VII. Курс ишинитекшириш ва ҳимоя қилиш тартиби Талаба томонидан якунланган курс иши илмий рахбар тақризи билан кафедрага топширилади. Кафедранинг маъсул ходимлари курс ишларини махсус китоб (журнал)да қайд қилиб оладилар., текшириш учун илмий раҳбарга беради.
Курс ишининг илмий раҳбари ишни текшириб унга ёзма тақриз (хулоса) беради. Тақризда ишнинг ижобий томонлари, мавжуд камчиликлари қайд қилиниб умумий хулоса қилинади. Талабанинг курс иши қўйилган талабларга тўлиқ жавоб берган тақдирдагина ҳимояга қўйилади. Шунинг учун тақризчи курс ишининг мавзуси, мазмуни, қўйилган саволларининг ёритилиш даражасига эътибор бериши керак. Тасдиқланган мавзуга мос бўлмаган, ишнинг мазмунига тўғри келмаган саволлар берилса, ёки илмий – амалий жиҳатдан тўлиқ ёритилмаган бўлса ҳимояга тавсия қилинмайди. Бундан ташқари иш белгиланган талаб даражасида расмийлаштирилмаса ҳам ҳимояга тавсия этилмайди. Бундай ҳолларда талаба томонидан илмий раҳбарининг тақризидаги камчиликлар белгиланган муддатларда бартараф қилиниши ва ишни қайта тақризга беришлиши керак. Илмий раҳбар томонидан иш қайта тақризлангандан кейин унинг ҳимояга қўйилиш – қўйилмаслиги маълум бўлади. Кўрсатилган тақриздаги камчиликлар бартараф қилинган бўлса иш ҳимояга қайта тавсия қилинади.
Курс ишининг ҳимояси ZOOM дастури орқали кафедра томонидан тасдиқланган махсус комиссиянинг йиғилишида ўтказилади. Комиссиянинг аъзолари курс ишларининг мазмуни билан танишиб уларнинг ҳимоясини ўтказадилар. Ҳимоя пайтида талаба курс ишининг мазмунини, хулоса ва таклифларини баён қилади. Комиссия аъзоларининг мавзу бўйича берган саволларига талаба жавоб беради. Комиссия аъзолари ҳар бир талабанинг ҳимоя натижалари баённомаси орқали расмийлаштирилиб борилади. Курс ишларининг ҳимоясини ўтказувчи комиссия ишининг тайёрланганлик даражаси, талабанинг ҳимояси натижаларига асосланиб курс ишига баҳо берилади. Ушбу баҳо рейтинг балли тизимига асосан қўйилади. Бунда: 5 – “аъло”, 4 баҳо – “яхши”, 3 баҳо – “қониқарли”, 2 баҳо – “қониқарсиз” баҳо қўйилади.
Курс иши ҳимоясида “қониқарсиз” баҳо олган талаба мазкур фандан сўнги назорат турларига қўйилмай ва белгиланган тартибда курс иши қайтадан ҳимоя қилинади. Кейинги ҳимояда талаба камида 3 баҳо (“қониқарли”) олган тақдирдагина фан бўйича якуний назоратга қўйилади.
1-ИЛОВА