Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси



Download 1,37 Mb.
bet62/114
Sana24.02.2022
Hajmi1,37 Mb.
#218260
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   114
Bog'liq
КУЛЛАНМА Дунё динлари тарихи 26 11 2011 печатга

Мадина даври. Мадиналиклар Маккага Пайғамбар ҳузурига келиб исломни қабул қилдилар. Улар билан маккалик мусулмонлар ўртасида дўстлик алоқалари ўрнатилди. Макка мушрикларининг мусулмонлар устидан тазйиқлари кучайгач, Пайғамбар кўрсатмасига биноан аввал мусулмонлар ундан сўнг ўзлари Ясрибга ҳижрат қилдилар.
Мадиналик “ансор” (“ёрдамчи”)лар маккалик муҳожирларни дўстона ва самимий кутиб олдилар. Пайғамбарнинг ҳижрати Раби ал-аввалнинг 8 куни – милодий 622 йил 20 сентябрда бўлди. Шу йили биринчи мусулмонлар масжиди қурилди. Авс ва Хазраж араб қабилалари ҳамда Бану Қурайза, Бану Қайнуқо, Бану Надир қабилалари билан ўзаро сулҳ тузилди. Ҳар томондан Мадинага қарши ҳужумлар уюштирилди. “Бадр” жангида мусулмонлар уларни муваффақият билан қайтардилар.
Ҳижратнинг олтинчи йилида Макка қурайшийлари билан тузилган Ҳудайбия шартномаси энг муҳим тарихий ҳужжатлардан бири бўлди. Бу сулҳ битими тузилиши арафасида Пайғамбар 1500 саҳоба жангчилар билан, ўқ-ёй ва найзалар олмасдан, фақат қилич тақиб, Байту-л-ҳарам зиёрати вақтида қурбонликка сўйиладиган 70 туяни ҳайдаб, Макка шаҳрига яқин келдилар. Бу кичик қўшин Макка мушрикларига кўп кўриниб, улар мусулмонларни жанг қилишга, урушга келган деб гумон қилиб, шаҳарга киритмадилар. Ҳар икки тараф бир неча бор элчилар алмашиб, вазиятни тушунтирдилар. Мусулмонларнинг тинч мақсадда келганига ишонмасдан, Макка мушриклари урушга тайёрланиб турдилар. Аммо жоҳилия замонларида ҳам Байту-л-ҳарамда, яъни Каъба ва унинг атрофида жанг қилиш, қон тўкиш ман қилинган эди. Бу қоидани яхши билган Пайғамбар унга амал қилган ҳолда Усмон ибн Аффон етакчилигида навбатдаги элчиларни юборди. Макка мушриклари буларни гаровга, асир олгандай қайтариб жўнатмадилар. Мусулмонлар ҳам Макка вакилларини вақтинча ушлаб турдилар.
Орадаги кескин вазиятни юмшатиш учун Макка раислари Ҳудайбия деган жойда 10 йиллик сулҳ шартномаси тузишни таклиф этдилар. Ҳудайбия шартномаси мусулмонлар учун мураккаб вазиятда тузилди. Унда асосан қуйидаги шартлар белгиланган эди:

  1. Ўртамизда душманлик тугатилади, талончилик ва макр-ҳийлаларга йўл қўйилмайди.

  2. Истаган одамлар Муҳаммад билан шартнома тузиб, иттифоққа қўшилишни хоҳласа қўшилаверади, истаган одамлар қурайшийлар билан шартнома тузиб, иттифоққа қўшилишни хоҳласа қўшилаверади.

  3. Сен (Муҳаммад) бу йил Маккага кирмай қайтиб кетасан, келаси йили биз Маккадан чиқиб турамиз ва мусулмонлар уч кун Маккада туришлари ихтиёрийдир. Ўша вақтда мусулмонларнинг қиличлари қинида бўлиб, бошқа ҳеч қандай қурол билан келмайдилар.

Шартномага мусулмонлар жамоаси тарафидан Муҳаммад пайғамбардан сўнг Абу Бакр Сиддиқ, Умар ибн Хаттоб, Абдурраҳмон ибн Авф, Абдуллоҳ ибн Суҳайл, Саъд ибн Абил Ваққос, Муҳаммад ибн Маслама имзо чекдилар. Қурайшийлар тарафидан Суҳайл ибн Амр, Миқроз ибн Ҳафс, Хувайлид ибн Абдул Уззо имзо чекдилар.
Ҳижратнинг саккизинчи йили Макка фатҳ этилди. Ҳавозин, Сақиф қабилалари билан Ҳунайн жангги бўлди. Мушрикларнинг Лот, Манот, Уззо номли бутлари йўқ қилинди.
632 йили Пайғамбар (с.а.в.) ҳажга боришга қарор қилдилар. Бу охирги ҳаж бўлгани туфайли ислом тарихида “Ҳажжатул видо” (“Видолашув ҳажи”) деб номланди. Бу сафарга 90 минг мусулмон отланди. Зул-ҳижжа ойининг тўққизинчи куни Арафот тоғида Пайғамбар (с.а.в.) томонидан ислом динининг асосий шартларини баён этган “Видолашув хутбаси” ўқилди. Шундан сўнг, деярли барча араб қабилалари исломни тан олиб, элчи ва мактублар йўллай бошладилар.
Ҳаждан Мадинага қайтган Пайғамбар (с.а.в.) бироз муддатдан сўнг касалликка чалиниб, ҳижратнинг ўн биринчи йили – 632 йил 9 июнда (11 ҳижрий йил, 12 Рабиу-л-аввал куни) вафот этдилар.




Download 1,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish