Ўзбекистон Республикасида балиқчилик фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантириш Бажарди: ДБА тингловчиси Каримов Бекзод Илхомович Балиқчилик хўжалигини ташкил этиш лойиҳаси Балиқчиликни ривожлантириш борасида 2016 йилнинг биринчи ярим йиллигида амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот - Мамлакатимизда фаолият юритаётган шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва моллари сонини кўпайтиришни рағбатлантириш, сервис хизматлари тармоғини ташкил этишга доир чора-тадбирлар дастурининг амалга оширилиши натижасида чорвачиликни ривожлантиришда ижобий силжишлар қайд этилмоқда.
- Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган дастурлар ижросини таъминлаш бўйича бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди. Жумладан:
- балиқчиликни ривожлантириш бўйича 804 та янги лойиҳа ташкил этилди, унинг натижасида 1 минг 688 гектар табиий ва 2 минг 546 гектар сунъий ҳавзаларда балиқчилик хўжаликлари ташкил этилди ва улар ҳисобига 2 минг 760 тадан зиёд янги иш ўринлари яратилди.
Балиқчилик хўжалигини ривожлантиришга оид тавсиялар - Дарёларнинг ортиқча тартибга солиниши туфайли бугунги кунда аҳоли учун энг зарур озиқ-овқат турларидан бири ҳисобланадиган балиқ тақчиллиги мавжудлиги ҳеч кимга сир эмас. Бундай ҳолат эса нафақат ташқи ва ички экологик муҳит, балки балиқларнинг табиий кўпайишига ҳам зид ҳисобланади. Айни пайтда юртимизда балиқ етиштириш йилига ўртача 30 минг тоннани ташкил этмоқда. 2009 йилгача балиқ истеъмоли киши бошига атиги 400 граммгача тўғри келарди. Сўнгги йилларда интенсив сув хўжаликлари технологиясининг жорий қилиФниши туфайли бу маҳсулот истеъмоли нисбатан ошиб, киши бошига 1 килограммни ташкил этмоқда. Аммо меъёр бўйича ҳар киши бошига 16 килограммдан балиқ истеъмолини таъминлаш учун йилига 400 000 тонна балиқ олишга эришиш лозим.
- Шу боис бутун дунёда бўлгани каби Ўзбекистон шароитида ҳам интенсив аквомаданият ривож топмоқда. Мазкур йўналишнинг асосий фаолияти балиқ ва бошқа сув жонзотларини табиий ёки сунъий ҳавзаларда кўпайтириш ва парвариш қилиш билан боғлиқдир. Бу усулда балиқ ривожи бериладиган озуқага боғлиқ. Аммо балиқни сунъий шароитларда етиштиришдан асосий мақсад фойда олишдир. Амалиётдан маълумки, балиқ таннархи озуқа учун сарфлар харажатларининг асосий қисмини ташкил этиб, уларнинг ҳиссаси 50-70 фоизга етади. Озуқа қанчалик оқилона ишлатилса, балиқчилик шу қадар кўп фойда келтиради. Аввало сув ҳарорати балиқнинг ҳар бир турига нисбатан ривожланиш учун мақбул ҳисобланади. Маълум бир кунда сув ҳарорати мақбул даражага қанчалик яқин бўлса, озуқа солиш дозаси шу қадар юқори (маълум меъёрда) ҳамда балиқнинг ўсиши тез бўлади. Масалан, 200 граммли зоғорабалиқлар сув ҳарорати 15 даража илиқ бўлганда озуқа ҳавзадаги балиқлар биомассасининг 1 фоиз, ҳарорат 24 даража бўлганда эса 3 фоиз ҳисобидан солинади. Демак, тафовут деярли уч баробар, яъни балиқлар ҳарорати турлича бўлган сувда уч баробар секинроқ ёки тез ривожланади.
Бизнинг шароитда эса сунъий ҳавзаларда зоғорабалиқ, дўнгпешона, оқ амур етиштириш мумкин. Бу балиқ турлари очиқ сув ҳавзаларида йилига 3 ой яхши (текисликлардаги оқмайдиган сув ҳавзаларида сув ҳарорати 22 даражадан ортиқ қизиганда), яна 2-3 ой ўртача ўсади (18-22 даража), 1-2 ой жуда секин ва 5-6 ой эса умуман ўсмайди, яъни қишлайди. Демак, очиқ сув ҳавзалари дўнгпешона, зоғорабалиқ ва оқ амурни етиштиришда деярли ярим йил ишламайди. Бу эндиликда барчамиз учун объектив воқеликдир. Шунга кўра ҳозирги кунда юртимизда фаолият олиб бораётган ҳовуз хўжаликлари ҳавзанинг ҳар бир метр кубида ўртача 0,1 дан 0,2 кг балиқ етиштириб бермоқда. Бироқ шу билан бирга маҳсулдорлиги ҳар метр кубига 20-40 кг.га тенг муқобил технологиялар ҳам мавжуд. Бу эса балиқ етиштиришнинг интенсив усуллари мавжуд анъанавий тизимларга нисбатан ўз афзалликларига эга эканлигини яна бир бор тасдиқлайди.
Берк таъминотли қурилмалар эса балиқларни сув циркуляцияси , фильтрлаш ва иситиш тизимига эга сунъий ҳавзаларида етиштириш технологияси бўлиб, сувдан қайта, берк циклда фойдаланиш имконини беради. Аммо ҳавза мавжудлигидан қатъий назар, ҳар қандай жойда электр энергияси билан кафолатли таъминлаш зарур. Шу ўринда берк сув таъминоти қурилмаларининг интенсив аквамаданиятда қандай афзаллик ва фойдага эга эканлигини қуйидагилардан ҳам кўриб ўтиш мумкин:
Балиқ овқатланиши ва табиий кўпайишининг тамоман йўқ бўлиб кетишининг олди олинади. Балиқ тез етилади. Бу ишни амалга ошириши учун жами тўртта ишчи кифоя. Сув ҳавзаси борлигидан қатъий назар, юқори ҳосилдорлик оддий балиқ хўжалигидан 200 баробар кўп бўлади. Сув ва ердан оқилона фойдаланилади. Мавсумийликни мустасно қилганда, йил бўйи балиқ олиш имкониятига эга бўлинади.
Таннарх ва молиявий фойдага тўхталадиган бўлсак, масалан бир килограмм зоғорабалиқнинг таннархи 8000 сўм, унинг бозордаги минимал нархи 14 000 сўм ва ундан ортиқ ҳамдир. Шу фарқнинг ўзиёқ кўп нарсани англатади. Қолаверса, Ўзбекистон балиқчилигини ривожлантириш бўйича илмий-тажриба станцияси маълумотларига кўра, интенсив аквамаданият орқали йилига 8 тонна балиқ етиштириш таннархи (яъни балиқ ҳавзаларининг умумий ҳажми — 150 метр куб бўлганда) ҳам бу рентабелликни ташкил қилувчи ва 3 йилда йўналтирилган барча инвестицияларни қайтаришни кафолатловчи ферманинг минимал қуввати тахминан қуйидагиларга тенг бўлади:
Балиқ чавоқларининг нархи (10 000 балиқ уруғи) 12 миллион сўм, озуқа нархи (таннархи 70 фоиз) 12 000 килограмм, озуқа коэффиценти 1,5, яъни 40 миллион сўм. Шунингдек, бу харажатларга бошқа сарфлар, яъни ишчилар ҳақи, электр энергияси ва иситиш билан боғлиқ харажатлар қўшилганда, 64 миллион сарф этилади.
Шу тариқа балиқнинг бозордаги нархи 14 000 сўм бўлгани ҳолда сиз етиштириган зоғорабалиқ таннархи ўртача 8000 сўм бўлса, (яъни 8 тонна ҳисобида) бир йилда 48 мил-лион сўм фойда кўриш мумкин. Бу эса интенсив балиқчиликнинг энг муҳим иқтисодий жиҳатидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |