Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси



Download 1,37 Mb.
bet80/114
Sana24.02.2022
Hajmi1,37 Mb.
#218260
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   114
Bog'liq
КУЛЛАНМА Дунё динлари тарихи 26 11 2011 печатга

Анъана тарихий тараққиёт жараёнида ва ижтимоий эҳтиёжлар асосида вужудга келадиган, аждодлардан авлодларга мерос бўлиб ўтадиган, кишилар маданий ҳаётига таъсир ўтказадиган маданий ҳодисадир. Анъана ўзига хос ижтимоий қоида сифатида кишилар онгига сингган (умум ёки маълум гуруҳ томонидан), қабул қилинган тартиб ва қоидалар мажмуаси ҳисобланади.
Анъана – жамият ҳаёти турли соҳаларининг, моддий ва маънавий фаолият шаклларининг, кишилар ўртасидаги алоқалар ва муносабатларнинг авлоддан-авлодга ўтиши, аждодлар ҳаёти, белгилари ва хусусиятларининг такрорланиш тарзидир. Дунёда анъаналар ва урф-одатларга эга бўлмаган миллат ёки элат йўқ. Шу маънода, анъаналар бутун инсониятга хос тушунчадир.
Диний ва миллий анъаналар халқларнинг тарихий ривожланиши жараёнида шаклланади ва сайқалланади. Давр талабига жавоб берган анъаналар унутилмайди, авлодларга мерос қолади, халқ ҳаётининг таркибий қисмига айланади. Ҳар бир эл, миллат ёки халқ ўз анъаналарини ривожлантиради, асраб-авайлайди. Анъаналарда халқ даҳоси, турмуш тарзи, маданий камолот даражаси акс этади. Унда миллий онг ва миллий қиёфа гавдаланади. Анъаналарни менсимаслик, улар мансуб халқ ёки миллатни ҳурмат қилмасликдир. Анъаналар ёшларни тарбиялаш, уларга кекса авлоднинг тажрибаларини ўзлаштириш воситаси ҳамдир.
Маросим – бу сўзнинг кўплиги сифатида “расм-русум” сўзи ишлатилади. Араб тилидан таржима қилинганда бу “тадбир” деган маънони англатади. Бу сўзга қуйидагича таъриф келтирилган, яъни, 1) диний ёки анъанавий урф-одатлар муносабати билан ўтказиладиган маърака, йиғин: тўй маросимлари, дафн маросимлари; 2) тантаналар билан ўтказиладиган расмий йиғин: юбилейлар, мукофот бериш маросими ва бошқалар.
Маросим атамаси нисбатан тор тушунча бўлиб, у шу халқ ҳаётининг маълум соҳаларида омма томонидан қабул қилинган кўпинча рамзий ҳаракатга эга бўлган ва маълум кишилар мажмуи томонидан махсус уюштириладиган намойишлардан иборат. Шунингдек, маросим – инсон ҳаётининг моддий ва маънавий турмушининг талаб ва эҳтиёжи туфайли юзага келган ва келадиган ҳодисадир. Ҳар қандай маросим у ёки бу халқнинг маълум бир тарихий тараққиёти босқичидаги ижтимоий – иқтисодий, сиёсий ҳамда маданий ривожланиш даражасини кўрсатувчи асосий белгиларни ўзида мужассамлаштирган ҳолда вужудга келади ва яшайди.

Download 1,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish