Збекистон республикасининг божхона кодекси


-модда. Тижорат мақсадларида фойдаланиладиган транспорт воситаларининг ускуналарини ва эҳтиёт қисмларини вақтинча олиб чиқиш



Download 2,36 Mb.
bet70/189
Sana01.04.2022
Hajmi2,36 Mb.
#522705
TuriКодекс
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   189
Bog'liq
Bojxona kodeksi

153-модда. Тижорат мақсадларида фойдаланиладиган транспорт воситаларининг ускуналарини ва эҳтиёт қисмларини вақтинча олиб чиқиш
Тижорат мақсадларида фойдаланиладиган транспорт воситалари билан бирга олиб чиқиладиган ва улар билан қайтариб олиб кириш учун мўлжалланган, юкларни ортиш, тушириш, уларга ишлов бериш ва уларни ҳимоялаш ускуналари, транспорт воситаларидан алоҳида фойдаланиш мумкинлиги ёки мумкин эмаслигидан қатъи назар, вақтинча олиб чиқилган тақдирда улар божхона тўловлари тўлашдан озод этилиши лозим.
Тижорат мақсадларида фойдаланишга вақтинча олиб чиқилган транспорт воситасига ўрнатилган қисмларни ва ускуналарни алмаштириш мақсадида таъмирлаш ёки техник хизмат кўрсатилаётганда фойдаланиш учун мўлжалланган ускуналар ва эҳтиёт қисмлар вақтинча олиб чиқилган тақдирда божхона тўловлари тўлашдан озод этилиши лозим.
Тижорат мақсадларида фойдаланиладиган транспорт воситаларининг алмаштирилган ускуналари ва эҳтиёт қисмлари божхона тўловлари тўланмаган ва иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмаган ҳолда божхона ҳудудига қайтариб олиб кирилади.
154-модда. Тижорат мақсадларида фойдаланиладиган транспорт воситаларининг божхона расмийлаштируви
Тижорат мақсадларида фойдаланиладиган транспорт воситаларининг божхона расмийлаштируви транспорт воситаси учун декларацияни божхона органи томонидан қабул қилиш орқали амалга оширилади.
23-боб. Жисмоний шахслар томонидан товарларни ва транспорт воситаларини нотижорат мақсадларда олиб ўтиш
155-модда. Жисмоний шахслар томонидан нотижорат мақсадларда олиб ўтиладиган товарлар
Жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжлари учун олиб кириладиган ёки олиб чиқиладиган ва тадбиркорлик фаолияти учун мўлжалланмаган товарлар жисмоний шахслар томонидан нотижорат мақсадларда олиб ўтиладиган товарлар ҳисобланади.
Жисмоний шахслар томонидан нотижорат мақсадларда олиб ўтиладиган товарлар божхона чегараси орқали соддалаштирилган тартибда ва ушбу бобда назарда тутилган имтиёзлар қўлланилган ҳолда олиб ўтилади.
Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган товарларнинг қандай мақсадга мўлжалланганлигини аниқлашда қуйидагилар ҳисобга олинади:
товарларнинг миқдори, бунда товарларни олиб ўтаётган жисмоний шахс ва унинг оила аъзолари эҳтиёжларидан ортиқ миқдордаги бир турдаги товарларга, агар товарларни олиб ўтаётган шахс аксини исботлаб бермаса, тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун олиб кирилаётган товарлар деб қаралади;
товарларни олиб ўтишнинг такрорийлиги, бунда айни бир шахс томонидан бир турдаги товарларнинг бир неча бор олиб кирилишига, агар товарларни олиб ўтаётган шахс аксини исботлаб бермаса, тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун товарларни олиб кириш деб қаралади;
сафарнинг ҳолатлари, бунда сафарнинг мақсади ва унинг давомийлиги ҳисобга олинади.

Download 2,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish