Масофавий ўқитишнинг таълим интеграциясидаги ўрни
Д. Хакимова, Д. Баширова,
ТДИУ академик лицейи ўқитувчилари
Бугунги кунда республикамизда олий таълим тизимида ўқитишнинг
масофавий шаклига катта аҳамият берилмокда. Ўқишнинг кундузги шакли
билан таққослаганда масофавий ўқитиш таълим олувчига иқтисодий томондан
қулайроқдир. Бу, шунингдек, таълим олишга эҳтиёж сезган кишига нисбатан
кам ҳаражатлар орқали бирор касбга эга бўлиши, малакасини ошириш, касбий
фаолиятга йўналтирилиш, ўз маълумотини билимларнинг янги соҳалари билан
тўлдириш имконини беради. Ўқитиш жараёни ўзини ташкил этилишининг
интерактивлиги, яъни ўқувчи-талаба ва ўқитувчининг ҳамда ўқувчи-
талабаларнинг бир-бири билан ўзаро алоқалари, билимларнинг аниқ бир
соҳасига эга эканлиги билан ҳарактерланади. Демак, биз масофавий ўқитиш
ҳақида гапирганимизда бу жараёнда ўқитувчи ва ўқувчи-талабанинг ўзаро
алоқасини, ўқитиш воситалари мажмуи учун зарур бўлган дарсликларни
мавжуд деб фараз қиламиз. Ўз-ўзини мустақил ўқитиш тушунчаси тизимда
ўқитувчининг мавжудлигини кўриб чиқмайди. Бу ўқувчи-талабанинг мустақил
фаолиятидир. Масофавий ўқитишнинг мустақил ўқиш тизими ва дастурларидан
фарқи ана шунда. Мустақил ўқиш видеокассетадаги автоном курслар,
телевизион ва радиодаги курслар компьютер дастурлари ва компакт
дисклардаги дастурлар билан ишлашдир. Шунга ўқитувчи ва ўқувчи-талаба
орасидаги алоқа кўрилмайдиган тармоқдаги дастурлар асосида ўқиш жараёни
ҳам киради. Бу ўринда бизнингча, "масофавий" атамасини қўллаш ноўрин,
чунки бу ерда ўқувчи-талабанинг ўргатувчи дастурлар, турли ташувчилардаги
ахборот таълим ресурслари билан мустақил ишлаши назарда тутилган. Ўқувчи-
талаба китоб, видеокассета ва тармоқдаги курс билан мустақил ишлаши
мумкин. Масофавийлик тушунчаси эса ўқитувчи билан ўқувчи-талаба масофа
билангина ажратилиб турган ҳолдагина қўлланилади . Масофавий шакл -
ўқитишнинг сиртқи шакли муқобили эмас. Бу ерда сиртқи ўқиш шаклидан
фарқли равишда, улар махсус ИНТЕРНЕТ технологиялари воситалари
ёрдамида татбиқ қилинади. Масофавий ўқитиш бу кундузги, сиртқи экстернат
шакллар қаторидаги ўқитишнинг янги шаклидир ва унга айнан ўқитишнинг
мустақил тизими сифатида қараш лозим. Инсонни ўқитиш ва тарбиялашда
қандай таълим-тарбия шаклидан фойдаланилмасин, педагогика, психология,
186
дидактика ва хусусий услубиётнинг қонуниятларига мос келиши ва уларнинг
ўзида мужасамлаштириши керак. Масофавий таълим ёки масофавий ўқитиш
асосий ёки қушимча бўлиши мумкин. Кейинги ҳолда биз масофавий педагогик
фаолият ҳақида гапиришимиз мумкин (масофавий семинарлар, викториналар,
анжуманлар, яъни илмий-назарий конференциялар, олимпиядалар, аспирантлар
билан ишлашни ташкил этиш ва ҳ.к.)- Агар ўқитишнинг масофавий шаклига
мустақил тизим сифатида қараладиган бўлса, у ҳолда ахборотнинг электрон
манбаларини, яъни виртуал кутубхоналар, турли малака оширишлар, маслахат
хизматлари, электрон ўқув қўлланмалари, услубий бирлашмаларни ўз ичига
олган ягона ахборот-таълимий муҳитни яратиш зарурлиги ҳақидаги мантиқий
хулоса келиб чиқади.
Ҳозирги вақтда республикамизда жамиятни ахборотлаштириш ва
масофавий ўқитишнинг дидактик таъминотини таъминлаш бўйича турли чора-
тадбирлар амалга оширилмоқда: - янги тадқиқот ишлари учун инвестицияларни
ошириш; - таълим сифатини ошириш - маҳсулотни ишлаб чиқариш босқичида
ҳалқаро ҳамкорликни янада ривожлантириш - тайёрланаётган мутахассис-
ларнинг малакавий сифатини ошириш ва шу кабилар. Бу тажриба
мамлакатимизда ахборотлаштириш бўйича давлат сиёсатини шакллантиришда
жуда муҳим ҳисобланади. Чунки, ахборот технологияларини ишлаб чиқариш
билан бир қаторда бошқа юқори технология ва иқтисодий ишлаб чиқаришнинг
ривожланиши учун зарур бўлган барча шарт- шароитларни ҳам яратиш керак
бўлади.
Жамиятни ахборотлаштириш воситалари деганда замонавий педагогик
технологиялар нуқтаи назаридан ёндашган ҳолда ўқитиш тизимининг ахборот
таъминоти, педагог-координаторлар ва тьюторлар тайёрлаш ўқув-услубий,
меъёрий-техникавий ва ташкилий-инструктив материаллар билан биргаликда
(ёки уларнинг ўрнига) қўлланувчи янги ахборот технологияларининг
воситалари тушунилади. Янги ахборот технологияларини таълим жараёнларига
татбиқ этиш билан бир қаторда "Интерактив диалог" атамаси ҳам тез-тез
қўлланадиган бўлиб қолди. Интерактив диалог - фойдаланувчининг матнли
буйруқларни (сўровларни) ва жавобларни (таклифларни) кўзда тутувчи
диалогдан фарқли ўлароқ, юқори даражада, дастурий (дастурий аппарат
тузилмалари) тизими билан ўзаро, икки ёқлама муносабати асосида диалог
ўрнатишдир. Бунда ўқув материалининг мазмунларини ва ишлаш
тартибларининг турли вариантларини танлаш имконияти таъминланади. Бу
борада "инвариантлик" атамасига ҳам изоҳ бериб ўтиш лозимдир. Инвариант
лотинча "invarians" - ўзгармас (матем.) маъносини англатиб, у ёки бу
ўзгартиришларда бир хилда қоладиган катталикни англатади. Структура
лингвистикасида амалда қўллашдаги асосий белгиларнинг (аломатларнинг)
мажмуига ва уларни бирлаштирувчи мавзуларга эга бўлган тилнинг абстракт
бирлигини билдиради. Инвариантлик эса муайян катталикнинг физикавий
шароитлар ўзгарганда ёки турли ўзгартиришларга нисбатан бир хилда,
ўзгармай қолиши тушунилади. Таълимни ахборотлаштириш шароитларида
анъанавий педагогик фанларнинг ва педагогик фан парадигмасининг асосий
187
компонентларининг тавсифларини таққослаш натижасида таълимда ахборот
технологияларини қўллаш ва уларнинг янги турларини яратиш муҳим ва катта
истиқболга эга эканлиги тўғрисидаги хулосага келамиз. Асослаш учун
қуйидаги натижаларни кўриб чиқайлик: дидактика таълимни ахборотлаштириш
шароитларида
шахснинг
интеллектуал
потенциалини
шакллантириш,
ривожлантириш
ва
амалда
қўллашни,
ўқувчининг
интеллектуал
ривожланишини жадаллаштиришдан келиб чиққан ҳолда таълим мақсадларига
эришишга йуналтиршган бўлади. Эндиликда бу мақсадларга ахборот техно-
логияларини самарали қўлламасдан туриб эришиш мумкин эмас; дидактика
таълимни ахборотлаштириш шароитларида ўқув фаолиятининг турли-туман
шаклларини таклиф этади. Буларга мисол қлиб ахборотни, жумладан, билиш ва
ўзича англашнинг энг асосий қуролларидан бири сифатида замонавий ахборот
технологияларини қўллаш асосида олинадиган аудио-видео ахборотларни ҳам
излаш, олиш, сақлаш, қайта ишлаш ва тавсия этиш бўйича ўқув-ахборот, ўқув-
ўйин, тажриба-тадқиқот фаолияти, мустақил фаолиятларни олишимиз мумкин.
Ахборот технологиялари воситаларини нафақат анъанавий таълим
шаклларини ва ўқитиш усулларини қўллаб-қувватлашда, балки психо-
педагогик таъсирни амалга оширувчи юқори даражадаги вариатив услубларни
бажаришда ҳам самарали ишлатишимиз мумкин. Мазкур услубларни
қуйдагиларга нисбатан қўллаш мақсадга мувофиқ - шахснинг фикрлаш
қобилиятини ривожлантиришда - олдиндан кўзда тутилмаган ҳолатларда қарор
қабул қилиш жараёнида ижодий ташаббус кўрсатиш каби хусусиятларни
жонлантиришда - эстетик қабул қилишни (компьютер графикаси элементлари,
мультимедиа технологияларини) ривожлантиришда - блимларни мустақил
равишда олишда эксперт ва сунъий интеллект тизимларида кўз олдига
муфассалроқ келтиришда.
Замонавий компьютер технологияларнинг, интранет ва интернет каби
глобал компьютер тармоқларининг таълим жараёнларига кириб келиши
масофавий ўқитиш каби мутлақ о янги таълим шаклининг вужудга келишига,
янги - "масофавий ўқитиш" атамасини луғатимизга кириб келишига сабаб
бўлди. Масофавий ўқитиш - таълим олиш, ўқитишнинг янги шакли бўлиб, кўп
жиҳатдан, анъанавий кундузги ёки сиртқи таълим шаклидан фарқ қилади.
Масофавий ўқитиш таълим муассасаларининг ўқув-услубий маълумотлар
базалари, илмий ва интеллектуал потенциаллари орасидаги нотекисликларни
бартараф этиш учун муносиб замин яратади. Бундан ташқари ушбу соҳада
ягона ахборот муҳитини, маълумотлар базаларининг яратилиши, ундан
индивидуал ёки коллектив равишда фойдаланиш имкониятларини пайдо
бўлиши ўқитиш ҳамда илмий изланишлар самарадорлигини салмоқли даражада
оширади. Бундан ташқари нафакат "Объект - Субъект" каби икки томонлама,
балки "Объект - Субъект - Объект" каби уч томондан мулоқотларни ҳам ташкил
этиш имкониятларини яратади. Масофавий ўқитиш ўқитувчи ва таълим олувчи
орасидаги, қолаверса, таълим олувчиларнинг бир-бирлари орасидаги
муносабатларни бутунлай бошқача шаклда, усулларда ташкил этиш билан
ажралиб туради. Шу билан бирга, ҳар қандай ўқитиш шаклига, тизимига хос
188
бўлганидек, масофавий ўқитишда ҳам муҳим таркибий компонент — мақсад,
барча ўқитиш шакллари учун ижтимоий талабдан келиб чиқувчи - мазмун,
муайян олинган таълим муассасасидаги ўқув режаси ва дастурларидан келиб
чиқувчи - ўқитиш воситалари, ташкил этиш шакллари ва усуллари мавжуд.
Охирги санаб ўтилган учта муҳим компонент қўлланадиган технологик
асосларнинг ўзига хослиги сабабли, сифат жиҳатдан, анъанавий таълим
шаклларига нисбатан бошқа маънода кўрилади. Масофавий ўқитишни
педагогик нўқтаи назардан лойиҳалашда асосий ҳисобланадиган қуйидаги
вазифани алоҳида кўрсатиб ўтиш лозим: - электрон дарсликлар яратиш; -
электрон курсларни яратиш; - масофавий курсларни ишлаб чиқиш; -
масофавий ўқитишнинг мос бўлган моделларини татбиқ этиш; - танлаб олинган
моделларга мос бўлган педагогик технологияларни ишлаб чиқиш ва татбиқ
этиш ва ҳоказолар.
Юқорида келтирилган амаллар таҳлилидан янги, лекин қисқа вақт ичида
кенг тус олган ўқитиш шакли назаряси асосларининг тўлиқ маъносини англаш
учун энг аввало, тайёрлов ишлари лозим деган муҳим хулосага келиш мумкин.
Масалан, масофавий ўқитишга мўлжалланган курсларнинг турлари, ўзига хос
бўлган хусусиятларини аниқ ва равшан белгилаб олиш лозим бўлади.
Қандай турдаги масофавий ўқитиш курслари яратилиши ёки татбиқ
этилишидан қатъий назар, қуйидаги компонентларнинг кўзда тутилиши
объектив тарзда келиб чиқади:
1. Масофавий ўқитиш курси ҳақидаги умумий маълумотлар, унинг
мақсади ва вазифалари, мазмуни (структураси), ўқув гуруҳларига қабул
шартлари ва бошқа шартлар бўйича тегишли маълумотлар. 2. Курснинг фанга
тегишли соҳаси бўйича маълумот материаллари (маълумотлар базаси
сифатида). 3. Фойдаланувчилар билан мулоқот ўрнатиш, керакли
маълумотларни олиш имкониятини берадиган алоқа адреслари (е-почта ёки
бошқа адреслар, телефонлар). 4. Муайян модулларга бўлиб чиқилган, яъни
структураланган ўқитиш курси (электрон дарслик). 5.Ўқув материалларини
ўзлаштиришга, олинаётган билимларни текширишга, рейтинг назоратини
ўтказишга мўлжалланган топшириқлар тўплами. 6. Ўзлаштирилган билимларни
ва кўникмаларни мустақил тарзда қўллашга, фойдаланишга, конкрет олинган
муаммоларни ҳал этишга қаратилган ижодий ёндашиш масалалари ва
топшириқларининг индивидуал ёки биргаликда ўтказиладиган амалий ишлар
тўплами. 7. Ўқувчи-талабаларнинг мустақил фаолиятларини қай даражада
боришини узлуксиз равишда баҳолаб боришга қаратилган мониторинг блоки.
Ҳозирги кунда компьютерли ўқитиш дастурларининг бир тури
ҳисобланадиган электрон дарсликларга нисбатан қизиқиш катта. Электрон
дарслик - оддий ракамлар ва матнлар билан ифодаланган дарсликлардан
фарқли ўларок, фанга тегишли мавзуларни динамик равишда, кишининг
диққатини жалб этувчи турли ранглардан, мультимедиа, яъни аудио ва видео
анимацияларидан ўринли фойдаланиб, тавсия этувчи дарслик ҳисобланади.
Хулоса қилиб олганда, масофавий ўқитиш тизими ўқувчи ва талабаларда
таълим тизимидаги бўлаётган дунёвий ўзгаришлар, техник воситалардан
189
фойдаланиш йўллари, унинг қанчалик афзаллик томонларини ва шу билан
бирга камчиликлари ҳақида маълумот беради. Масофавий ўқитиш таълим
муассасаларининг ўқув-услубий маълумотлар базалари, илмий ва интеллектуал
потенциаллари орасидаги нотекисликларни бартараф этиш учун муносиб замин
яратади. Бундан ташқари ушбу соҳада ягона ахборот муҳитини, маълумотлар
базаларининг яратилиши, ундан индивидуал ёки коллектив равишда
фойдаланиш имкониятларини пайдо бўлиши ўқитиш ҳамда илмий изланишлар
самарадорлигини салмоқли даражада оширади. Бундан ташқари нафақат
"Объект - Субъект" каби икки томонлама, балки "Объект - Субъект - Объект"
каби уч томондан мулоқотларни ҳам ташкил этиш имкониятларини яратади.
Do'stlaringiz bilan baham: |