Ўзбекистон республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қЎмитаси самарқанд ветеринария медицинаси институти



Download 156,09 Kb.
bet13/26
Sana26.02.2022
Hajmi156,09 Kb.
#470695
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   26
Bog'liq
Паразитология Амалиёт дастури

Айниқса, Strongylata туркумига ва Marshallagia, Nematodirus, Haemonchus, Ostertagia каби авлодларга таалуқлилари жуда кенг тарқалган.
Стронгилятозларни қўзғатувчилари ҳазм органларида ва ўпкада текинхўрлик қилади. Қуйида кавш қайтарувчи молларнинг ҳазм органларида паразитлик қилувчи нематодлар чақирадиган стронгилятозлардан маршаллагиоз, нематодироз, гемонхоз, трихостронгилёз, хабертиоз, буностомоз ва эзофагостомозлар ҳақида сўз боради
Алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, юқорида санаб ўтилган барча стронгилятозлар деярли биргаликда, аралаш ҳолда учрайди. Шунинг учун ҳам бу касалликларни даволаш ва уларга қарши кўрашиш чоралари ҳам умумий тарзда ёппасига ўтказилиши зарур.
Стронгилятоз касалликларини даволаш (гельминтсизлантириш), олдини олиш ва унга қарши курашиш тадбирлари. Мазкур гуруҳ гельминтозларига маршаллагиоз, нематодироз, гемонхоз, остертагиоз, трихостронгилёз, хабертиоз, буностомоз, эзофагостомоз каби касалликлар мансуб бўлиб, уларнинг қўзғатувчилари ҳайвонларнинг ҳазм органларида паразитлик қилиб ҳаёт кечиришади. Стронгилятоз касалликларининг олдини олиш мақсадида ўтказиладиган гельминтсизлантириш тадбирлари зона шароитини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
Тоғ ва тоғ олди зоналарида ёш моллар икки марта – октябр ва январ ойларида гельминтсизлантирилса, катта ёшдаги қўйлар орасида бу тадбир январ ва июн ойларида ўтказилади.
Суғориладиган зоналарда ёш моллар январ ойида ёки февралнинг бошларида гельминтсизлантирилиб, катта ёшдагилари эса куз фаслида – отар яйловдан қайтгандан сўнг гельминтсизлантирилади. Улар орасида (асосан нимжон қўйларда) иккиламчи танлаб ўтказиладиган гельминтсизлантириш тадбирларини қўзилатиш мавсумидан кейинги даврга режалаштириш лозим.
Чўл-яйлов зоналарида қўйлар қочириш мавсумидан кейин бир марта гельминтсизлантрилса, етарли ҳисобланади. Декабр ойининг охилари ёки январнинг бошларида ва тўлдан кейин танлаб ўтказилган гельминтсизлантириш ҳам мақсадга мувофиқ бўлади. Ушбу зонада ёш моллар икки марта – октябр ойининг бошида ва март ойида гельминтсизлантирилади.
Ўзбекистон ветеринария илмий тадқиқот институтида нилверм, тиабендазол, мебендазол каби дори моддалардан гранула ҳолида тайёрланиб, ундан қўйларни группа усулида гельминтсизлантириш учун қўлланилмоқда.
Фенотиазин ва мис кўпоросли ош тузи аралашмасини тайёрлаш ва қўллашни тартиби. Мазкур аралашма (кўк туз) юқори самара билан кенг қўлланилади ва марказлашган ҳолда ёки хўжалик шароитида тайёрланади. Бунинг учун 10 ҳисса фенотиазин, 1 ҳисса мис кўпороси ва 89 ҳисса донадор (иккинчи помол) ош тузи аралаштирилади. Аралаштиришдан аввал мис кўпороси тегирмонда майдаланади (янчилади) ва сўнгра фенотиазин билан аралаштирилади. Бу аралашма эса ўз навбатида оз-оздан (порция-порция) ош тузига қўшилиб, яхшилаб аралаштирилади.
Тайёр аралашма Краф халталарига солиниб, қуруқ жойда сақланади. Аралашма (кўк туз) Ўзбекистон шароитида қўйларга 1 октябрдан 1 июнгача 8 ой давомида узлуксиз бериб борилади. Бу муддат давомида ҳар бош қўй учун 2 кг миқдорида аралашма сарфланади.
Диктиокаулёз қўйлар орасида кенг тарқалган сурункали гельминтоз касаллик бўлиб, Dictyocaulidae оиласига мансуб D.filaria нематода ҳайвоннинг бронх ва кекирдакларида текинхўрлик қилиши оқибатида қўзғатилади. Шунингдек, D.filaria эчки, муфлон, арҳар, туя ва буғуларнинг нафас йўлларида ҳам паразитлик қилади.
Касаллик қўзғатувчисининг тузилиши. Dictyocaulus filarial ингичка ипсимон сут рангидаги нематод бўлиб, узунлиги 3-15 см дум томони қовурғалари ёрдамида мустаҳкамланган. Жинсий бурсаси мавжуд. Иккита сариқ рангли спикулаларининг узунлиги – 0,4-0,6 мм дир.
Унинг шакли эркаклар киядиган пайпоққа ўхшаш бўлади. Урғочиларининг узунлиги 5-15 см, жинсий тешиги тана ўрта қисмининг пастки томонида очилади. Овал шаклидаги тухумларини 0,12-0,13 х 0,07-0,09 мм бўлиб унинг ичида ривожланган личинкаси бўлади.
Эпизоотологияси. Диктиокаулёз касаллигининг ёйилиши йил фасли ва ҳайвоннинг ёшига боғлиқ ҳолда МДХ нинг турли зоналарида ҳар хил миқдорда тарқалган.
Умуман, қўйлари йил давомида яйловда боқиладиган вилоятлардан бошқа барча зоналарда инвазиянинг экстенсив тарқалиши ва интенсив зарарланиши июн-июл ойларида бошланиб, август-сентябр ойларида энг юқори нуқтасига кўтарилади.
Яйловда намлик мавжуд бўлган шароитларда инвазион личинкалар икки ойгача яшайди, қурғоқчиликда эса улар тез нобуд бўлади. Шунинг учун ҳам ёмғир кўп ёққан йиллари ёз ва куз ойларида қўйлар орасида диктиокаулёз касаллиги пайдо бўлади ва айрим хўжаликларда энзоотик кўринишда кечади.
Марказий ва шимолий зоналарда диктиокаула личинкалари қишки совуққа бардош бера олмай ҳалок бўлади. Шу сабабли эрта баҳорда яйлов ва сув манбалари инвазиядан тоза бўлади.
Суғориладиган зоналарда ёш моллар бутун йил давомида зарарланади. Катта ёшдагилари эса кузнинг охири ва баҳорнинг бошларигача зарарланади. Чўл-яйлов зоналарида ёш моллар диктиокаулёз билан кузнинг бошларида зарарланиб, бу мавсумнинг охирида инвазияланиш авж олади. Бу ҳол айниқса жорий йилда туғилган қўзилар орасида кўп учрайди. Катта ёшли моллар эса куз ва қишнинг бошларида кўплаб зарарланади.
Тоғ ва тоғ олди зоналарида диктиокаулёз ўзига хос хусусиятларга эга. Бу зонада қўй ва эчкилар куз фаслининг охири, қишнинг бошида касаллана бошлайди. Баҳор ойларида эса инвазия ўзининг энг юқори нуқтасига кўтарилади. Баҳорнинг охирида қўзилар диктиокаулалардан табиий равишда тозалана бошлайди. Катта ёшли қўйлар ёш ойларига келиб, дарддан озод бўлишади.
Клиник белгилари. Касалликнинг дастлабки белгилари зарарлангандан 15-20 кун ўтгач, йўтал пайдо бўлиши билан ифодаланади. Айрим қўйлар дастлаб йўталади, сўнгра аста-секин йўталадиган молларнинг сони ортиб боради. Йўтал асосан кечқурун, тунда ва яйловда югуриб юрган пайтда тутади. Касалланган моллар ўсишдан ортда қолади, ориқлайди, жунлари камаяди. Йўталган пайтда тўдаланган гельминтнинг личинка ва тухумлари балғам билан ажралиб чиқиши мумкин. Йўтал кучли давом этганда, ҳайвон хириллайди. Бунда ҳайвоннинг тана ҳарорати кўтарилади, фақат кучли инвазияланган пайтда унинг ҳарорати 41 даражагача кўтарилиши мумкин.
Бундай ҳолатда молнинг бурнидан зардобли шиллиқ (сероз суюқлик) оқади ва бурун атрофида қотиб, пўстлоқ ҳосил қилади, бурни қичийди, пишқиради, бурни билан қашинади. Кейинчалик ҳайвоннинг боши, лаблари, жағ ораларида, кўкрак ва оёқларида шишлар пайдо бўлади. Касал қўй ўрнидан зўрға туради ва ҳаддан ташқари ориқлашган бўлади. Қўйлар кучли инвазияланганда, касаллик шиддатли ўтиб, уларнинг 10-70% и ўлиши мумкин.
Ўртача даражада инвазияланганда, ҳайвоннинг аҳволи ўзгариб туради, яхши семирмайди. Кучсиз инвазияланган қўйларда эса касаллик аломатлари сезилмасдан яширин кечади. Ташқи томондан бундай ҳайвонлар соғлом кўринади, аммо уларнинг маҳсулдорлиги камаяди ва инвазия манбаи бўлиб хизмат қилади.
Диагноз қўйиш ва уни фарқлаш. Бу вақтнинг ўзида жуда кўп қўйларнинг йўталиши, бурун тешикларидан зардоб суюқлик оқиши каби ҳарактерли белгиларига, эпизоотологик маълумотларга, ўлган ҳайвон жасади ёриб кўрилганда, ўпка бронхларидан диктиокаулюслар топилиши каби асосларга таянилиб дастлабки диагноз қўйилади.
Диагноз қўйишда қийинчилик туғилса, қўй тезаги гельминтоляр – воскопия усули (Берман усули) да текширилиб, диктиокаула личинкаларига қаралади. Мол жуда кучли инвазияланганида, бир марта текшириш учун олинган тезакда 20-30, бирмунча юқори инвазияланганда 10-15, ўртача инвазияланганда 5 ва кучсиз инвазияланганда 1-2 нусха диктиокаулюс личинкаларининг борлиги аниқланади.
Диктиокаулёзга ўз вақтида диагноз қўйиш ва унинг интенсивлик даражасини аниқлаш учун август ойида қўйларни клиник усулда текшириш лозим. Бунда албатта йилнинг фасли ҳисобга олинади, чунки касаллик марказий зонада июн ва июл ойларида, Ўзбекистонда декабр ойидан апрел ойигача кўпроқ учрайди. Текшириш учун ҳар бир қўйнинг 10-15 дона қумалоғи алоҳида-алоҳида оқ қоғозга олиниб, Берман ёки Вайда усулида текширилади.
Бу вақтда чўкмада диктиокаулюснинг ўзига хос (бош томони тугмача шаклида) личинкалари борлиги аниқланади. Тезак (намуна) олинган заҳотиёқ текширилиши лозим, чунки ёз фаслида 5-6 соат вақт ўтиши билан бошқа нематодларнинг (стронгилодес) тухумидаги личинкалар чиқиши мумкин.
Айни пайтда диктиокаулюс личинкалари кўп миқдорда топилганда, диктиокаулёз деб якуний диагноз қўйиш мумкин. Ўлган молнинг танаси ёриб кўрилганда, унинг ўпка ва бронхларида кўп сонли диктиокаулалар топилса, диагнознинг аниқлиги яна бир бор тасдиқланади.

Download 156,09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish