Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг



Download 55,12 Kb.
bet19/20
Sana18.02.2022
Hajmi55,12 Kb.
#456584
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20
Bog'liq
NIZOM 77

13-боб. Якунловчи қоидалар
118. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
119. Ушбу Низомни амалга оширишда юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, шу жумладан суд тартибида ҳал этилади.
120. Жамғарма қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.
Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тўғрисида низомга
ИЛОВА
Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан кўрсатиладиган молиявий ёрдам шакллари
1. Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларининг тадбиркорлик ташаббусларини амалга ошириш учун кредит миқдорининг 50 фоизигача (50 фоизи ҳам шу жумлага киради), бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан ортиқ бўлмаган тижорат банклари кредитлари бўйича кафиллик бериш.
2. Тижорат банкларининг кредитлари бўйича кредит суммасининг 50 фоизигача (50 фоизи ҳам шу жумлага киради) миқдорда кафиллик бериш, бироқ 8,0 млрд сўмдан ортиқ эмас.
Айланма маблағларини тўлдириш учун бериладиган кредитлар бўйича лойиҳалар сонидан қатъий назар, ижобий кредит тарихига эга бўлган тадбиркорлик субъектларига бериладиган кредит суммасининг 75 фоизидан ошмаган, бироқ 10,0 млрд сўмдан ортиқ бўлмаган ҳажмдаги кафиллик бериш.
2021 йилдан бошлаб Хоразм вилояти ҳудудида ташкил этилган саноат зоналарида амалга оширилаётган лойиҳаларга истисно тариқасида 25,0 млрд сўмгача бўлган кредитларга кафиллик ва компенсация ажратиш.
3. Тижорат банкларининг кредитлари бўйича фоизли харажатларни қоплаш учун компенсация бериш, шу жумладан:
а) суммаси 10,0 млрд сўмдан ортиқ бўлмаган, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасининг 1,5 бараваридан ошмайдиган фоизли ставка билан қайта молиялаштириш ставкасидан ортиқ бўлган, бироқ 5 фоизли пунктдан ортиқ бўлмаган қисми бўйича миллий валютада;
б) савдо фаолияти учун суммаси 200,0 млн сўмдан ортиқ бўлмаган, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан 10 фоиз пунктгача ошган қисми бўйича миллий валютада;
в) суммаси 10,0 млрд сўмга тенг миқдордан ошмайдиган хорижий валютада — тижорат банклари томонидан белгиланган фоизли ставканинг 30 фоизгача миқдорда, бироқ 3 фоизли пунктдан ортиқ эмас;
Олдинги таҳрирга қаранг.
г) хорижий валютада — иссиқхоналар қуриш, интенсив боғлар яратиш, совутгичлар қуриш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш лойиҳалари учун 2017 йил 5 сентябргача халқаро молия институтларининг кредит линиялари ҳисобидан хўжалик юритувчи субъектларга ажратилган валюта кредитлари бўйича — белгиланган фоизли ставканинг 50 фоизи миқдорида. Бунда, компенсация:
тадбиркорлик субъектининг кредит ёки бюджетга тўловлар бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлишидан ва кредит суммасидан қатъи назар тақдим қилинади;
муддати ўтган қарздорлик юзага келганлиги сабабли компенсация тўловлари тўхтатилган давр учун ҳам тўлаб берилади. Бунда, компенсация Жамғарма томонидан тадбиркорлик субъекти фоиз харажатлари бўйича қарздорлигини сўндиришига мос равишда тўлаб борилади;
кредит шартномалари муддатлари узайтирилганда, кредит муддатига мос равишда тўлаб борилади;
(3-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 октябрдаги ПҚ-5268-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2021 й., 07/21/5268/0997-сон)
д) Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг тавсиясига асосан яратилган иш ўрнининг камида 50 фоизи аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини ишга олган кичик тадбиркорлик субъектларига ажратиладиган қиймати 10,0 млрд сўмдан, бироқ, асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмайдиган фоизли ва асосий ставка билан ортиқ бўлган қисми бўйича миллий валютада.
Олдинги таҳрирга қаранг.
е) сертификатланган сабзавот, полиз, дуккакли ва мойли экинлар уруғларини ҳамда мевали дарахт ва ток кўчатларини етиштирувчи фермер хўжалиги ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотлари, шунингдек, кластерлар ва кооперацияларнинг уруғлик ва кўчат харид қилиш харажатларини молиялаштириш учун миллий валютада ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз ставкасининг Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошадиган, лекин 10 фоиз пунктидан кўп бўлмаган қисми, шунингдек, хорижий валютада ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз ставкасининг 30 фоизигача, лекин 3 фоиз пунктидан кўп бўлмаган қисми.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 276-сонли қарорига асосан «е» кичик банди билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 09/21/276/0416-сон)

Download 55,12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish