Муаммоли савол: Ёш психологиясида тест методидан қандай мақсадларда фойдаланилади?
Тест методи. «Тест»-ингилизча сўздан олинган бўлиб, синаш текшириш деган маънони англатади. Шахснинг ақлий ўсишини, қобилиятларини, иродавий сифатлари ва бошқа психик хусусиятларини текширишда қўлланиладиган қисқа стандарт масалали топшириқ, мисол, жунбоқлар тест деб аталади. Тест айниқса одамнинг касбий қобилиятини аниқлаш мумкинлигини, касбга яроқлилиги ёки яроқсизлигини, истехдодлилар ва ақли заифликни аниқлашда, кишиларни саралашда кенг қўлланилади. Тест методининг қиммати тажрибанинг илмийлик даражасига, текширувчининг махоратига ва қизиқишига, йиғилган психологик маълумотларнинг объективлиги ва уларнинг илмий таҳлил қила билишига боғлиқдир. 1905 йилда француз психологи А.Бинэ ва унинг шогирди А.Симон инсоннинг ақлий ўсиши ва истехдод даражасини ўлчаш имконияти борлиги ғоясини олға сурганидан кейин психологияда тест методи қўллана бошланди. Хозирги даврда нодир тестлар қаторига психологлардан Роршах, Розенцвейг, Кеттел, Векслер, Мейли, Айзенк, Анастази, Равен ва бошқаларнинг ижодларини киритиш мумкин. Энг кенг тарқалган тестлар қаторига ютуққа эришиш (мақсадга етиш) тестлари (улар дарсликларда берилган билим ва малака даражаларини баҳолашга қаратилган) интеллектуал тестлар (ақлий ривожланиш даражасини ўлчашга мўлжалланган) шахс тестлари (инсон эмоцияси, қизиқиши, мотивацияси, ва ҳулқидан иборатдир.) шахс « лойиха » (проектив) тестлари (саволларга битта аниқ жавоб бериш талаб қилинади, жавобларни тахлил қилиб шахс хусусиятларини «лойихасини» ишлаб чиқилади) киради.
Тажриба (эксперимент) методи. Бу метод турли ёшдаги одамлар (чақалоқ, бола, ўсмир, ўспирин, балоғатга етганлар ва қарилар) нинг психикасини чуқурроқ, аниқроқ, тадқиқ қилиш методлари ичида энг муҳими хисобланади.
Эксперимент методи ёрдамида сухний тушунчаларнинг шаклланиши, нутқининг ўсиши, фавқулотда холатдан чиқиш, муаммолли вазиятни ҳал қилиш жараёнлари, шахсининг хис-туйғулари, характери, типологик хусусиятлари ўрганилади. Инсон психикасининг нозик ички боғланишлари, муносабатлари, қонуниятлари, хоссалари, мураккаб, механизмлари текширилади. Бунинг учун эксперимент материалларини текширувчи синчиковлик билан танлаши объектив тарзда хар-хил холат ва вазиятларни яратиши бунда синалувчининг ёши, ақли, идроки, характери, хусусияти, ҳис-туйғулари, қизиқиши ва савиясига, турмуш тажрибасига кўникма ва малакаларига эътибор бериш лозим.
Эксперимент методи ўз навбатида табиий ва лабаратория методларига ажратилади. Табиий метод психологик педагогик масалаларни хал қилишда қўлланилади. Бу методнинг илмий асосларини 1910 йилда А.Ф.Лазурский тахрифлаган. Табиий экспериментдан фойдаланишда ишлаб чиқариш жамоалари аъзоларининг, илмий муассасалари ходимларининг, ўқувчилар ,кексайган кишиларнинг ўзаро муносабатлари иш қобилиятлари, мутахассисликка яроқлилиги муаммоларини хал қилиш назарда тутилади. Табий шароитда инсон психикасини ўрганишда синалувчилар (боғча болалари, мактаб ўкувчилари, ишчилар, дехконлар, ходимлар ва хокозолар) нинг ўзлари бехабар бўлиши таълим жараёнида берилаётган билимлар тадқиқот максадига мувофиклаштирилиши катта ёшдаги одамларга тарбиявий таъсир ўтказиши кундалик мехнат тарзи доирасида амалга оширилиши завод ва фабрикада эса моддий махсулот ишлаб чикариш самарадорлигини оширишга қаратилиши лозим.
Лабаратория методи кўпинча индивидуал шаклда синалувчилардан яширмай махсус психологик асбоблар, йул-йуриклар, тавсиялар, кўрсатма ва иловалирдан фойдаланиб олиб борилади. Хозирги замон кишиси психикасидаги ўзгаришларни аниқлайдиган асбоблар, мураккаб электрон хисоблаш машиналари, қурилмалар, мослама ва жихозлар мавжуд. Улар одамдаги психологик жараёнлар, холатлар, функциялар вужудга келаётган янги сифатларни қайд қилиш ва ўлчашда қўлланилади. Кўпинча дитекторлар, электрон ва радио ўлчагичлар, секундомер, хронорефлексометр, тахистоскоп, аудиометр экстезиометр электромиограмма, электроэнцефалограмма кабилардан фойдаланилади.
Анкета методи. Ёш даври психологиясида кенг қўлланиладиган методлардан биридир. Унинг ёрдамида турли ёшдаги одамларнинг психологик хусусиятлари, нарса ва ходисаларга муносабатлари урганилади.
Анкета одатда уч турда тузилади. Уларнинг биринчи тури англашилган мотивларни аниқлашга мўлжалланган саволлардан тузилади. Икккинчи турида хар бир саволнинг бир нечтадан тайёр жавоблари берилади. Учунчи тур анкетада синалувчига ёзилган тўғри жавобларни баллар билан баҳолаш тавсия этилади, анкетадан турли ёшдаги одамларнинг лаёкатларини, муайян сохага қизикишлари ва қобилиятларини, ўзига, тенгдошларига, катта ва кичикларга муносабатларини аниқлаш мақсадида фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |