Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси



Download 1,37 Mb.
bet46/114
Sana24.02.2022
Hajmi1,37 Mb.
#218260
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   114
Bog'liq
КУЛЛАНМА Дунё динлари тарихи 26 11 2011 печатга

Христианлик маросимлари
Христианликда сирли маросимлар (таинства) катта ўрин эгаллайди. Черков таълимотига кўра, бундай пайтларда Худо томонидан диндорларга алоҳида савоблар нозил бўлади. Уларнинг “сирли маросим” деб аталишига сабаб христианлик ақидасига кўра бу амаллар бажарилаётган вақтда Муқаддас Руҳ ҳам қатнашади. Бу маросим ва байрамлар барча христиан йўналишларида мавжуд, фақат уларни амалга ошириш шакли ва ўтказилиш вақти турлича.
Чўқинтириш (крещение – сувга ботириш). Христианлик таълимотига кўра, чўқинтириш орқали киши динга қабул қилинади, яъни черков аъзосига айланади.
Бу маросим инсонни уч маротаба сувга ботириш ёки бошидан сув қуйиш билан бирга, руҳоний томонидан махсус сўзларни айтиш орқали амалга оширилади. Инжилга кўра, чўқинтириш ва Муқаддас руҳнинг келиши осмондан туғилишнинг махсус шартларидан биридир. Унинг асоси сифатида Инжилдан мисоллар келтирилади: “Исо жавоб берди: “Сенга тўғрисини айтай, агар ким сувдан ва Руҳдан туғилмас экан, Худо салтанатига кирмайди” (Иоанндан, 3:5).
Сувга ботириш маросими биринчи бўлиб Иоанн томонидан амалиётда қўлланган. Шу каби амалиёт Тавротда айтиб ўтилган “прозема”, яъни “бутпарастларни динга киритиш маросими”га ўхшаб кетади. Унда эркаклар динга кириши учун хатна қилиниши керак бўлса, аёллар учун эса фақат диний ритуални бажариш маросими шарт қилинган.
Христианликнинг ҳар бир йўналишида чўқинтириш маросими турлича талқин этилади. Православ ва католик черковларида чўқинтириш сирли маросим сифатида эътироф этилади. Бу ҳодиса Иоанн чўқинтирувчининг фаолияти яъни Иордан дарёсида унинг олдига келувчи инсонларни сувда тозаланиши, ёмон иллатларни қайта қилмасликлари, Масиҳни тоза қалб билан кутиб олиш мақсадида амалга оширилган. Масиҳ келишини Иоанн тарғиб қилган, черков нуқтаи назаридан чўқинтириш пайтида инсон ҳаётда шаҳвоний жиҳатдан ўлиб, Муқаддас Руҳ томонидан маънавий ҳаётга қайта тирилтирилади деган ақида мавжуд. Маросим вақтида инсон нафақат барча қилган гуноҳларидан покланади, шу жумладан, гуноҳларидан маънавий фориғ бўлади.
Сув ёрдамида “ўлдириш, жонсизлантириш” – мавжуд бўлган қусурлардан тозаланиш ҳисобланади. Албатта у мутлақ покланиш бўлмасада, тўхтовсиз ёвузликни, ёмонликни тўхтатади, деб таъкидланади. Рим номаларида бу ҳақда шундай ёзилади: “Чўқинтирилаётган Исо билан бирга ўлиб, у билан бирга абадий ҳаётда тирилади. Шундай қилиб биз чўқинтирилиб у билан биргаликда ўлимга дафн қилиндик, зероки Ота номи билан Исо ўликлардан тирилгани каби, биз ҳам янгиланган ҳаётда яшаймиз” (Рим, 6:4).
Чўқинишдан сўнг инсон гуноҳ ишларни қилса у Худонинг марҳаматидан воз кечган бўлади: “Агар Худони англаб, бизнинг халоскоримиз Исони тан олиб туриб, эски йилларига, эски холатига қайтсалар, бунинг охири аввалгидан ҳам оғирроқдир” (2 Петр, 2:20).
Чўқинтириш маросими христиан динининг энг муҳим ва асосий маросимларидан биридир. Бу маросим асосан черковда ўтказилади. Христианлар эътиқодига кўра, инсон туғма гуноҳкор бўлиб туғилади ва ундан фориғ бўлиш учун муқаддас сув ёрдамида покланади. Шундан сўнг покланган бола черков аъзолигига қабул қилинади.
Чўқинтиришга ўхшаган маросим қадимги Ҳиндистон, Рим, Миср, Кичик Осиё ва бошқа давлатлар ҳудудларида яшаган халқлар орасида ҳам мавжуд бўлган. Христианликда чўқинтириш маросими милоднинг I асри охирларида пайдо бўлган. IV асрда биринчи христиан жаҳон соборининг қарорига мувофиқ, бу маросим ҳар бир христиан учун мажбурий деб эътироф этилган ва “эътиқод рамзи” сифатида қабул қилинган. Шу вақтдан бошлаб “чўқинтирилган” сўзи “христиан” деган сўз билан тенг маъно касб эта бошлаган.
Христианлар бошқа диндаги ҳамма кишиларни “чўқинмаганлар” (“Исони танимаганлар”) деб атай бошлаганлар. Чўқинтириш маросимини тартибга солиш мақсадида Қадимги Карфаген черкови ишлаб чиққан 124 қоидадан бирида ушбу нормалар белгиланган: “Гўдаклар ва янги туғилган чақалоқларни чўқинтирмаганларга лаънат бўлсин”.
Правослов йўналишида чўқинтириш маросими асосан янги туғилган чақалоққа ўтказилади. Ота-она ўз фарзандларининг диний билимига масъул бўлиб, чўқинтирилаётган бола эътиқодига кафил ҳисобланадилар. Чўқинтирилаётган бола ўғил бўлса, уни эркак киши кўтаради, агарда қиз бўлса, аёл киши томонидан амалга оширилади. Бу ҳолатда роҳиб ота-она вазифасини бажара олмайди. Қадимда чўқинтириш маросимини вояга етганлар қалбан ҳис қилгандагина ўтказилган.
Христианликнинг илк даврида баъзилар гўдакларни гуноҳсиз деб билиб, агар оламдан ўтса жаннатга тушади, шу сабабли уларни гўдакликда чўқинтириш шарт эмас деб ҳисоблаганлар. Бошқалар эса болани чўқинтириш лозимлигини такидлаганлар. Кўп инсонлар чўқинтириш маросимини жуда ҳам ортга сурганлар. Баъзилар ўлими олдидан бу маросимни ўтказганлар. Токи улар умр мобайнида қилиб ўтган гуноҳларидан шу йўл билан покланиб кетмоқчи бўлар эдилар. Шунинг учун черков бу анъанага қарши чиқиб, гўдак туғилган кундан бошлаб саккиз кун ичида бу маросимни бажариш лозимлигини талаб даражасига кўтарган.

Download 1,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish