Маргарин маҳсулотларини қадоқлаш.
Қадоқлаш ва рангидаги нуқсонлар. Эмулция бир маромда совитилмаса, маргарин юзаси мармар тусига эга бўлмай, йўл-йўл ва хол-хол бўлиб қолади. Бўёвчи модда сифатсиз бўлса ёки миқдори етарли бўлмаса ранги оч бўлади. Тайёр маҳсулот ранги кулрангга яқин бўлса, бу ёғ яхши оқланмаганлигидан далолат беради. Маргарин маҳсулотини сақлаш даврида таранинг намланиб қолиши маргарин эмулциясининг барқарорлиги етарли эмаслигини кўрсатади. Маргариннинг физик-кимёвий кўрсаткичлари унинг озиқа қийматини белгилайди. Амалдаги давлат тармоқ стандартларида ёғ миқдори, намлик ва учувчан моддалар миқдори, эриш ҳарорати, кислоталилиги қатъий чегараланиб қўйилади.
Маргариндаги ёғ миқдори унинг энергетик қиймати, маҳсулотнинг тўйимлилигини белгилайди ва қайси мақсадда ишлатилишига қараб ўзгаради. Маргариндаги сув миқдори сут таркибидаги шакар ва туз эритмалари билан киритилган сувнинг умумий миқдори билан бирга ҳисобга олинади. Давлат стандарти бўйича маҳсулотнинг кўпчилик турида намлик миқдори 17% атрофида, паст калорияли учун 24% дан кўп бўлмаслиги керак. Маргариндан ажратиб олинган ёғнинг эриш ҳарорати 27 0 C дан 32 0 C гача, маргариннинг кисłоталилиги 2 дан 2,5 гача бо ълиши лозим. Маргарин заводларидаги санитар-гигиеник шароит. Сақлашга чидамли ва сифатли маргарин маҳсулотлари ишлаб чиқариш заводдаги санитар-гигиеник тартиб-қоидаларига риоя қилинишига боглиқ. Бинонинг санитар ҳолати. Ишлаб чиқариш бинолари кўп табиий ёруғликка эга бўлиши керак; бинони етарли шамоллатиш учун ойналар фрамуга билан таъминланиши, ёз фаслида асосий микроб ташувчилар - пашшалардан ҳимоя қилиш учун тўр билан тўсилиши керак. Сут бўлимига тозалик бўйича жиддий талаблар қўйилади, у бошқа бўлимлардан ажратилган бўлиши керак ва бегоналар киришига йўл қўйилмайди.
Деворлар камида 2 метр баландликкача кафел билан қопланади ёки мойли бўёқ билан бўялади ва ҳафтада камида бир марта ювилади. Ҳамма биноларнинг поллари сув ўтказмайдиган плиталар билан қопланган ва канализация суви чиқиб кетадиган томонга қия қилиб ясалади ва бир кунда бир неча марта ювилади. Девор ва шипда моғорлар пайдо бўлганда оқлашдан олдин махсус антисептик моддалар билан ишлов берилади. Ишлаб чиқариш бинолари, эшиклари ва тутқичлари ҳар куни иссиқ совунли сувда ювилади. Ишлаб чиқариш ва маиший бинолар орасида тўғридан тўғри алоқа бўлмаслиги, кириш-чиқиш эшиклари алоҳида бўлиши керак.
Совитгич-омборхоналарда маҳсулотнинг бузилишига олиб келувчи асосий сабаб микрофлораларнинг фаолиятидир, шу сабабли бу ерда юқори санитар-гигиеник шарт-шароитларни таъминлаш учун махсус чоралар кўрилиши лозим. Омборлар маҳсулотдан бўшатилиб даврий равишда дезинфексиялаб турилади.
Маргарин маҳсулотини ўраш. Маргарин маҳсулотини ўраш учун пергамент, фолга, полимер плёнка билан қопланган қоғоз ва полимер қоғоз, пакетлар, қутичалар ва полимер плёнкали стаканчалардан фойдаланилади. Қаттиқ маргаринни ўрашда каширланган фолга анча самарали ҳисобланади. Стаканча ва қутича кўринишидаги идишлар паст ҳароратда эрувчан ва юқори пластик маргаринларни қадоқлашда тежамли ҳисобланади.
Маргарин заводларида пачкасига 200-250 гр маргаринни қадоқлаш учун фирмасининг унумдорлиги минутига 95-120 пачка бўлган қадоқлаш автомати ўрнатилган. Бундай автоматнинг асосий қисми олтита поршенли қадоқловчи камерали узлюксиз айланувчи барабандан иборат. Камера таъминловчи труба рўпарасида бўлса, поршен орқага ҳаракатланади ва у тўлдирилгандан сўнг олдинга ҳаракатланиб, маргаринни ўровчи сексияга ўтказиб юборади. Қутига маргарин пачкаларини автоматик равишда жойлаштириш учун қутини очадиган ва унга маргарин пачкаларини жойлаштирадиган агрегат ўрнатилади, у қадоқловчи автомат билан транспортёр орқали бог ъланади. Штабел ҳолида тахланган картон қути (30 дона) тахловчи машинага солинади. Иш вақтида тахламнинг пастки қисми шакллантириш сексиясига сурилади. Очилган қутилар жойлаш сексиясига ўтказилади. Маргарин пачкаси қадоқлаш автоматидан тасмали транспортёр орқали, узлюксиз равишда жойлаш сексиясининг қабул қилиш майдонига тушади. Пачкаларни 4 қатор қилиб тергандан сўнг қутилар кассетланади. Қутилар маҳсулот пачкаси билан тўлгандан сўнг автомат равишда елимланади. «Хамба» фирмасининг қадоқлаш автомати, 250 ҳажмдаги полиэтилэн стаканларга маргарин тоўлдириш ва жипслаб беркитиш учун мўлжалланган. Линия қадоқлаш блоки ва узатиш сексиясидан иборат бўлиб, иккита қадоқлаш машинасидан ташкил топган. Узатиш сексияси стакан ва қопқоқлар тахламини юклаш, стаканларга сана, транспорт белгиларини босиш механизмига эга. 4 та стакан босим остида тушадиган маҳсулотни дозалаш учун дозаторга юборилади. Стаканни тўлдириш аниқлиги ±2 г. Берилаётган маргарин миқдори қадоқлаш автоматининг унумдорлигидан 5% кўпроқ бўлиши зарур. Ортиқча маргарин буферли қурилма орқали қайтиб бакка тушади.
Тўлдирилган стаканлар босма узелида жипслаб беркитилади, тагига сана қўядиган босма механизмига ўтказилади ва ўраш машинасига жўнатилади. Ўраш машинаси қадоқлаш автоматидан кейин ўрнатилади, у қутиларни шакллантириш, уларни стаканлар билан тўлдириш ва елимлаш учун мўлжалланган.
Монолит кўринишидаги маргарин узлюксиз ишловчи автоматда бир вақтнинг ўзида қутини маргарин билан тўлдириш ва тортиш билан қадоқланади. Автомат, гравиметрик тўлдириш тамойили, яъни масса бўйича ишлайди. У битта рамага монтаж қилинган ўнг ва Чап сиферблатли тарозидан ташкил топган. Тарозилар электрон блоклар, электр магнитли клапан, қуювчи қурилма, таъминлаш регулатори, уч тешилди кран билан та ъминланган.
Тарозилар қуйидагича ишлайди. Тортиш платформасига очиқ ҳолда пергамент ёки полиэтилэн материали билан қопланган қоғоз қутилар қўйилади. Ўнг томондаги қутини тўлдириш учун қуювчи қурилманинг электр магнитли клапани автоматик равишда очилади. Клапан тарози стрелкаси берилган маҳсулотнинг белгиланган массасини кўрсатмагунча очиқ туради ва иш Чап тарозига ўтказилади, қуювчи қурилманинг ўнгида эса маргарин қуйилган қутига қўйилади. Тўлдирилган қутилар тарози майдонидан роликли транспортёрга ўтказилади. Таъминлаш тезлиги регулятори ёрдамида қути ҳажми ўзгарганда, қуювчи қурилмага тушадиган маҳсулот миқдорини ўзгартириш мумкин.
Агрегат унумдорлиги т/соатни ташкил қилади. Маҳсулот картон қутиларга 10, 15, 20 кг миқдорда қадоқланиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |