Збекистон республикасининг божхона кодекси


-модда. Хавф таҳлили объектлари



Download 2,36 Mb.
bet97/189
Sana01.04.2022
Hajmi2,36 Mb.
#522705
TuriКодекс
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   189
Bog'liq
Bojxona kodeksi

205-модда. Хавф таҳлили объектлари
Хавф таҳлили объектлари жумласига қуйидагилар киради:
божхона назорати остида бўлган ёхуд эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштирилган товарлар;
тижорат учун фойдаланиладиган транспорт воситалари;
олди-сотди ёки айирбошлашга доир ташқи иқтисодиёт контрактларида (шартномаларида, келишувларида), товарларга эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ва (ёки) уларни тасарруф этиш ҳуқуқига оид битимларда ёхуд бошқа ҳужжатларда кўрсатилган маълумотлар;
товарнинг кузатув ҳужжатларида ва бошқа ҳужжатларда кўрсатилган маълумотлар;
божхона назорати остида турган товарларга нисбатан ваколатга эга бўлган шахсларнинг фаолияти;
божхона назорати шакллари қўлланилишининг натижалари.
206-модда. Дастлабки маълумотни тақдим этиш
Хавфни бошқариш тизимини қўллашда ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари, ташувчилар, божхона иши соҳасида лицензияларга ва рухсатномаларга эга бўлган шахслар томонидан юк, йўловчилар, транспорт воситалари тўғрисида дастлабки тарзда тақдим этилган ахборотдан фойдаланилади.
Божхона органлари Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ чет давлатларнинг божхона органлари ва халқаро ташкилотлар билан дастлабки ахборот алмашинувини амалга оширади.
207-модда. Божхона органлари томонидан хавфни баҳолаш ва бошқариш
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси божхона иши соҳасида ҳуқуқбузарликлар содир этилганлиги тўғрисидаги, шу жумладан текширувлар амалга оширилиши босқичида турган, шунингдек процессуал қарор қабул қилинган барча ҳуқуқбузарлик фактлари ҳақидаги статистик ва тезкор ахборотни тўплайди, умумлаштиради ҳамда таҳлил қилади.
Хавф профиллари ва уларни аниқлаш ҳамда қўллаш муддатлари, мезонлари Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан белгиланади.
Хавф профилларидан божхона назорати ўтказилаётганда божхона назорати шаклларини қўллаш учун божхона органлари томонидан фойдаланилади ва улар товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтишни чеклаш учун асос бўла олмайди.
Энг кам ёки энг кўп хавф тоифасига киритиш, шунингдек божхона тартиб-таомиллари айрим турларининг ҳамда божхона назорати айрим шаклларининг қўлланилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан манфаатдор давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хавфнинг белгиланган профиллари ва индикаторлари таркиби божхона органлари томонидан фойдаланиш учун мўлжалланган бўлиб, у махфий ахборотдир ва бошқа шахсларга ошкор этилиши мумкин эмас, бундан қонунчиликда белгиланган ҳоллар мустасно.
(207-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Download 2,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish