Збекистон республикасининг божхона кодекси


-модда. Гувоҳноманинг амал қилишини тугатиш



Download 2,36 Mb.
bet111/189
Sana01.04.2022
Hajmi2,36 Mb.
#522705
TuriКодекс
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   189
Bog'liq
Bojxona kodeksi

231-модда. Гувоҳноманинг амал қилишини тугатиш
Гувоҳноманинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тугатилади:
аризачи гувоҳноманинг амал қилишини тугатиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилганда;
автотранспорт воситаси товарларни божхона пломбалари ва муҳрлари остида ташиш учун яроқсиз ҳолга келганда;
гувоҳнома бериш тўғрисидаги божхона органининг қарори ноқонунийлиги аниқланганда;
автотранспорт воситаларининг миллий давлат рўйхатидан ўтказиш рақамлари алмашганда;
гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугаганда.
Ушбу модда биринчи қисмининг учинчибешинчи ва олтинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳолатлар юзага келиши билан гувоҳноманинг амал қилиши тугатилган деб ҳисобланади.
Гувоҳноманинг амал қилиши ушбу модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошисида кўрсатилган ҳолларда божхона органи томонидан, ушбу модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолларда эса суд томонидан тугатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Гувоҳноманинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги суд қарори аризачига ва божхона органига қонунчиликда белгиланган муддатларда етказилади.
Гувоҳноманинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги божхона органининг қарори қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир иш кунидан кечиктирмай аризачига гувоҳноманинг амал қилишини тугатиш сабаблари, шунингдек қонунчиликнинг аниқ нормалари кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда етказилади.
(231-модданинг тўртинчи ва бешинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонунитаҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Гувоҳноманинг амал қилиши тугатилган тақдирда у божхона органига қайтарилиши ва йўқ қилиниши лозим.
232-модда. Гувоҳномани бекор қилиш
Гувоҳнома қуйидагилар асосида бекор қилинади:
аризачининг гувоҳномани бекор қилиш тўғрисидаги аризаси;
транспорт воситасининг конструкцияси ўзгартирилганлиги факти — гувоҳнома конструкциянинг тури бўйича берилганда;
гувоҳнома қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги факти аниқланганда.
Гувоҳнома ушбу модда биринчи қисмининг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳолларда божхона органи томонидан, ушбу модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолларда эса суд томонидан бекор қилинади.
Гувоҳнома бекор қилинган тақдирда у божхона органига қайтарилиши ва йўқ қилиниши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Гувоҳномани бекор қилиш тўғрисидаги суд қарори аризачига ва божхона органига қонунчиликда белгиланган муддатларда етказилади.
(232-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Гувоҳномани бекор қилиш тўғрисидаги божхона органининг қарори аризачига қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир иш кунидан кечиктирмай етказилади.

Download 2,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish