Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси


Ислом дини доирасида юзага келган оқимлар



Download 1,37 Mb.
bet90/114
Sana24.02.2022
Hajmi1,37 Mb.
#218260
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   114
Bog'liq
КУЛЛАНМА Дунё динлари тарихи 26 11 2011 печатга

Ислом дини доирасида юзага келган оқимлар
Баҳоийлик - XIX асрда Эронда бобийлик йўналиши замирида вужудга келган диний йўналиш. Шерозлик Сайид Али Муҳаммад (1819-1850) 1844 йилда Боб (арабча “эшик”), яъни янги даврга “эшик” номини олиб, яқин орада “Худо элчиси”нинг намоён бўлиши, кишиларга янги даврнинг асосий қонунлари ва низомларини инъом этишини тарғиб қила бошлаган.
Бобнинг йирик издошларидан бири Мирза Ҳусайн Али Нурий (1817-1892) 1863 йилда Боб башорат этиб кетган худонинг элчиси унинг ўзи эканини эълон қилади ва Баҳоуллоҳ, яъни “Аллоҳнинг жилоси” номини олади. Ушбу йўналишннинг номи ҳам Баҳоуллоҳнинг номидан олинган.
Баҳоуллонинг “Китоби Ақдас” (“Энг муқаддас китоб”) ва “Китоби Иқон” (“Мустаҳкам ишонч китоби”) асарлари баҳоийлик таълимотининг асосларини ташкил этади. Йўналиш асосчиси ўзига ислом дини эътиқодига кўра, оламларнинг Яратувчиси бўлган “Аллоҳнинг жилоси” номини қабул қилган бўлса-да, баҳоийлар ақидасига кўра, баҳоийлик мустақил дин, у бирор бир диндан ажралиб чиққан секта ҳам, мазҳаб ҳам эмас, деб ҳисобланади.
Баҳоийлик Ҳиндистон, Уганда, Кения, Эрон, Миср, АҚШ, Канада каби қатор мамлакатларда тарқалган. Ҳозирги вақтда дунёда баҳоийларнинг 9 та ибодат уйи, 200 га яқин миллий ҳамда бир қанча маҳаллий диний мажлислари мавжуд. Баҳоийларнинг умумий миқдори тахминан 6 миллион кишини ташкил этади.
Баҳоийлик таълимотига кўра:
- барча динлар бир илдиздан пайдо бўлган ва пайғамбарлар биродар ҳисобланади;
- Иброҳим, Мусо, Исо ва Муҳаммад пайғамбарлардан ташқари Будда, Зардушт, Кришна, Боб ва Баҳоуллоҳ ҳам пайғамбар ҳисобланади. Баҳоийликда улар энг буюк 9 та пайғамбар сифатида эътироф этилади;
- худо ҳар минг йилда Ер юзига янги пайғамбар туширади;
- жаннат ва дўзах, охират, шайтон ва фаришталар инкор қилинади;
- ҳозирги барча динлар бир-бирини инкор қилади, шунинг учун ҳам, уларни бирлаштириш ва инсонлар орасидаги турли фарқларни йўқотиш лозим. Баҳоийлар даъвосига кўра, бундай бирлаштирувчилик вазифасини баҳоийлик бажариши лозим.
- Ватан, миллат деган тушунчалар маънисиз ҳисобланади. Зеро, уларнинг фикрича, Ер юзининг ҳамма жойи Ватан ҳисобланади.
Баҳоийликда руҳонийлар йўқ. Маҳаллий жамоаларни йилда бир маротаба 21 апрель куни яширин овоз бериш йўли билан сайланадиган 9 кишидан иборат Маҳаллий диний мажлис бошқаради. Баҳоийлар йирик жамоаси мавжуд бўлган ҳар бир давлатда Миллий диний мажлис сайланади. Ўз навбатида Миллий диний мажлис вакиллари 9 кишидан иборат бўлган Умумжаҳон Адолат Уйи аъзоларини сайлайдилар. Ҳар беш йилда сайланадиган Умумжаҳон Адолат Уйи умумжаҳон баҳоийлар жамиятининг фаолиятини бошқариб боради.
Баҳоийликда ҳар бири 19 кунлик 19 ойдан иборат бўлган диний тақвим қабул қилинган. Ҳар 19 кунда жамоанинг барча аъзолари ибодат қилиш, жамоа билан боғлиқ ишларни муҳокама қилиш, ўзаро биродарлик алоқаларини мустаҳкамлаш учун йиғиладилар.
Кунига уч марта Исроилнинг Акка шаҳрига қараб ибодат қилинади. Умумий ибодат дуо ўқиш, медитация ҳамда баҳоийликнинг асосий китоблари ва жаҳон динлари муқаддас китобларидан матнлар ўқиш орқали амалга оширилади. Ҳар йили 2 мартдан 20 мартгача баҳоийлар кун чиқардан кун ботгунга қадар овқат ва сувдан ўзларини тийиб, рўза тутадилар.
Баҳоийларнинг муқаддас ибодатхонаси Акка шаҳрида жойлашган. Хайфа шаҳри муқаддас шаҳар ҳисобланиб, дунё баҳоийларининг зиёратгоҳи ҳисобланади. Бу ерда Боб ибодатхонаси, 1957 йилда баҳоийликнинг раҳбарлик органи сифатида ташкил этилган Умумжаҳон Адолат Уйининг қароргоҳи жойлашган.

Download 1,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish