Ўзбекистон республикаси вазирлар махкамаси тошкент ислом университети “фикх, иктисод ва таббиий фанлар” факультети



Download 1,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/102
Sana25.02.2022
Hajmi1,59 Mb.
#271167
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   102
Bog'liq
innovatsion menezhment

муваққат лойиҳа жамоаларини ва фирма ичидаги венчурларни ташкил этиш 
йирик компаниялардаги инновацион жараённи такомиллаштиради.
Янгиланишнинг самарадорлигига инновацион фаолиятнинг турли 
омиллари: инновация маҳсулотининг сифати, қўлланилаётган технологик 
қарорларнинг сифати ва лойиҳани амалга оширишнинг ташкилий-техник 
шароитлари таърифи таъсир кўрсатади. Буюмнинг техник даражаси, унинг 
технологиялилиги, ресурсни истеъмол қилиши, унификацияланганлик ва 
стандартлаштирилганлик даражаси, эски ва янги моделларнинг қиёсий 
техник-иқтисодий самарадорлиги ўзлаштирилаётган буюм ёки янги маҳсулот 
сифатини белгилаб берувчи омиллар ҳисобланади. 
 
9.3. Янгиликларнинг сифат кўрсаткичлари 


186 
Буюмларнинг 
ҳар 
қандай 
параметрлари 
ва 
хусусиятлари 
инновацияларнинг сифат кўрсаткичлари ҳисобланади. Янгилик киритишнинг 
техник даражаси ҳақида тўлиқ тасаввурга эга бўлиш учун кўрсаткичлар, 
хусусиятлар, уларни ўлчаш усули, ишлаб чиқариш ва фойдаланиш 
босқичлари бўйича бўлинади.
Таърифларнинг тўлиқ бўлиши учун табиий ёки қийматли акс 
эттиришдаги хусусиятларнинг ҳам мутлақ, ҳам нисбий кўрсаткичлари 
қўлланилади. Шу билан бирга нисбий кўрсаткичлар – одатда эскининг 
мутлақ кўрсаткичларининг янги ёки яхшиланган намунага нисбати ҳамда 
моддий истеъмол қилиниши, меҳнат истеъмол қилиниши, қувватнинг ўлчов 
бирлигига 
таннарх, 
унумдорликнинг 
солиштирма 
ва 
харажат 
кўрсаткичларидир. Бу параметрлар янгиликнинг техник даражаси ва 
сифатини баҳолашнинг асосидир.
Агар янгиликларнинг якка (хусусий) кўрсаткичлари фақат унинг 
хусусиятларидан бирига тегишли бўлса, мажмуавий кўрсаткичлар энг муҳим 
таърифлар кетма-кетлигини етарлича тўлиқ акс эттиради. Бундай маҳсулот 
учун унинг техник ва технологик такомиллиги янгиликнинг техник 
даражасини эски маҳсулотнинг асосий хусусиятлари билан қиёслаш орқали 
белгиланади. Асос сифатида стандартлаштириб ишлаб чиқарилаётган 
маҳсулотнинг кўрсаткичларидан фойдаланилади.
Бунда янги маҳсулот яшаш даврининг барча босқичлари унинг якуний 
босқичи сотилиши ва истеъмолида фойдаланишга бўйсунади. Ушбу нуқтаи 
назардан лойиҳалаштиришга илмий-техник фаолиятнинг босқичи сифатида 
қараш мумкин эмас, чунки ИТТКИнинг барча босқичлари янги товар 
намунасининг истиқболли ривожланишига, шу жумладан фойдаланиш 
самарадорлигига қаратилган. Масалан, техник - фойдаланиш омиллари 
зарурий фойдаланиш таърифларини таъминлаш харажатларини белгилайди
янги намунанинг вазифавий хусусиятлари эса маҳсулотни модернизациялаш 


187 
истиқболи ва ундан фойдаланиш ва унинг бозорда бўла олиши муддатига 
таъсир кўрсатувчи вазифавий параметрлари (қуввати, ишончлилиги, 
унумдорлиги, хизмат муддати) нинг динамик заҳирасини белгилайди.
Ташкилий-иқтисодий омиллар макроиқтисодий, микроиқтисодий ва 
ташкилий жиҳатларни янгиликни ишлаб чиқишнинг сифати ва қийматига 
таъсирини таърифлайди. Конструктив-технологик омиллар маҳсулотнинг 
зарур кўрсаткичларига эришиш харажатларини белгилайди, технологик 
ишлаб 
чиқиш 
қийматини 
ўз 
ичига 
олади. 
Ихтисослашишни 
чуқурлаштирувчи 
ва 
маҳсулотларнинг 
стандартлашуви 
ва 
унификациялашишига кўмаклашувчи омиллар, айниқса ажралиб туради.
Бу кўрсаткичлар якка ва энг янги намуналарни татбиқ этишда кичик 
роль ўйнайди, чунки оммавий ишлаб чиқариш учун қулай шароитлар 
яратилади. Бу ерда маҳсулотнинг янгилиги, унинг техник ва технологик 
мукаммаллиги биринчи ўринга чиқади, янги модел жаҳон бозоридаги 
шундай товарнинг энг яхши намуналари билан қиёсланади.
Татбиқ этилаётган янгиликнинг техник даражасини баҳолаш интеграл 
ёки ўртача ўлчанган кўрсаткич асосида амалга оширилиши мумкин. Бунда 
асосий умумлаштирувчи кўрсаткич буюмнинг белгиланиши ва истеъмол 
билан боғлиқ.
Татбиқ 
этилаётган 
маҳсулот 
сифатининг 
умумлаштирувчи 
кўрсаткичини ҳисоблаш учун, одатда, эксперт баҳолари қўлланилади, чунки 
мавжуд ахборотлар миқдорий моддий усулларни қўллаш учун етарли 
бўлмайди.
Сифатнинг хусусий кўрсаткичлари салмоғи коэффициентларини 
белгилаш тадбирлари тўрт босқичдан ташкил топади. Биринчи босқичда 
хусусий кўрсаткичлар ва уларнинг салмоғи кўрсаткичларига тегишли анкета 
саволлари ишлаб чиқилади. Иккинчи босқичда “экспертлар жамоаси” танлаб 


188 
олинади, бунда унинг иштирокчилари сони 20 дан кам бўлмаслиги керак, бу 
ерда буюртмачилар, ишлаб чиқарувчилар, менежерлар, маркетологлар 
вакиллари бўлиши керак. Сўров бир неча босқичлар ва албатта яширин ҳолда 
ўтказилиши мумкин. Ҳар бир босқичнинг охирида олинган натижаларини
муҳокама қилиш мақсадга мувофиқдир. Натижалар сўровларни эҳтимолли
усуллар ёки тартибга солиш усуллари: ранжировкалаш (бир қаторга 
териш), бевосита баҳолаш, изчил солиштириш, преференциялаш (афзаллик 
бериш) усули билан математик ишлаб чиқиш тўртинчи, якуний босқич 
ҳисобланади. 
Ранжировкалашдан олдин келувчи агрегацияланган баҳолаш усули
етарлича тез-тез қўлланилади. Янгилик киритишнинг интеграл 
кўрсаткичларини белгилашга энг яхши ёндошув асосий кўрсаткичларни
ишлаб чиқариш – фойдаланиш ва ташкилий иқтисодий омилларга 
вазифавий боғлиқлиги кўринишидаги математик моделларни ишлаб 
чиқишдан иборатдир. Янги маҳсулотнинг талаб этиладиган техник
даражасига эришиш учун зарур инвестициялар ҳажми ҳам етакчи роль 
ўйнайди. 
Агар асосий миқдорий кўрсаткични қўллашнинг иложи бўлмаса, 
ўртача ўлчанган миқдорлар қўлланилади. Хусусий кўрсаткичларнинг ўртача 
ўлчанган арифметик ёки геометрик миқдоридан фойдаланиш мумкин. 
Ушбу ҳолда янги маҳсулотлар лойиҳалари вариантларини энг катта йўл
қўйиладиган четга чиқишлар шароитларини қиёслаш ва барча ташкил 
этувчилар аҳамият ва таъсир этиш даражасини белгилаш зарур.
Ишлаб чиқариш-технологик кўрсаткичлар янги маҳсулотни ишлаб 
чиқариш учун қўлланиладиган ресурслар барча турларининг харажатлари 
билан боғлиқ. Констуктивлик унификациялаш кўрсаткичлари маҳсулотнинг 
ворислиги, такрорланиши, стандартлаштириш ва унификациялаш даражасига 


189 
боғлиқдир. Янги маҳсулотнинг фойдаланиш хусусиятлари айниқса ажралиб 
туради.
Буюмнинг иқтисодий параметрларини ифодалаш учун омилли таҳлил 
қўлланилади. Бу ерда меҳнат истеъмоли, энергия истеъмоли, материал 
истеъмоли ва таннарх технологик жараёнларнинг вазифалари кўринишида 
тақдим этилади.
Тубдан янги лойиҳаларни таҳлил қилиш, фундаментал ва амалий 
тадқиқотларни башоратлаш учун мақсадлар дарахти ёки башорат графаси 
деб аталувчи тузилишга асосланган усуллардан фойдаланилади.
Башоратли графа усулининг моҳияти ҳм инновацион муқобилни ва ҳам 
инновацион эҳтиёжни, шу жумладан зарур ресурслар ва ишлаб чиқариш 
имкониятларини баҳолашни акс эттирувчи мақсадлар дарахтини яратиш ва 
таҳлил қилишдан иборат. Бунда иизчил тақдим этилаётган вазиятлар 
ҳодисаларнинг содир этилиш эҳтимоли ёрдамида баҳоланади. 

Download 1,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish