Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида


марказлаштирилган экспорт контракти



Download 0,82 Mb.
bet4/10
Sana23.02.2022
Hajmi0,82 Mb.
#170902
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
283 14.05.2020

марказлаштирилган экспорт контракти — ҳукумат номидан ёки унинг кафолати остида давлат эҳтиёжлари учун зарур ҳажмларда экспорт товарларини етказиб беришга тузилган контракт;
марказлаштирилган импорт контракти — ҳукумат номидан ёки унинг кафолати остида давлат эҳтиёжлари учун зарур ҳажмларда импорт товарларини етказиб беришга тузилган контракт;
экспорт консигнация контракти — консигнант ва консигнатор орасида товарни консигнатор орқали сотишга тузилган контракт, бунда консигнатор омборига тушган товарга эгалик ҳуқуқи товар харидорга сотилишига қадар консигнантга тегишли бўлади;
республика ҳудудида экспорт контракти — экспорт қилувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиш назарда тутилган ўзида ишлаб чиқарилган товар (иш, хизмат)ларни етказиб беришга Ўзбекистон Республикасининг норезиденти билан хорижий валютада тўғридан-тўғри тузилган контракт;
инвойс (ҳисоб-фактура) — халқаро тижорат амалиётида сотувчи томонидан харидорга тақдим этиладиган товарлар ва хизматлар рўйхати, уларнинг миқдори ва харидорга етказиб берилган нархлари, товарларнинг расмий хусусиятлари, етказиб бериш шартлари, жўнатувчи ва олувчи тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган ҳужжат.
3. Ташқи савдо контрактлари ва инвойслар бўйича ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ идентификация рақамлари шакллантирилади.
2-боб. Ташқи савдо контрактлари ва инвойсга қўйиладиган энг кам талаблар
4. Ташқи савдо контрактларида қуйидаги асосий бўлимлар ва маълумотлар бўлиши керак:
а) Муқаддима. Контрактнинг кириш қисмида контрактнинг тартиб рақами, контракт тузилган жой ва сана, юридик шахсларнинг тўлиқ номи, контрактни тузган шахсларнинг лавозими, фамилияси ва исми. Агар шахс контрактни ишончнома асосида тузса, бу контрактнинг муқаддимасида кўрсатилади ва ушбу ишончнома контрактга илова қилинган ҳолда унинг ажралмас қисми ҳисобланади;
б) Контрактнинг мавзуси. Ушбу бўлимда товарлар, ишлар ва хизматларнинг номи, шунингдек битишув тури кўрсатилади. Товарнинг номи билан биргаликда унинг тавсифи ҳамда миқдори ва сифати бўйича ассортименти кўрсатилади.
Бунда товарнинг умумий қабул қилинган халқаро стандартлари, Ўзбекистон Республикасида амал қилувчи товар (хизмат) стандартлари, шунингдек, хусусияти бўйича унинг типи, модели, маркаси, нави, тури ҳам кўрсатилиши лозим.
Товарнинг миқдори ўлчовларнинг метрик тизимида қабул қилинган халқаро бирликларда ифодаланади. Ўлчов бирлигини аниқлашга Ўзбекистон Республикасида тасдиқланган миқдорларини белгилаш ва қўллаш тартибига мувофиқ йўл қўйилади.
Товарнинг сифат тавсифи товардан фойдаланиш учун унинг яроқлилигини акс эттирувчи хоссалар жамини белгилайди. Шунингдек, ТИФ ТН бўйича товарнинг кодига ҳавола ҳам зарур.
Машиналар, асбоб-ускуналар ва технологик линияларни етказиб бериш учун контрактда уларнинг янгилиги ёки улардан фойдаланганлиги ҳолати кўрсатилади (фойдаланилганлари учун — эскириш фоизи ёки фойдаланиш муддати);
в) Етказиб беришнинг базис шартлари («Инкотермс» халқаро қоидалари бўйича).
«Инкотермс»дан фойдаланилганда етказиб бериш жойи (темир йўл станцияси, порт, аэропорт ва бошқаларнинг номи) кўрсатилиши керак (қисқартирилган сўзларнинг бош ҳарфлари билан биргаликда);
г) Товарни етказиб бериш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш муддати ёки санаси кўрсатилади.
Товар етказиб бериш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш контрактларига мувофиқ товар етказиб берувчи — сотувчи, ишларни бажарувчи ва хизматлар кўрсатувчи томонидан шартлашилган муддатларда товарни етказиб бериш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишнинг охирги муддати тушунилади;
д) Контрактнинг умумий суммаси, товарнинг ўлчов бирлигидаги нархи кўрсатилади.
Товарнинг ўлчов бирлиги ТИФ ТНдаги ўлчов бирлигига мувофиқ белгиланади.
Контрактнинг умумий суммаси сотилаётган товар, ишлар ва хизматларнинг қийматини англатади. Ишларни бажаришга ва хизматлар кўрсатишга контрактни тузиш пайтида контракт суммасини белгилаш имкони бўлмаган ўзига хос контрактлар тузилган тақдирда контрактнинг умумий суммаси кўрсатилмайди.
Етказиб берувчилар томонидан монтаж ва (ёки) ишга тушириш-созлаш ишлари амалга оширилишини, улар томонидан ходимларни ўқитиш хизматлари ва бошқа хизматлар кўрсатилишини, роялти тўланишини назарда тутувчи асбоб-ускуналар, қурилмалар, механизмлар, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар харид қилишга (сотишга) ташқи савдо контрактлари бўйича контрактларда (спецификацияларда) бажариладиган ишлар, кўрсатиладиган хизматлар ва роялти суммаси алоҳида кўрсатилади;
е) Тўлов шартлари. Контрактдаги тўлов шартларида валюта, тўлов шакли ва муддати белгиланади. Ташқи савдо контрактлари ва инвойсларда тўлов валютаси хорижий валютада кўрсатилади. Агар тўлов валютаси контракт валютасидан фарқ қилса, у ҳолда валютани қайта ҳисоблаб чиқиш курси ва ушбу курсни аниқлаш манбаи кўрсатилади;
ж) Товарнинг келиб чиқиши, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш жойи. Контрактда етказиб берилаётган товар келиб чиққан мамлакат ва ишлаб чиқарувчи, шунингдек, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш жойи (мамлакати) кўрсатилади;
з) Томонларнинг жавобгарлиги. Қабул қилинган мажбуриятларнинг томонлар томонидан бажарилишини таъминловчи шартлар сифатида контрактда, қоидага кўра, контракт мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги учун томонлар тўлайдиган пеня ва/ёки жарима шаклидаги жавобгарлик назарда тутилади. Айбдор томонга зарар кўрган томоннинг талабига кўра неустойка тўлаш мажбурияти юкланади;
и) Томонларнинг реквизитлари. Контракт матнида томонларнинг реквизитлари кўрсатилади. Почта реквизитлари, манзил, банк ва юклаб жўнатиш реквизитлари кўрсатилади;
к) Бартер контрактларида импорт товарларни жадал етказиб беришни ёки муқобил банк кафолатлари тақдим этишни назарда тутувчи шартлар мажбурий тартибда ҳисобга олинади;
л) Ташқи савдо контрактининг матни давлат тилида ёки хорижий шерик танлаган тилда баён қилиниши керак. Агар контракт матни бошқа тилда тузилган бўлса, контракт давлат тилига ёки хорижий шерикнинг танлаган тилига таржима қилиниши ва белгиланган тартибда тасдиқланиши керак.
5. Контракт шартларига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги маълумотлар қўшимча битим билан қайд этилиши керак ҳамда контрактлар билан бўлгани сингари тартибда Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига (кейинги ўринларда — ТСОЯЭАТ) киритилади.
Республикага товарларни олиб кириш назарда тутилган контрактларга ёки инвойсларга қўшимчалар киритилиб, уларга мувофиқ хўжалик юритувчи субъектлар, хорижий шериклар ва уларнинг реквизитлари ўзгарган тақдирда, хўжалик юритувчи субъектлар ушбу қўшимчалар ҳақидаги маълумотлар ТСОЯЭАТга киритилган санадан бошлаб ўн иш куни мобайнида «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимига расмийлаштирилган божхона юк декларацияларига тегишли ўзгартиришларни киритиш бўйича давлат божхона хизмати органларига мурожаат этишлари шарт.
6. Хўжалик юритувчи субъектларга товарларни (ишлар ва хизматларни) экспорт ва импорт контрактларини тузмасдан, инвойслар асосида экспорт ва импорт қилишга, шунингдек, ушбу инвойслар бўйича тижорат банклари орқали хорижий шериклар билан ўзаро тўловларни амалга оширишга рухсат этилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 ноябрдаги ПҚ-3351-сон қарорига иловада келтирилган товарларни экспорт қилиш ҳоллари бундан мустасно.
Бунда экспорт товарлари, ишлар ва хизматлар хўжалик юритувчи субъектларнинг Ўзбекистон Республикаси банкларидаги ҳисобварақларига олдиндан тўлов 100 фоиз тушгандан сўнг амалга оширилиши, импорт товарлари, ишлар ва хизматлар эса улар бўйича тўловлар хорижий шерикка ўтказилмасдан аввал амалга оширилиши лозим.
Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бажарилган ишлар ёки кўрсатилган хизматларнинг экспорт ва импорти бўйича маълумотлар далолатнома тузилган кундан 1 кун ичида ТСОЯЭАТга киритилиши лозим.
7. Инвойсларда қуйидаги асосий маълумотлар бўлиши керак:
хўжалик юритувчи субъектнинг номи ва унинг реквизитлари;
хорижий шерикнинг номи ва унинг реквизитлари;
инвойс суммаси;
хўжалик юритувчи субъектнинг идентификация рақами (СТИР);
товарлар (ишлар, хизматлар) номи;
товарлар (ишлар, хизматлар)нинг ўлчов бирлиги;
товарлар (ишлар, хизматлар) миқдори;
товарлар (ишлар, хизматлар) нархи;
товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб бериш қиймати;
«Инкотермс» бўйича етказиб бериш шартлари;
ташиш тури.
Инвойслар хўжалик юритувчи субъектнинг имзоси билан тасдиқланиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Ушбу боб талабларига риоя этилиши учун масъулият хўжалик юритувчи субъектларга (белгиланган тартибда ўзини ўзи банд қилган шахслар сифатида рўйхатга олинганлар бундан мустасно) юкланади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 декабрдаги 806-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.12.2020 й., 09/20/806/1662-сон)

Download 0,82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish