Ўзбекистон республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қЎмитаси самарқанд ветеринария медицинаси институти



Download 156,09 Kb.
bet10/26
Sana26.02.2022
Hajmi156,09 Kb.
#470695
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   26
Bog'liq
Паразитология Амалиёт дастури

Эпизоотологияси. Мониезиознинг ҳайвонлар орасида тарқалиши уларнинг ёшларига боғлиқ бўлиб, айниқса 1,5-8 ойлик қўзи, улоқ ҳамда бузоқларда кўп учрайди. Масалан, бир ёшли майда шоҳли молларнинг 59% и зарарланган бўлса, бир ёшдан икки ёшгача бўлганлари 31% ва икки ёшдан ошган молларнинг атиги 15% и мониезиоз билан зарарланганлиги аниқланган. Қўзилар аввал M.expanza билан, сўнгра M.benedeni билан касалланади. Катта ёшли моллар мониезиоз билан кам касалланиб, уларда нисбатан M.benedeni кўпроқ учрайди. Мониезиоз Ўзбекистон шароитида кенг тарқалган касаллик бўлиб, унга асосан ёш моллар чалинади.
Клиник белгилари. Мониезиоз билан касалланган ҳайвоннинг дастлаб овқат ҳазм қилиш органларининг иш қобилияти бузилади. Ҳайвоннинг тезаклари ўзгариб, ўз рангини йўқотади. Мол тез-тез кучанади, ичи ўтади.
Касал молларнинг орқа чиқарув тешиги (анус) атрофии ифлосланиб, ҳайвон иштаҳасизланади, тўйимли озуқалар берилишига қарамасдан озиб кетади, ўсишдан қолади. Кўпинча кўкрак, қорин бўлимларида шишлар пайдо бўлади. Жунлари ялтироқлигини йўқотиб, мўрт бўлиб қолади ва синиб, тўкилиб кетади.
M.expanza билан зарарланиб касалланган қўйларда хасталикнинг тўрт хил клиник шакли – оғир ва енгил заҳарли, ичакнинг бекилиб қолиши (обтурацион) ҳамда асабий кўринишлари билан фарқланади. Оғир заҳарли белгили кўринишда асосан қўзилар, қисман қўйлар ҳам касалланади.
Ҳайвон тезагида мониезийнинг етук бўғинлари кўринишидан 10-15 кун аввал касал молларда лоҳасланиш, ланжлик, ориқлаш, иштаҳасизланиш (айримларида аксинча) белгилари бўлади.
Бундай ҳолатда тезак суюқлашиб, шиллиқ билан қопланган бўлади. 10-15 кун вақт ўтиши билан эса клиник белгилар янада ёрқин ифодаланиб, қўзиларнинг ичи ўтади, кучсизланиб ўзоқ ётади. Уларнинг тезаги суюқлашиб, қорамтир ер рангида бўлади ва шиллиқ, қон аралаш ажралиб, танасининг орқа қисми, думба атрофии ва сонининг ички юзасини ифлослантиради.
Касал ҳайвон қонсизланиб, ўсишдан қолади ва юрак фаолиятининг ёмонлашуви натижасида тананинг пастки қисмларида шишлар пайдо бўлади. Натижада қўзилар май-июн ойларидан бошлаб нобуд бўла бошлайди.
Мониезиознинг енгил токсинли клиник кўриниши эса ёш молларда ва эртанги қўзиларда кузатилиб, улар лоҳасланади, ориқлаб кетади, тезаги эса суюқ бўлиб қолади. Мониезий бўғинлари 20-30 кун давомида ажралиб, организм барча цестодлардан халос бўлгандан кейин ҳайвоннинг аҳволи енгиллашиши мумкин. Агар ҳайвон ичакнинг ўткир юқумли касалликлари билан ҳам зарарланиб қолса, унинг аҳволи янада ёмонлашиб, мониезиоз ҳам авж олади. 2-4 ойлик қўзилар орасида ичакнинг бекилиб қолиши (обтурацион) касаллиги ҳам учрайди, бу ҳол баҳор ва ёз фаслининг биринчи ярмида кўпроқ кузатилади. Касал ҳайвон тўсатдан гир айланиб йиқилади ва оёқлари билан тепина бошлайди. Ҳайвон ана шундай тутқаноқлардан бирида ичакнинг бекилиб қолиши натижасида ўз-ўзидан заҳарланиб (интоксикация) ўлади.
Касалликнинг асабий кўринишида эса қўзилар тўсатдан гир айланиб, ерга йиқилади ва тутқаноқ тутиб, қалтираб бир-икки соатдан кейин нобуд бшунингдек, мониезиоз аралаш шаклда ҳам кечиши мумкин.
Диагноз қўйиш ва уни фарқлаш. Аниқ диагноз қўйиш учун эпизоотологик, клиник, патологоанатомик маълумотларга таяниш билан биргаликда қатор гельминто-капрологик текширувлар ўтказилади.
Мониезий бўғинларининг узунлиги 1 см ва эни 1,5-2,5 см келадиган оқиш-сарғиш найсимон (цилиндирсимон) таначаларга ўхшайд. Унинг ҳар икки –ўнг ва чап томонларида жинсий тешиги жойлашган. Ҳайвонлар тунаган жойга тўпланган тезак эрталаб кўздан кечирилади ва текшириш учун лабораторияга юборилади.
Касалликнинг бошланиш даврида паразит жинсий вояга етмаганлиги учун тезак билан унинг бўғинлари ёки тухумлари ажралиб чиқмайди. Шунинг учун диагностика мақсадида бир неча ҳайвон гельминтсизлантирилади. Шу мақсадда мониезиоз билан касалланганлиги гумон қилинган қўзи ва бузоқларга ҳар бир килограмма тирик вазни ҳисобида 2,5-3 мл 1% ли мис кўпоросининг эритмаси ичирилади. Ҳайвон мониезиоз билан касалланган бўлса, эритма ичирилгандан сўнг 7 соат вақт ўтгач, тезак билан биргаликда мониезийлар ажралиб чиқа бошлайди.
Айрим ҳайвонларда мониезиозни диагноз қилиш учун амалиётда лабораторияда Ош тузининг тўйинган эритмасидан фойдаланиб ўтказиладиган Фюллеборнинг флотация усули қўл келади.
Дашт шароитида никольскийнинг (1961) ҳайвон тўғри ичагидан тезак намунасини олиб, мониезий бўғинлари бор ёки йўқлигини текшириш усули Фюллеборн усулидан ҳам самаралироқдир. Янги олинган тезак намуналарида мониезий бўғинлари сарғиш рангда, баъзан ҳаракатчан бўлиб, 0,9-15,2 см узунликда ва 0,1 см қалинликда бўлади.
Л.П.Вибе (1963) усули эса ёш моллар учун қўлланилиб, қўтонларда 3-4 киши иштирокида амалга оширилади. Биринчи киши ҳайвоннинг олд томонидан унинг бўйнини оёқлари орасида қисиб ушласа, қолган икки киши қўйнинг орқа оёқларини икки томонга йириб туришади. Сўнгра улардан бири қўйнинг тезагини ҳўллаш мақсадида 100-150 мл сувни резина пуркагич (спринцовка) ёрдамида тўғри ичаккка юборади. Бу тадбир тезак намунаси олишни осонлаштиради. Сўнгра ўнг қўли билан тўғри ичакка қин ойнасини киритиб чап қўлида тезакни олиш учун қора рангли косача (кюверта) тутади. Қин ойнасини кенгайтириб олгандан кейин косачага тезак тўқилади. Тўртинчи киши эса текшириш натижаларини қайд этиш билан шуғулланади. M.expanza билан M.benedeni нинг бир-биридан фарқи борлигини илк бор М.И.Кузнецов (1965) аниқлаган. Бунда у асосан мазкур қўзғатувчиларнинг тухумларини таққослаган. Касал ҳайвон тезагидаги бўғинлардан ажратилган M.expanza тухуми олти бурчакли шаклда бўлиб, четлари ёйсимон эгилган бўлади. У микроскоп остида учбурчакнинг қийшиқ шаклини эслатади.
M.benedeni нинг етилган тухумлари ўн ва баъзан ўн икки бурчакли шаклда бўлиб, микроскоп остида қийшиқ тўртбурчак – квадрат; баъзан беш бурчак шаклида ёйсимон бурчакли кўринишда бўлади.
Диагностика мақсадида гельминтсизлантириш учун 20-25 мл 1% ли мис кўпороси эритмаси бўшаштирувчи тузларга қўшиб ичирилади ва ажралган маниезий миқдорига қараб зарарланиш даражаси аниқланади.
Мониезиозни юқумли ичак касалликларидан (инфекциясидан) ва айрим протозоонозлардан фарқ қилиш учун асосан уларда тана ҳароратининг доимий юқорилиги ва касал ҳайвоннинг иситмалашига хос белгилар бўлиб, мониезиозда аксинча – тана ҳарорати меъёрда, ўлим олдидан эса меъёрдан ҳам паст бўлиши ҳарактерлидир.
Якуний диагноз қўйиш эса албатта лаборатория текширувлари ўтказишни тақозо этади.

Download 156,09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish