281-модда. Божхона брокерининг ҳуқуқлари
Божхона брокери қуйидаги ҳуқуқларга эга:
декларантдан ёки ваколатли шахсдан божхона расмийлаштируви учун зарур ҳужжатларни ва маълумотларни, шу жумладан тижорат, банк сири ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи ахборотни ўз ичига олган ҳужжатларни ва маълумотларни талаб қилиш ва олиш;
божхона юк декларациясини ҳамда товарларни декларациялаш учун зарур ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим этиш;
товарларни Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан белгиланган тартибда декларациялаш мақсадида божхона органларининг ахборот ресурсларидан фойдаланиш;
товарнинг божхона қийматини аниқлашда мазкур Кодекс 275-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ декларантга берилган ҳуқуқлардан фойдаланиш;
божхона расмийлаштируви ва божхона назорати учун зарур бўлган бошқа ҳаракатларни ваколатли шахс сифатида бажариш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
божхона органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят қилиш.
(281-модда биринчи қисмининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонлиҚонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Божхона брокери қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(281-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
282-модда. Божхона брокерининг мажбуриятлари
Божхона брокери:
Олдинги таҳрирга қаранг.
декларант ёки ваколатли шахс олдидаги ўз фуқаролик жавобгарлигини базавий ҳисоблаш миқдорининг минг баравари миқдорида суғурталаши;
(282-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонлиҚонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
божхона операциялари амалга оширилаётганда божхона органига божхона мақсадлари учун зарур бўлган ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим этиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчиликнинг товарларга доир талабларига, тақиқларига, чекловларига риоя этган ҳолда товарларни декларациялашни амалга ошириши ва божхона органига божхона декларациясини бериши;
(282-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонлиҚонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
товарнинг божхона қийматини аниқлашда мазкур Кодекс 276-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ белгиланган декларантнинг мажбуриятларини бажариши;
божхона расмийлаштирувида божхона органларига кўмаклашиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
товарларни жўнатувчидан, қабул қилувчидан олинган, давлат сирларини ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи ахборотни ошкор этмаслиги, ундан шахсий мақсадлари учун фойдаланмаслиги шарт, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно.
(282-модда биринчи қисмининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонлиҚонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Божхона брокерининг зиммасида қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
(282-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган мажбуриятларнинг бажарилганлик факти божхона брокерининг зиммасига божхона режимининг амал қилишини тугаллаш билан боғлиқ операцияларни бажариш мажбуриятларини юкламайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(283-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 3 октябрдаги ЎРҚ-494-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.10.2018 й., 03/18/494/1992-сон)
Do'stlaringiz bilan baham: |