компетенция - тегишли соҳада касбий фаолият юритиш учун зарур бўлган билим, кўникма, малака ва шахсий сифатлар мажмуи;
кредит - таълим олиш натижалари асосида ўқитиш ҳажми ва у билан боғлиқ меҳнат сарфларини аниқлашнинг шартли бирлиги. Кредитлар қоидага мувофиқ бутун сонларда ифодаланади;
кредит-модуль тизими - тингловчининг ўқув юкламасини ўлчаш учун кредитлар тизими ва модуль технологияларини қўллашга асосланган ўқишни ташкил этиш тизими;
модуль - ўзида фанлар, амалиёт ва талабларнинг илмий-изланиш ишлари мажмуасини қамраб олувчи муайян ижтимоий-шахсий ва профессионал компетенцияларни шакллантиришга қаратилган ўқув жараёнининг таркибий, мантиқан тугалланган элементи;
ДТС - Давлат таълим стандарти;
АРМ - ахборот ресурс маркази;
ИТИ - илмий-тадқиқот институти;
ОТМ - олий таълим муассасаси.
230 000 -Иқтисод таълим соҳаси битирувчиларининг касбий фаолиятлари тавсифи
230000 – Иқтисод таълим соҳаси битирувчиларининг касбий фаолиятлари тавсифида бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари битирувчиларининг касбий фаолиятлари:
соҳалари;
объектлари;
асосий турлари;
ҳамда касбий мослашув ва таълимни давом эттириш имкониятлари келтирилади.
Бакалавриат таълим йўналншлари битирувчиларининг касбий фаолиятлари соҳалари:
жаҳон хўжалиги ва миллий иқтисодиётнинг умумий ривожланиш тамойиллари ва тенденцияларини ўрганиш, таҳлил этиш, бунда замонавий усул ва услубларини қўллаш, мулкчилик шаклидан катъий назар барча иқтисодий тузилмаларда мамлакат ҳудудида ва ундан ташқарида давлат ва нодавлат ташкилотлари фаолиятини самарали ташкил этиш ва бошқаришга йўналтирилган комплекс масалаларни ечиш;
иқтисодиётнинг ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарида иқтисодий хизмат бўлинмаларини ташкил этиш, ишлаб чиқариш жараёнларини оптималлаштириш, уларни амалга ошириш учун зарур бўлган ишлаб чиқариш ресурсларини режалаштириш ва улардан самарали фойдаланиш тамойилларини қўллаш, меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш фаолиятини олиб бориш;
корхоналарнинг иқтисодий-молиявий барқарорлигини таъминлашда иштирок этиш;
корхона ва ташкилотлар ҳамда мамлакат пул кредит, бюджет фискал ва монитар сиёсатини амалга ошириш жараёнларида иштирок этиш;
инвестиция жараёнларини бошқариш, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш жараёнларида иштирок этиш;
иқтисодий ривожлантириш бўйича тадқиқотлар ўтказиш, илмий-тадқиқот фаолиятини амалга ошириш, касбий фаолиятида техник воситалардан оқилона фойдаланиш;
давлат бошқаруви органлари, бошқа давлат ва нодавлат муассасаларида иқтисод соҳаси таълим йўналишларига мос касбий фаолият юритиш.
Соҳа бўйича фан, техника ва технологияларнинг замонавий ютуқлари, кадрлар буюртмачилари талабларидан келиб чиққан ҳолда бакалаврларнинг касбий фаолият соҳаларида қўшимча ва ўзгаришлар бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |