Ўзбекистон республикаси вазирлиги



Download 0,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/33
Sana21.02.2022
Hajmi0,76 Mb.
#54055
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33
Bog'liq
yosh davrlar psixologiyasi

3. Маълумотларни тўплаш. Тўпланган маълумотлар ўрганилаѐтган муаммога мос бўлиши 
ѐки уларни тўплаш мақсадга мувофиқ равишда олиб борилиши зарур. Илмий маълумотларга 
бўлган асосий талаблар - бу уларнинг холисона, тўла ва изчил бўлишидир. Тўпланган 
маълумотлар ўрганилаѐтган муаммони ҳар жихатдан тавсифлаб бериши керак, 
4. Маълумотларни қайта ишлаш. Тўпланган маълумотларни математик ва мантиқий
жихатдан ишлаб чиқиш умумийликни, хусусийликни топиш ва уларни тасодифий 
маълумотлардан ажраташ имконини беради. Бунда тўпланган маълумотларнинг ўртача 
миқдори (арифметик, квадрат ва хоказо), процентлари аниқланади, сонларга оид маълумотлар 
жадвалларга жойлаштирилади, график, диаграмма ва чизмаларда ўз аксини топади.
Мураккаб мутаносибликдаги маълумотларни топишда эса вариацион статистика
методлари қўлланилади. 
5. Қонуниятларнинг ифодаланиши. Бу тадқиқотнинг бир мунча мураккаб ва масхулиятли 
босқичи хисобанади. Чунки, бу босқичда маълумотларнинг мохиятига қанчалик чуқур
тушунилганлиги, уларнинг ўзаро боғлиқлигини хисобга олиб, олинган маълумотдан хар 
турли хулоса чиқариш мумкин. Кўпинча чиқарилган хулосалар таъминий характерга эга бўлиб, 
кейинги текширишлар учун асос бўлади. 
6. Қонуниятни амалда қўллаш. Аниқланган қонуниятлар маълум бир амалиѐт соҳасида
қўлланилади. Амалда қўллаш аниқланган қонуниятнинг тўғрилигига батамом ишонч хосил 
қилиш имконини беради. Кўпинча ўқитувчилар ўз амалий фаолиятларида шахсий 
кузатишлари ва бошқаларнинг тажрибаларини умумлаштирадилар. Бироқ, бундай 
умумлаштиришлар илмий жиҳатдан етарли асосланган бўлмайди, яъни, муаммо
аниқлиги ва теранлиги билан ажралиб турмайди. 
Муаммоли савол: Ёш даврлар психологиясининг махсус методлари қайсилар? 
Психолог Б.Г.Ананъев психикани ўрганиш методларини тўрт гуруҳга ажратиб, уларни 
ташкилий, эмпирик, (амалий), натижаларни қайта ишлаш ѐки натижаларни шархлаш методлари 
деб номлаган. Бу гурухлар ўзининг мақсад ва вазифаси бўйича яна бир неча тоифа ҳамда 
турларга бўлинади. Қуйида мазкур методларнинг умумий ва ўзига хос хусусиятлари ҳамда 
қиѐсий тавсифини келтирамиз. 
Тадқиқот методларининг биринчи-ташкилий гурухи ўз ичига қиѐслаш, лонгитюд (узлуксиз) 
комплекс (кўпѐқлама) деб аталган турларни олади. Қиѐслаш методидан умумий психология 
социал психология (катта ѐки кичик гурухларни ҳамда уларнинг хар бир тоифаларини) 
медицина психологияси (соғлом ва бемор кишиларнинг психик хусусиятларини) спорт 
психологияси (спортчиларнинг холати, кучлилиги ва ишчанлигини) ўзаро таққослаш кабиларда
унумли фойдаланилади. 
Ёш даврлар психологиясида эса қиѐслаш методи турли ѐшдаги одамларнинг билиш 
жараѐнлари, шахс хусусиятлари, билимларни ўзлаштириши, ақлий қобилияти, салоҳияти, 
ривожланиш динамикаси, жинсларнинг тафовутлари ва ўзига хослиги кабиларни ўрганишда 
қўлланилади. 
Ёш даврлар психологиясида қиѐслаш методи билан бир вақтда лонгитюд (узлуксиз) методи 
ҳам қўлланилади. Унинг бошқа методлардан фарқи бир ѐки бир нечта синалувчилар узоқ 
муддат, хатто ўн йиллаб текширишидир. Лонгитюд методидан фойдаланиб, немис олими 
В.Штерн, француз тадқиқотчиси Р.Заззо, рус психологлари Н.А.Менчинская, А.Н.Гвоздев, 
Н.С.Лейтес, В.С.Мухина ва бошқалар тадқиқотлар олиб борганлар. Мазкур метод орқали бир 
хил жинсли (Хасан-Хусан, Фотима-Зухра) ѐки аралаш жинсли (Хасан-Зухра, Фотима-Хусан) 
эгизаклар кузатилган. Шунинг учун қатор тадқиқотларнинг «Она кундалиги» (Н.А.Менчинская, 
В.С.Мухина) деб номланиши бежзиз эмас. Узоқ вақт бир шахсни кузатиш, унда пайдо 
бўлаѐтган янги фазилатларнинг ривожланиш динамикасини, хулқ-атворидаги иллатларни 
олдини олиш тадбирларини, мураккаб психологик муносабатларининг ички боғланиш 



қонунияти ҳамда механизми тўғрисида мукаммал ишончли барқарор маълумотлар тўплаш 
имконини яратади. 
Хозирги фан ва техника тараққиѐти психологик текширишларнинг илмийлигини янада 
ошириш учун (субъектив омилларнинг таъсирини камайтириш мақсадида) комплекс дастур 
асосида бошқа фанлар ( медицина, физика, физиология, биология, социология, кибернетика, 
статистика, философия, логика ва хаказолар) билан биргаликда тадқиқот ишлари олиб боришни 
тақазо этмоқда. Амалий йўсиндаги илмий тадқиқот ана шу кўп қиррали ѐндошишни талаб 
қилади.
Психология сохаларида (психофизиология, космик психология, медицина психологияси
инженерлик ѐки авиация психологияси) тадқиқот объектига системали ѐндошиш принципи 
амалга оширилмоқда. Комплекс метод ѐрдамида ўрганилаѐтган объектдаги ўзгаришлар турли 
нуқтаи-назардан тахлил қилинади ѐки уларга турлича ѐндошилади. Масалан, болада оддий 
билимларни ўзлаштириш хусусияти психологик жихатдан текширилаѐтган бўлса, комплекс 
ѐндошиш таъсирида ана шу ўзлаштиришнинг фалсафий, мантиқий, физиологик, ижтимоий, 
биологик хусусиятлари ѐритилади. Айтайлик кексайишнинг биологик омилларини ўрганиш 
унинг психологик, физиологик, мантиқий жихатларини ѐритишда хизмат қилади. 
Комплекс дастур ѐрдамида амалга оширилган тадқиқот натижаси илмий аҳамиятга эга бўлиб 
инсоншунослик муаммоларини ҳал қилишда катта ѐрдам беради.
Илмий тадқиқот методикаларининг иккинчи гурухи эмпирик методларидан иборат бўлиб, бу 
гурухга кузатиш, эксперимент, тест, анкета, сўров, социометрия, суҳбат, интервғю, фаолият 
жараѐни ва унинг махсулини таҳлил қилиш, таржимаи хол кабилар киради ва улар синаш, 
текшириш, диагноз ва прогноз вазифаларни бажаради. Инсонда туғилганидан умрининг 
охиригача содир бўладиган психологик ўзгаришларни чуқурроқ ва объективроқ тадқиқ этиш 
учун эмпирик методлардан навбати билан фойдаланиш яхши натижа беради. 

Download 0,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish