
Bog'liq
Bojxona kodeksi

288-модда. Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис фаолияти устидан назоратни амалга ошириш тартиби
Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис фаолияти устидан божхона органлари томонидан назорат бевосита божхона расмийлаштируви жараёнида амалга оширилади.
Божхона брокери ёки ўз штатида божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис мавжуд бўлган бошқа юридик шахс божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиснинг божхона органларига нисбатан мажбуриятларини чеклаши мумкин эмас.
Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис ва божхона брокери ёки бошқа юридик шахс ўртасидаги муносабатлар меҳнат шартномаси билан тартибга солинади.
VIII бўлим. Божхона тўловлари
42-боб. Асосий қоидалар
289-модда. Божхона тўловларининг турлари
Товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтишда ва ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа ҳолларда қуйидаги божхона тўловлари тўланади:
божхона божи;
қўшилган қиймат солиғи;
акциз солиғи;
божхона йиғимлари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчиликда бошқа божхона тўловлари ҳам белгиланиши мумкин.
(289-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Божхона божларининг ва солиқларнинг ставкалари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади.
290-модда. Божхона божлари, қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи
Божхона божларига импорт, экспорт, алоҳида (махсус, антидемпинг ва компенсация) ва мавсумий божхона божлари киради.
Импорт божхона божи товар божхона ҳудудига олиб кирилаётганда тўланади.
Экспорт божхона божи товар божхона ҳудудидан олиб чиқилаётганда тўланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Алоҳида (махсус, антидемпинг ва компенсация) божхона божлари қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида қўлланилади.
(290-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Мавсумий божхона божлари товарларни божхона ҳудудига олиб кириш ва божхона ҳудудидан олиб чиқишни тезкор тартибга солиб туриш учун қўлланилади. Бунда бож тарифида назарда тутилган божхона божларининг ставкалари қўлланилмайди. Мавсумий божхона божларининг амал қилиш муддати улар белгиланган пайтдан эътиборан олти ойдан ошмаслиги керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларга солиқ ва божхона тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи солинади.
(290-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Download 2,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish