Тери касалликлари
Тери инфекциялари
Импетиго – болалар орасида кенг тарқалган контагиоз тери инфекцияси бўлиб, пустулали, буллёз элементлар ва пўстлоқлар пайдо бўлиши билан характерланади. Кўпинча касаллик иссиқ нам ҳавода пайдо бўлади ва тўғридан-тўғри контакт орқали ўтади.
Этиологияси
Болаларда импетигонинг пайдо бўлиш сабаби – А (Streptococcus pyogenes) гуруҳига мансуб гемолитик стрептококк ва стафилококк (Staphylococcus aureus) лар.
Диагностикаси
Везикулали - пустулали импетиго – аста-секин везикулаларга, сўнгра 5 мм гача диаметрли ингичка қизарган учли, оғриқсиз пустулаларга айланувчи папулалар билан характерланади. Папулалар ёрилганда асалга ўхшаш суюқлик ажралади, кейинчалик пўстлоқ ҳосил қилади.
Буллёз шакли. Терининг қизил доғ кўринишида жароҳатланиши, кейинчалик доғлар гиперемияли буллаларга (жароҳат диаметри – бир неча миллиметрдан сантиметргача) айланади. Булла ёрилгандан кейин, жароҳатланган юзада тоза юпқа ялтироқ плёнка ҳосил бўлади. Буллёз импетигони одатда Staphylococcus aureus келтириб чиқаради.
Стрептококкли импетигода маҳаллий аденопатия кузатилади.
Ҳаттоки кўп тарқалган юзаки импетигода ҳам иситма камдан-кам қайд этилади.
Лаборатор диагностика пустулалар, ярали жароҳатлардан ажралган ёки буллёз элементлардан олинган суюқлик Грам усулида буяш ҳамда намуналарни экиш натижалари асосида амалга оширилади.
Даволаш
Стрептококкли импетигонинг оғир шаклини даволашда пенициллин-V (250 мг кунига 3 ёки 4 марта 10 кун давомида) қўлланилади.
Стафилококкли импетигода диклосациллин, цефалексин ёки эритромицин қабул қилинади.
Экиш натижалари олингунга қадар стрептококк ва стафилококка қарши даво тайинланади.
Қичима
Қичима кучли қичишиш ва эпидермиснинг жароҳатланиши билан кечадиган паразитар инфекция.
Этиологияси
Қичима қўзғатувчиси – Sarcoptes scabiei канаси касаллик бемор билан бевосита контакт орқали ёки тўшак, сочиқ ва бошқалар орқали инфекция ўтишидан юқади.
Диагностикаси
Асосий шикоят - қичишиш. Инкубацион даври – контактдан кейинги 3 ҳафта. Кўпинча бармоқлар ораси, панжанинг кафт юзаси, билаклар, эмчак соҳаси, олд қўлтиқ ости ва думба бурмалари, жинсий олат, ёрғоқ, эмизикли болаларда – кафтлар, товонлар бош ва бўйин соҳаси.
Қўшимча маълумотлар – янги канна йўли 2 мм узунликдаги чизиқ охирида қора нуқта бўлади: жинсий аъзоларда диаметри 0,5 см гача бўлган қаттиқ қизил тугунлар топилади; эмизикли болаларда кўпинча пустулёз тошмалар кузатилади. Инфицирланиш пиодермияга олиб келади.
Текшириш усуллари: тери лупа остида текширилади, қириндини микроскоп остида текшириш, кўзга ташланадиган йўл мавжуд бўлмаганида сиёҳли тест ўтказилади.
УАШ тактикаси
Тўшак жилдлари, сочиқ ва кийим-кечак иссиқ сувда ювилади ёки кимёвий тозаланади ва даволаниш давомида ҳар куни алмаштирилади.
Линданли лосьон терининг жароҳатланган соҳаларига суртилади ва 12 соатдан кейин ювиб ташланади. 7 суткадан кейин муолажа қайтарилади. Бу даво бемор билан яқин контактда бўладиган шахсларга тайинланади.
Қаттиқ қичишишда Н1- блокаторлар тайинланади, қаттиқ қашлашларда линданни тавсия этишдан олдин қуритувчи компресслар қўлланилади. Кўкрак ёшидаги қиз болалар ва ҳомиладорларда 6-10% тиндирилган олтингугурт қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |