Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашнинг халқаро ва миллий ҳуқуқий асослари
Каримова Шахзода Собитжоновна
Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти
талабаси
Аннотация: Коррупция жиноятининг кенг тарқалганлиги бу жиноятга қарши кураш борасида, бу жиноят ҳақидаги қонунларнинг янада такомиллаилирилишини, прокуратура, суд ва тергов органларининг бу жиноятга карши курашдаги фаолиятларини янада атрофлича олиб оорилиши, бу жиноятларнинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш билан бу жиноятларга қарши кураш самарадорлигига эришиш имкониятларини яратади.
Калит сўзлар: коррупция, жиноят, жамият, суд амалиёти
Жиноят ҳуқуқи назариясида ҳокимият ёки мансаб ваколатини суний итеъмол қилиш жиноятининг тушунчасини айнан коррупция тушунчаси билан биргаликда талқин қилинади. Бу жиноятнинг зарурий белгилари айнан коррупция белгилари билан бир хилдир.
Коррупция жиноятлари мансабдорлик жиноятлари сифатида қаралади, бу жиноятлар белгиларининг биргаликда ифодаланиши билан таърифланади. Худди шу белгилар асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 205–моддаси 1–қисми белгилари таърифлаб берилган. Жумладан, унда ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, яъни мансабдор шахснинг ўз мансаб ваколатини қасддан фойдаланиши, фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар, жиддий зиён етказилишига сабаб бўлиш деб,– таърифланади. Мансабдордик жиноятларига берилган бу таъриф ўзига хос аниқ ва атрофлича хусусиятларга эга. У ўзида бу жиноятларнинг барча асосий белгиларини мужассамлаштиради. Бу белгилар билан бошқа ўхшаш хуқуқбузарликлардан фарқлаш имкониятларини ярата олади. Бу таъриф коррупция ҳақидаги қонунлар тажрибасини таҳлил қилиш бу жиноятларнинг назарий ўрганиб чиқиш ва суд амалиёти хулосаларининг умумлаштириш натижллари бўлиб хисобланади.
Ҳозирги вақтда, Ўзбекистон Республикасида давлат бошқаруви тизимининг тубдан ислоҳ қилиниши натижасида бундай муносабатлар тубдан ўзгарди. Натижада бу коррупцияни кенг таҳлил қилиниши, уни чуқур ўрганиш талаб қилинмоқда.
ЖКнинг 205 – моддасида "Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, яъни мансабдор шахснинг ўз мансаб ваколатидан қасддан фойдаланиши фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига кўп миқдорда зарар ёхуд жиддий зиён етказилишига сабаб бўлса", дейилади. Бу жиноятнинг ҳуқуқий моҳиятини мансабдор шахснинг ўз мансаб ваколатидан қасддан фойдаланиши оқибатида фуқароларнинг қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатарига давлаг ёки жамоат манфаатларига кўп микдорда зарар ёки жиддий зиён етказилиши ташкил қилади.
Мансаб суиистеъмолчилиги аксарият ҳолларда бошқа жиноятлар билан бирга содир этилади ва кўпинча бундай суиистеъмолликлар ушбу жиноятларнинг содир этиш усулини ташкил қилади. Бундай жиноятларга мансабни суиистеъмол қилиш орқали ўзгалар мулкини талон–торож қилиш, порахўрлик, одил судловг а қарши жиноятларнинг айрим турлари ва ҳ .к.лар киради.
Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеьмол қилиш жинояти умумий таркибли жиноят ҳисобланади. Умумий таркибли жиноят деганда, шу жиноятнинг алоҳида турлари учун алохида жавобгарлик белгиланган жиноятлар тушунилади. Аксарият манабдорлик жиноятлари мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш белгилари орқали содир этилади, махсус таркиб деганда, мансабдан фойдаланиб содир қилинадиган бошқа жиноятлар тушунилади. Одатда бу турдаги жиноят қонунларида мансаб суиистеъмоллиги белгилари назарда тутилмайди, лекин шу жиноятлр мансаб суиистеъмоллиги натижасида содир эгилади. Масалан, корхона директори томонидан жиноий йўл биллн қўлга киритилган мулкни ўтказишга ёрдамлашиш, контрабанда мулкларни божҳхона текширувидан мансабни суиистеъмол қилган ҳолда ўтказиб юбориш ва ҳ.к.лар. Бундай ҳоллларда одатда жиноятлар мажмуи тариқасида жавобгарлик масалалари ҳал этилади.
Жамиятдаги иижтимоий муносабатларнинг ўзгариши, Ўзбекисюп жиноят қонунчилигининг такомиллашиши, айниқса мансабдорлик ва хўжалик жинояларига қарши кураш борасидаги қонунларнинг такомиллашиши бу нормаларнинг ўзаро алоқадориги ва квалификация қилиш муаммоларини ўрганишни тақазо этади. Амалдаги жиноят конунчилиги ҳаракатнинг ижтимоий хавфлилигига, ундан келиб чиқадиган оқибатларга, жиноятчининг хавфлилик хусусиятларига нисбатан тўғри бахо беради, уларни маъмурий ҳуқуқбузарликдан фарқлаш имконига эга. Бунинг чегарасини белгилаш зарар етказилаётган ижтимоий муносабатларнинг муҳимлигидан, мансабдор шахсниг ижгимоий хавфли қилмишига руҳий муносабати билан, шунингдек бошқа обьектив ва субъектив ҳолатлари қараб белгиланади.
Хокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш жиноят қонунининг ўрни, аҳамияти ҳамда бошқа айрим мансабдорлиқ ва хўжалик жиноятлари билан алоқадорлиги масаласида биз қуйидаги мулоҳазаларга келдик. Юқорида таъкидланганидек жиноят қонунчилигида коррупция хақида учумий тушунча берилмаган. Деярли барча коррупция жиноятларининг умумий белгилари айнан ҳокимияг ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш жиноят конунида баён қилинган. Шунинг учун бу қонунда тузиб берилган жиноят таркиби бошқа мансабдорлик жиноятлари учун асос ролини ўйнайди.
Шуни таъкидлаш керакки, кўраётган масаламиз нафақат назарий балки, жуда катта амалий аҳамиятга ҳам эга. Жумладан, бу масалаларни тўғри ҳал этишдан содир этиладиган ижгимоий хавфли харакатларнинг классификацияси ҳамда уларга тайинланиши мумкин бўлган жазоларни индивидуаллашгириш масаласи ҳал этилади.
Жиноят қонунчилигининг «Бошқарув тартибига қарши жиноятлар бобида»ги коррупция жиноятлари турлари асосан ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш жиноят қонунига хос белгилар асосида тузилган.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси, Маъмурий-жавобгарлик тўғрисидаги кодексларида коррупция тўғрисида бир қатор нормалар ўз аксини топди. Жиноят кодекси умумий қисмида жиноятда иштирокчилик тушунчаси, иштирокчиларининг ҳуқуқий ҳолати, иштирокчиларнинг турлари, оғирлаштирувчи ҳолатларга доир нормалари ўз аксини топган бўлса, Махсус қисмида эса алоҳида жиноятларнинг иккинчи ва бошқа қисмларида “жиноятнинг бир неча шахслар томонидан содир қилиниши” каби қоидалар орқали оғирлаштирувчи ҳолат сифатида баён қилинади.
Айрим жиноятлар борки, уларни содир қилишнинг ўзи коррупция содир қилинганлигини англатади. Жумладан, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш жинояти, терроризм ва бошқалар.
«Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни ошкорлаштириш, яъни жиноий фаолият натижасида топилган мулкни ўтказиш, мулкка айлантириш ёки алмаштириш, шунингдеқ жиноий фаолият натижасида олинган мулкнинг асл хусусиятини, манбаини, турган жойини, тасарруф этиш, ташилиш усулини, мулкга нисбатан ҳақиқий эгалик ҳуқуқининг ёки унинг кимга қарашлилигини яшириш ёки сир сақлаш»-тушунилади. Жиноят кодексининг ушбу моддасига биноан ушбу жиноят бўйича жавобгарлик беш йилдан ўнйилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланган.
Хулоса тариқасида таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикаси томонидан коррупцияга қарши кураш борасидаги халқаро шартномаларни ўз миллий-ҳуқуқий амалиётга жорий этиш давр тақозоси бўлиб турибди. Бу борада, албатта миллий давлатчилик, жамиятнинг ижтимоий хусусиятлари каби омилларни ҳисобга олган ҳолда имплементация жараёни амалга оширилиши лозим. Вазият қилинган ишлар билан қониқмасликни талаб этмоқда. Коррупциянинг энг мудҳиш кўринишларига қарши кураш борасида инсон ҳуқуқлари, давлат ва жамият манфаатларини таъминлаш устиворлигини амалда намоён этиш, ушбу тамойилга қонун ҳужжатларини мос ҳолга келтириш лозим.
Коррупцияга қарши курашиш борасида давлатлар ҳамкорлигидаги марказий муаммолардан бири – коррупция жиноятлари сирасига кирган халқаро ҳуқуқбузарликлар бўйича ягона миллий амалиётни шакллантиришдан иборат. Коррупцияга барҳам бериш борасидаги давлатлар ҳамкорлигининг механизмларини такомиллаштиришда, ушбу механизмларнинг нафақат муайян бир қиррасига, унинг бутун бир яхлитлиги такомиллаштирилиш лозим.
- Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашишни янада ривожлантириш учун халқаро ҳуқуқий нормаларни миллий қонунчиликка имплементация жараёнини такомиллаштириш лозим;
- Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашишни механизмларини янада кучайтириши керак.
Ўзбекистон томонидан ўз давлат мустақилигини қўлга киритиши давлатимиз учун халқаро муноабатларда, шу жумладан, коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлатлар ҳамкорлигида иштирок этиш имкониятини берди. Мамлакатимизда коррупцияга қарши кураш борасида миллий қонунчилик асослари яратилиб, мазкур қонунчилик давр талаби ва Ўзбекистон Республикаси халқаро-ҳуқуқий мажбуриятларидан келиб чиққан ҳолда янада такомиллаштирилиш зарур ва у халқаро ҳамкорлигини янада кучайтиришга хизмат қилади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. –Т.: Ўзбекистон, 2012.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси. – Т.: Адолат, 2008.
Игошев К.Е. Методология и методика прогнозирования в сфере борьбы с преступностью. – М.,1989. – С.29–30.
www.lex.uz.
Do'stlaringiz bilan baham: |