Збекистон республикасининг божхона кодекси


-модда. Ташувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари



Download 2,36 Mb.
bet103/189
Sana01.04.2022
Hajmi2,36 Mb.
#522705
TuriКодекс
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   189
Bog'liq
Bojxona kodeksi

219-модда. Ташувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ташувчи қуйидаги ҳолларда товарларни ва (ёки) транспорт воситаларини ташиш учун қабул қилмасликка ҳақли, агар:
товарнинг кузатув ҳужжатлари белгиланган тартибни бузган ҳолда расмийлаштирилган бўлса;
транспорт воситасига ва товарлар ўровига қўйилган божхона идентификациялаш воситалари ташилаётган товарларга ана шундай таъминлов чораларини бузмасдан тегиш имкониятини истисно этмаса.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ташувчи қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(219-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Божхона назорати остида турган товарларни божхона ҳудуди бўйлаб ташиш чоғида ташувчи:
товарларнинг, пломбаларнинг ва муҳрларнинг, ёки, агар фойдаланилган бўлса, бошқа божхона идентификациялаш воситаларининг бутлигини таъминлаши;
божхона органларининг рухсатисиз товарлар билан юк операцияларини ўтказишга йўл қўймаслиги, бундан ушбу Кодекс 225-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳолларда товарни тушириб бошқа транспорт воситасига қайта юклаш мустасно;
ташиладиган товарларни божхона назорати зонасига жойлаштириши;
транспорт воситаларини тегишли техник ҳолатда сақлаши ва ушбу Кодекснинг 227-моддасига мувофиқ божхона назорати остидаги товарларни ташиш учун транспорт воситаларининг жиҳозланишига доир талабларга мослигини таъминлаши;
табиий эскириш ёхуд нормал ташиш ва сақлаш шароитларида камайиш оқибатидаги ўзгаришларни истисно этганда, товарларни ва (ёки) транспорт воситаларини ўзгармас ҳолатда, бошқа бирор мақсадда фойдаланмасдан етказиб бериши;
товарлар йўқолганда ёки божхона органларининг розилигисиз бошқа шахсларга бериб юборилган тақдирда божхона тўловларини тўлаши шарт.
Белгиланган жойга етиб келгандан сўнг ташувчи божхона органини ёзма равишда хабардор қилмасдан товарларни ва (ёки) транспорт воситаларини тўхташ жойларида қаровсиз қолдиришга, тўхташ жойини ўзгартиришга, йўловчиларни тушириб юборишга, товарлар билан бирор-бир юк ва ўров-жойлов операциясини бажаришга, божхона идентификациялаш воситаларини ўзгартиришга, олиб ташлашга ёки йўқ қилишга ҳақли эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ташувчининг зиммасида қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
(219-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Download 2,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish