Қурилма самарадорлигига маҳсулот бирлигига тўғри келувчи энергиянинг солиштирма сарфи ҳам боғлиқ. Шунинг учун қурилма самарадорлигини меъёрлаштириш энерго истеъмолини меъёрлашувига таъсир кўрсатади.
Қурилма самарадорлиги деганда, бирлик вақт ичида ишлаб чиқарилган маҳсулот тушунилади.
Қурилма самарадорлигини характерлашда 2 гуруҳ кўрсаткичлардан фойдаланилади:
Календарь вақт бўлагида йиғинди ишлаб чиқарилган маҳсулот йиғиндиси (смена, сутка, ой) Z–ҳарфи билан белгиланади;
Қурилманинг маҳсулот ишлаб чиқариш мобайнидаги юкламаси ва маҳсулот ишлаб чиқаришига тўғри келадиган катталиги аниқланади, элементар вақт бўлагига мос келадиган қурилманинг юкланишдаги узлуксиз ишини ўзгармас деб қабул қилиш мумкин. Самарадорлик соати – А билан белгиланади.
4. Энергия истеъмолнинг система кўрсаткичлари
Энергия истеъмолини характерлашда абсолют ва солиштирма катталиклардан фойдаланилади.
Абсолют катталикларга:
а) энергия сарфининг кўрсаткичлари;
б) қувват кўрсаткичлари (қурилмага мослаштирилган).
Аввал энергия сарфининг эффектив операцион ёки операцион булмаган вақт учун қурилманинг абсолют катталиги аниқланади ва маҳсулотнинг йиғинди ишлаб чиқарилиши z–га боғланади. Ушбу кўрсаткичлар қуйидагича белгиланади: Wэ, W ва Wк.
Иккинчиси қурилманинг энергетик юкланишини характерлайди ва Тэ, Т0, Тк вақт давомида ўртача келтирилган қувват ёки шу вақт мобайнидаги абсалют катталик аниқланади. Шуларга боғлиқ равишда Тэ, Т0 ва Тк ўртача соатли қурилма самарадорлиги ва қуйидагича белгиланади: Рэ,Р0 ва Рэ.
Солиштирма кўрсаткичлар–энергиянинг солиштирма сарфи худди шундай, яъни Те, Т0 ёки Тк вақт мабайнидаги ўртача катталик бўйича аниқланади.
Ушбу катталиклар боғланиши қуйидаги тенгламалар билан аниқланади:
d=P/A;
Pэ=Wэ/Tэ; Aэ=z/Tэ; dэ=Wэ/z=Pэ/Aэ;
P0=W0/T0; A0=z/T0; d0=W0/z=P0/A0;
Pк=Wк/Tк; Aк=z/Tк; dк=Wк/z=Pк/Aк.
Эффектив иш вақтидаги энергия сарфи WЭ фойдали сарфланган энергия W” ва эффектив иш вақтидаги энергия исрофи W’э ўз ичига олади.
Wэ=W”+Wэ’
Операцион вақт ичида энергия сарфи W0 қурилма ишининг узлуксиз жараёнида эффектив вақтидаги энергия сарфи Wэ билан ифодаланади, бунда
Т0=Тэ.
Қурилма жараёнидаги энергия сарфи W0 ўз ичига Wэ энергия сарфидан ташқари яна қўшимча исрофларни ҳам олади:
W0=Wэ+W’ох W0=Wэ+W’ос Бу ерда: W’ох–операцион салт юриш исрофлари;
W’ос–ишга тушириш исрофлари.
Календарь вақти бўйича тўлиқ йиғинди энергия сарфи Wк умумий ҳолда қўшилади.
Wк=W0+W’нх+W’нс+W’хг+W’сг Бу ерда: W’нх–операцион бўлмаган исрофлар;
W’нс–ишга тушириш исрофлари;
W’хг, W’сг–смена графигига боғлиқ бўлган исрофлар.
Йиғинди исрофлар:
W’нх+W’нс+W’хг+W’сг–қўшимча исрофлар деб аталиши мумкин.
5. Назорат саволлари:
Электр энергия сарфи қандай таҳлил қилинади?
Қурилманинг календар вақти деб қандай вақтга айтилади?