Aim.Uz
“Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони лойиҳаси нечанчи йилда тасдиқланди?
А) 2016 йил 12 ноябр Б) 2016 йил 10 ноябр В) 2016 йил 8 декабр Г) 2017 йил 7 феврал
2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси нечта устувор йўналишни ўз ичига қамраб олади?
А) 5 та Б) 6 та В) 7 та Г) 4 та
Ҳаракатлар стратегиясига қандай масалалар киритилган?
А)ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий, маданий-гуманитар ривожлантиришнинг концептуал масалалари
Б) ижтимоий, маданий, сиёсий ҳаёт соҳаларининг моддий асосиниривожлантириш масалалари
В)мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари
Г) барча жавоблар тўғри
Ҳаракатлар стратегиясининг мақсади?
А) очиқ демократик ҳуқуқий давлат қуриш, инсон, унинг манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликлари сўзда эмас, амалда таъмиланиши ҳамда ахборот, сўз ёхуд сайлов эркинлигига эришишда янги ҳуқуқий механизмларни яратиш
Б)ёшлар ҳуқуқий ислоҳотларнинг мазмун ва моҳиятини англаш ҳамда идрок этиш орқали давлат ҳокимияти ёки бошқаруви жараёнида қатнашиш воситасида ўз ҳуқуқий имкониятларидан реал фойдалана олишини яратиш
В)олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини тубдан ошириш, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланишини таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиш, мамлакатни модернизациялаш ва ҳаётнинг барча соҳаларини эркинлаштириш
Г)суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш жараёнидаги яратилаётган ҳуқуқий механизмларнинг моҳиятини тушуниш
2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг йўналишлари тўғри келтирилган қаторни топинг?
А) Давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш.Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш. Давлат ҳокимияти ва бошқарувини
демократлаштириш. Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик, диний бағрикенгликни
таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритиш.
Б) Давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш. Қонун устуворлигини
таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш. Иқтисодиётни янада
ривожлантириш ва либераллаштириш, ижтимоий соҳани ривожлантириш.
Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик, диний бағрикенгликни таъминлаш, чуқур
ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритиш.
В) Давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш. Суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш.
Давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш. Хавфсизлик, миллатлараро
тотувлик, диний бағрикенгликни таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий
руҳдаги ташқи сиёсат юритиш.
Г) Давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш. Давлат ҳокимияти ва бошқарувини
демократлаштириш. Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик, диний бағрикенгликни
таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритиш.
Ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |