Энергоресурслардан рационал фойдаланишнинг асосий масалаларидан бири тармоқда электр энергия исрофини камайтириш ва ЭУЛ нинг ўтказиш қобилиятини ошириб энергия сарфини камайтиришдир.
ҳисобот учун–узатилаётган ва истеъмолчилар қабул қилаётган энергия миқдорининг тармоқдаги фарқи;
ҳисобий–тармоқларда симларнинг қизиши ва трансформатор пўлат ўзагидаги исроф;
нобалансли (коммерцияли)–ҳисобот учун ва ҳисобий исрофларнинг фарқи ва тармоқнинг барча элементларидаги исрофлар йиғиндисидан ҳосил бўлади.
Ҳозирги кунда исрофларни ҳисоблашнинг қуйидаги усули кенг тарқалган:
юкламанинг ўртача токи бўйича ҳисоблаш усули;
исрофлар вақти бўйича ҳисоблаш усули;
эквивалент схема бўйича ҳисоблаш усули.
0.4 кВ ли тармоқлар учун типли схема усули мавжуд бўлиб, у "Энергосетпром" институтида ишлаб чиқилган.
6(10) кВ тармоқдаги исрофларни ҳисоблашда бошланғич маълумот–ларни қуйидагича тақсимлаш керак:
–бирор вақт оралиғида тармоқда келган актив ва реактив энергия миқдори;
–иш кунидаги (график бўйича) юклама токининг барча чиқаётган ТП ва РП линияларидаги қиймати;
–юкламанинг қишки максимум ва ёзги минимум учун иш кунининг кучланиши.
Эквивалент юклама орқали таъминловчи ва тақсимловчи линиялар учун исроф қуйидагича ҳисобланиши мумкин:
А=3n1RiKк[Imin2+(Imax2–Imin2)]
Бу ерда: Ri – РЛ участканинг актив қаршилиги, (Ом)
Кк–линиянинг конфигурация коэффициенти;
–ҳисобий оралиқ, соат
Imax ва Imin–қаралаётган оралиқда юклама токининг максимал ва минимал қийматлари, (А)
–йиллик юкламалар графигининг шакл коэффициенти.
Кк қуйидагича топилади:
Кк=n1d2i/n3 Бу ерда: n–РЛ даги участкалар сони.
di–линиянинг i – участкасидаги бирлик юклама сони.
Тармоқларда электр энергия иқтисодига ва исрофларнинг камайти–ришга қаратилган тадбирлар ичида юкламалар графигини ростлаш муҳим ҳисобланади.
Мисол: Бир суткада 720 кВт*соат (cos=0.8) истеъмол қиладиган истеъмолчи 6 соат давомида ўзгармас 120 кВт юклама билан ишлайди.
Бу ҳолатда 0.4 кВ тармоқда электр энергия исрофи қўйидагича:
А=I2Rt=(1202/U2)*R*6=86400* (R/U2)
1 кВт* соат солиштирма исроф:
А/Асут=120*(R/U2)
Қурилмалар технологик жараёнини ўзгартириш орқали ишлаш вақтини узайтириб, максимал юкламани 60 кВт га камайтиришга эришилди, бунда агрегатлар ишлаш соати 12 соатни ташкил қилиб, бир қисм юкламани 2 сменадан 3 сменага кўчирилди.
Бу ҳолда тармоқдаги исроф (КУ лар билан реактив қувватни ростлаш билан cos=0.8):
A=(602*R/U2)*R=43200*(R/U2) кВт*соат
Худди шу кабель кесим юзасида абсолют ва солиштирма исрофлар икки марта камайди. Агар юкламаларни уч смена бўйича бир хил м–к 40 кВт дан тақсимланса, тармоқдаги исрофлар уч марта камаяди.
Исрофларнинг 6, 10, 35–110 кВ ли тармоқдаги ўзгариши 0.4 кВ даги ўзгаришларга олиб келади. Трансформаторларда салт ишлашга бўлган исрофлар ўзгармаслиги учун уларда исрофларни камайтириш чегараланган.
Агар юкламалар графигини ростлаш бўйича ўтказиладиган тадбирлар қўшимча капитал ҳаражатларни талаб қилмаса, у ҳолда иқтисодий эффект тадбирни қўллашдан олдин ва кейин умумий энергия нарҳларининг фарқидан аниқланади, яъни:
Ээ=С1–С2=З1А1–З2А2 Бу ерда: Сэ–бир иқтисод қилинган электр энергия нарҳи;
С1, С2–тадбирни қўллашдан олдин ва кейин электр энергия нарҳи;
З1, З2–электр энергияга бўлган ҳаражатлар;
А1, А2–кўрилаётган ҳолатлардаги бир йилдаги электр энергия Сар–фи.
Электр энергия иқтисод қилишда ташкилий–техник тадбирларни ишлаб чиқишда шуни ҳисобга олиш керакки, технологик тадбирларни қўллаш кўпроқ фойда беради.