Ўзбекистон республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қЎмитаси самарқанд ветеринария медицинаси институти



Download 156,09 Kb.
bet17/26
Sana26.02.2022
Hajmi156,09 Kb.
#470695
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   26
Bog'liq
Паразитология Амалиёт дастури

Даволаш. Касал ҳайвонлар подадан ажратилиб, турли ишлардан озод қилингач, тоза, салқин ва қалин тўшамалар солинган молхоналарда асралиши керак. Улар доимо яхтай тоза сув ва енгил ҳазм бўладиган ширали озуқалар билан таьминланиши керак. Озуқа рационига сут зардоби ёки янги соғиб олинган сутни бўлиши мақсадга мувофиқдир. Ишлаб чиқариш шароитларида пироплазмоз ва франсаиеллез касалликларини биргаликда даволаш кўзда тутилади, чунки бу касалликлар кўпинча бирга кечади. Бунинг учун касал ҳайвонларни симптоматик усуллар билан даволаш лозим, бунинг учун сурги тузлари (ўсимлик мойлари) ошқозон-ичак системасининг ҳолатига кўра бир неча кун давомида берилиши зарур. Шу билан бирга
ичакларни ахлатлардан тозалаш мақсадида клизма ҳам қилинади. Клизма учун уй ҳароратидаги сувга креолин, ихтиол ва бошқа дорилар қўшиб берилади.
Юрак фаолиятини тиклаш ва нормаллаштириш учун касал ҳайвонларга вақт-вақти билан кофеин, камфора ва бошқа дорилардан юборилади. Этиотроп дори моддалар қўлланилгандан кейин касал ҳайвоннинг тана ҳарорати нормадан пасайганда ёки кескин пасайиб бораётганда дарҳол спиртни сувдаги эритмасини (100-150 мл спиртни 0,5-1 л сувдаги эритмаси) ёки 200-250 мл ароқни ичирилиши ҳамда спиртни 30 даражали эритмасидан 250-300 мл томирга юборилиши керак. Касаллик оғир кечганида ҳайвонларга 0,5-1 литр физиологик эритма ёки глюкоза томирга юборилиши яхши натижа беради.
Пироплазмоз касаллигида этиотроп моддалардан азидин тавсия этилади. У касал ҳайвонларнинг ҳар бир кг тирик вазни ҳисобига 0,0035 г еки 3,5 мг дан қуруқ модда олиниб, уни дистилланган ёки қайнатилган сувда 7% ли қилиб эритиб, эритмани тери остига ёки мускул орасига юборилади. Диамидиндан ҳайвоннинг ҳар бир кг тирик вазни ҳисобига 0,001-0,002 г ёки 10-20 мг дан қуруқ модда олиб, уни дистилланган сувда 7% ли қилиб эритиб мускул ораси ёки те­ри остига юборилади. Имизолдан касал ҳайвоннинг ҳар 100 кг тирик вазни ҳисобига 1 мл дан олиниб тери остига юборилади.
Этдин-этоний ва диамидин препаратларининг 4% лик аралашмасидан ташкил топган. Ҳар 100 кг тирик вазнига 5 мл дан мушаги орасига ёки тери остига юборилади.
Даволашнинг самарадорлигини касал ҳайвоннинг ҳолатини, яьни тана ҳароратини нормаллашуви ва паразитар реакциясини ўзгаришига қараб аниқланади. Бу ўзгаришлар даволашдан 10-14 соатдан сўнг намоён бўлади. Ижобий натижалар сезиладиган тақдирда химиопрепаратлар 24-48 соатдан сўнг яна қайта юборилади.
Профилактикаси. Хўжаликда пироплазмоз касаллиги пайдо бўлганида касал ҳайвонлар дарҳол подадан ажратилиб олиниб, юқорида баён қилинган махсус дорилар билан даволаниши лозим, акс ҳолда касаллик ўлим билан якунланади. Пироплазмоз бўйича энзоотик ўчоқларда касалликни олдини олишни комплекс тадбирий чоралар ўтказилиши керак. Улар касал ҳайвонларни ўз вақтида махсус химиявий дорилар билан даволашдан, табиатда асосий ташувчи канна B.calcaratus га қарши кўрашдан ва айрим ҳолларда ҳайвонларни эмлашдан иборат.
Пироплазмозга қарши иммунизация қилиш мақсадида моллар думининг учига 10 000 микроб танаси миқдорида юборилган пироплазмалар организмда 6 ойгача иммунитет ҳосил қилади (Каримов, 2000).
ҚОРАМОЛ ТЕЙЛЕРИОЗИ. Тейлериоз йирик шоҳли ҳайвонлар, қўтос ҳамда зебуларнинг ўткир ва ярим ўткир кечадиган трансмиссив инвазион касаллиги ҳисобланиб, Theileria annulata ни дастлаб РЭС ҳужайраларида, сўнгра эритроцитларда паразитлик қилиши туфайли содир бўлиб, лимфа тугунларининг катталаниши, тана ҳароратининг кўтарилиши, анемия, юрак-томир ва ҳазм органлари фаолиятларини издан чиқиши, касал ҳайвонларнинг ориқланиши ва ўлим даражасининг юқори бўлиши билан ҳарактерланади.
Қўзғатувчиси. Касал ҳайвонларнинг периферик қонида тейлерийларнинг шакли турли-туман: юмалоқ, овал, нуқтасимон, таёқчасимон, вергулсимон, анаплазмасимон бўлиб, шулардан Ўзбёкистон шароитида кўпрок юмалоқ, овал ва нуқтасимон шакллари учрайди. Романовский усули билан бўялган суртмаларда улар турли шаклларга эга бўлиб, катталиги 8 мкм дан 20 мкм гача бўлади. Бун­да паразитларнинг цитоплазмалари ҳаворанг, ўзаги эса қизил рангга бўялган бўлади. Ҳар қайси зарарланган эритроцитларда 1-7 та гача, кўпинча 2-3 та тейлерийлар бўлиши ва эритроцитларнинг зарарланиш даражаси 60-90% га етиши мумкин.

Download 156,09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish