Збекистон республикасининг божхона кодекси


-модда. Божхона органларининг ваколатларига кирувчи масалалар бўйича маслаҳат бериш



Download 2,36 Mb.
bet179/189
Sana01.04.2022
Hajmi2,36 Mb.
#522705
TuriКодекс
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   189
Bog'liq
Bojxona kodeksi

381-модда. Божхона органларининг ваколатларига кирувчи масалалар бўйича маслаҳат бериш
Божхона органларининг мансабдор шахслари манфаатдор шахсларга божхона иши масалалари ва божхона органларининг ваколатларига кирадиган бошқа масалалар юзасидан маслаҳат беради.
Божхона органларининг мансабдор шахслари томонидан маслаҳат бериш божхона органлари жойлашган ерда ва уларнинг иш вақтида амалга оширилади.
Божхона органлари томонидан маслаҳат бериш оғзаки, электрон ёхуд ёзма шаклда бепул амалга оширилади.
Маслаҳат беришда манфаатдор шахсларга тақдим этилган ахборот товарлар ва транспорт воситаларига нисбатан божхона операциялари амалга оширилаётганда божхона органлари томонидан қарор қабул қилиш ёки ҳаракатни бажариш учун асос бўлмайди.
56-боб. Интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш
382-модда. Интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш борасида божхона органлари томонидан кўриладиган чоралар
Божхона органлари ўз ваколатлари доирасида интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш чораларини кўради.
Божхона ҳудудига олиб кириладиган ва божхона назорати остида турган интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш учун божхона органлари:
интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг бузилганлик белгилари мавжуд бўлган товарларни чиқариб юборишни тўхтатиб туриши;
интеллектуал мулк объектларини ўз ичига олган товарларни чиқариб юборишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарорни бекор қилиши мумкин.
383-модда. Божхона органлари томонидан интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш бўйича чоралар кўрилмайдиган товарлар
Божхона органлари:
1) жисмоний шахслар томонидан нотижорат мақсадлар учун, шу жумладан уларнинг манзилига халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларида юбориладиган;
2) божхона транзити божхона режимига мувофиқ;
3) дипломатик ваколатхоналар, консуллик муассасалари, хорижий давлатларнинг бошқа расмий ваколатхоналари, халқаро ташкилотлар, ушбу ваколатхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ходимлари томонидан расмий ва шахсий фойдаланиш учун;
4) инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмак сифатида божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларга нисбатан интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш бўйича чоралар кўрмайди.

Download 2,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish