3. Маълумотларни тўплаш. Тўпланган маълумотлар ўрганилаётган муаммога мос бўлиши ёки уларни тўплаш мақсадга мувофиқ равишда олиб борилиши зарур. Илмий маълумотларга бўлган асосий талаблар - бу уларнинг холисона, тўла ва изчил бўлишидир. Тўпланган маълумотлар ўрганилаётган муаммони ҳар жихатдан тавсифлаб бериши керак,
4. Маълумотларни қайта ишлаш. Тўпланган маълумотларни математик ва мантиқий жихатдан ишлаб чиқиш умумийликни, хусусийликни топиш ва уларни тасодифий маълумотлардан ажраташ имконини беради. Бунда тўпланган маълумотларнинг ўртача миқдори (арифметик, квадрат ва хоказо), процентлари аниқланади, сонларга оид маълумотлар жадвалларга жойлаштирилади, график, диаграмма ва чизмаларда ўз аксини топади. Мураккаб мутаносибликдаги маълумотларни топишда эса вариацион статистика методлари қўлланилади.
5. Қонуниятларнинг ифодаланиши. Бу тадқиқотнинг бир мунча мураккаб ва масхулиятли босқичи хисобанади. Чунки, бу босқичда маълумотларнинг мохиятига қанчалик чуқур тушунилганлиги, уларнинг ўзаро боғлиқлигини хисобга олиб, олинган маълумотдан хар турли хулоса чиқариш мумкин. Кўпинча чиқарилган хулосалар таъминий характерга эга бўлиб, кейинги текширишлар учун асос бўлади.
6. Қонуниятни амалда қўллаш. Аниқланган қонуниятлар маълум бир амалиёт соҳасида қўлланилади. Амалда қўллаш аниқланган қонуниятнинг тўғрилигига батамом ишонч хосил қилиш имконини беради. Кўпинча ўқитувчилар ўз амалий фаолиятларида шахсий кузатишлари ва бошқаларнинг тажрибаларини умумлаштирадилар. Бироқ, бундай умумлаштиришлар илмий жиҳатдан етарли асосланган бўлмайди, яъни, муаммо аниқлиги ва теранлиги билан ажралиб турмайди.
Муаммоли савол: Ёш даврлар психологиясининг махсус методлари қайсилар?
Психолог Б.Г.Ананъев психикани ўрганиш методларини тўрт гуруҳга ажратиб, уларни ташкилий, эмпирик, (амалий), натижаларни қайта ишлаш ёки натижаларни шархлаш методлари деб номлаган. Бу гурухлар ўзининг мақсад ва вазифаси бўйича яна бир неча тоифа ҳамда турларга бўлинади. Қуйида мазкур методларнинг умумий ва ўзига хос хусусиятлари ҳамда қиёсий тавсифини келтирамиз.
Тадқиқот методларининг биринчи-ташкилий гурухи ўз ичига қиёслаш, лонгитюд (узлуксиз) комплекс (кўпёқлама) деб аталган турларни олади. Қиёслаш методидан умумий психология социал психология (катта ёки кичик гурухларни ҳамда уларнинг хар бир тоифаларини) медицина психологияси (соғлом ва бемор кишиларнинг психик хусусиятларини) спорт психологияси (спортчиларнинг холати, кучлилиги ва ишчанлигини) ўзаро таққослаш кабиларда унумли фойдаланилади.
Ёш даврлар психологиясида эса қиёслаш методи турли ёшдаги одамларнинг билиш жараёнлари, шахс хусусиятлари, билимларни ўзлаштириши, ақлий қобилияти, салоҳияти, ривожланиш динамикаси, жинсларнинг тафовутлари ва ўзига хослиги кабиларни ўрганишда қўлланилади.
Ёш даврлар психологиясида қиёслаш методи билан бир вақтда лонгитюд (узлуксиз) методи ҳам қўлланилади. Унинг бошқа методлардан фарқи бир ёки бир нечта синалувчилар узоқ муддат, хатто ўн йиллаб текширишидир. Лонгитюд методидан фойдаланиб, немис олими В.Штерн, француз тадқиқотчиси Р.Заззо, рус психологлари Н.А.Менчинская, А.Н.Гвоздев, Н.С.Лейтес, В.С.Мухина ва бошқалар тадқиқотлар олиб борганлар. Мазкур метод орқали бир хил жинсли (Хасан-Хусан, Фотима-Зухра) ёки аралаш жинсли (Хасан-Зухра, Фотима-Хусан) эгизаклар кузатилган. Шунинг учун қатор тадқиқотларнинг «Она кундалиги» (Н.А.Менчинская, В.С.Мухина) деб номланиши бежзиз эмас. Узоқ вақт бир шахсни кузатиш, унда пайдо бўлаётган янги фазилатларнинг ривожланиш динамикасини, хулқ-атворидаги иллатларни олдини олиш тадбирларини, мураккаб психологик муносабатларининг ички боғланиш қонунияти ҳамда механизми тўғрисида мукаммал ишончли барқарор маълумотлар тўплаш имконини яратади.
Хозирги фан ва техника тараққиёти психологик текширишларнинг илмийлигини янада ошириш учун (субъектив омилларнинг таъсирини камайтириш мақсадида) комплекс дастур асосида бошқа фанлар ( медицина, физика, физиология, биология, социология, кибернетика, статистика, философия, логика ва хаказолар) билан биргаликда тадқиқот ишлари олиб боришни тақазо этмоқда. Амалий йўсиндаги илмий тадқиқот ана шу кўп қиррали ёндошишни талаб қилади.
Психология сохаларида (психофизиология, космик психология, медицина психологияси, инженерлик ёки авиация психологияси) тадқиқот объектига системали ёндошиш принципи амалга оширилмоқда. Комплекс метод ёрдамида ўрганилаётган объектдаги ўзгаришлар турли нуқтаи-назардан тахлил қилинади ёки уларга турлича ёндошилади. Масалан, болада оддий билимларни ўзлаштириш хусусияти психологик жихатдан текширилаётган бўлса, комплекс ёндошиш таъсирида ана шу ўзлаштиришнинг фалсафий, мантиқий, физиологик, ижтимоий, биологик хусусиятлари ёритилади. Айтайлик кексайишнинг биологик омилларини ўрганиш унинг психологик, физиологик, мантиқий жихатларини ёритишда хизмат қилади.
Комплекс дастур ёрдамида амалга оширилган тадқиқот натижаси илмий аҳамиятга эга бўлиб инсоншунослик муаммоларини ҳал қилишда катта ёрдам беради.
Илмий тадқиқот методикаларининг иккинчи гурухи эмпирик методларидан иборат бўлиб, бу гурухга кузатиш, эксперимент, тест, анкета, сўров, социометрия, суҳбат, интервғю, фаолият жараёни ва унинг махсулини таҳлил қилиш, таржимаи хол кабилар киради ва улар синаш, текшириш, диагноз ва прогноз вазифаларни бажаради. Инсонда туғилганидан умрининг охиригача содир бўладиган психологик ўзгаришларни чуқурроқ ва объективроқ тадқиқ этиш учун эмпирик методлардан навбати билан фойдаланиш яхши натижа беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |