Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида
2020 йил 10 август куни (соат 21:00) “Ғўза парваришида агротехник тадбирларни тизимли амалга ошириш ва пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ўтказилиши белгиланган кенгайтирилган видеоселектор йиғилишига
МАЪЛУМОТ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
10.08.2020 йилдаги 03/1-1747-сон топшириғи
|
I. 2020 йил ҳосили учун экилган чигит (пахта) майдонлари.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил 20 декабрдаги “Мавжуд ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, 2020 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш ва маҳсулот етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида”ги 1025-сон қарорида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, Давергеодезкадастр қўмитаси томонидан
2020 йил ҳосили учун республика ҳудудларида экилган чигит майдонлар тўлиқ мониторингдан ўтказиб чиқилди.
Ўтказилган мониторинг натижасида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар туманларида 2020 йил ҳосили учун жами 1 033 629 гектарга чигит экилиши белгиланган бўлиб, амалда 1041294 гектар (100,7 %) ёки режага нисбатан 7665 гектар кўп экилганлиги ҳамда ҳисобот даврига қадар мазкур майдонларга тўлиқ далолатномалар расмийлаштирилган (жадвал илова қилинади).
Режадан кўп чигит экилган майдонларнинг 620 гектари Бухоро вилоятига, 6888 гектари Қашқадарё вилоятига ва
157 гектари Фарғона вилоятига тўғри келади.
Республика ҳудудларида ўтказилган мониторинг натижалари белгиланган тартибда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликларига тақдим этилди.
Мониторинг натижалари бўйича умумий маълумотлар қўмитанинг 2020 йил 1 июндаги 02-04-5397-сон ахборот хати орқали Вазирлар Маҳкамасига юборилди.
II. Пахта-тўқимачилик кластерлари ва кооперациялар фаолиятини самарали ташкил этиш.
Республикадаги мавжуд 1 млн 33 минг 629 гектар пахта майдонларининг 136 254 гектари (13,1 %) 91 та пахта-тўқимачилик кластерлари ва 24 та кооперацияларга ҳамда 872 960 гектари (86,9 %) 24 642 та фермер хўжаликларига ижара асосида бириктириб берилган (жадвал илова қилинади).
Жумладан:
пахта-тўқимачилик кластерлари ва кооперациялари томонидан Қорақалпоғистон Республикасида 4 847 гектар
(14 та), Андижонда 14 542 гектар (12 та), Бухорода
8 804 гектар (8 та), Жиззахда 3 987 гектар (7 та), Қашқадарёда 6 250 гектар (11 та), Наманганда 24 761 гектар (7 та), Самарқандда 11 926 гектар (7 та), Сурхондарёда 5000 гектар (9 та), Сирдарёда 27 300 гектар (5 та), Тошкентда 22 849 гектар (9 та), Фарғонада 3 473 гектар
(13 та) ва Хоразмда 2 515 гектар (11 та) ер майдонлари фойдаланиб келинмоқда;
фермер хўжаликлари томонидан Қорақалпоғистон Республикасида 81 444 гектар (968 та), Андижонда
64 832 гектар (2270 та), Бухорода 89 096 гектар (2822 та), Жиззахда 74 113 гектар (2170 та), Қашқадарёда
129 650 гектар (4531 та), Навоийда 32 588 гектар (822 та), Наманганда 38 645 гектар (1698 та), Самарқандда
63 654 гектар (1980 та), Сурхондарёда 69 078 гектар
(1884 та), Сирдарёда 45 257 гектар (1420 та), Тошкентда
51 279 гектар (1297 та), Фарғонада 53 082 гектар (1246 та) ва Хоразмда 80 242 гектар (1534 та) ер майдонлари фойдаланиб келинмоқда.
Ҳисобот даврида пахта-тўқимачилик кластерлари, кооперациялар ва фермер хўжаликлари томонидан экилган чигит (пахта) майдонлари парваришлаб келинмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |