ўқув-танишув амалиёти — иқтисод тармоқлари, тегишли ташкилот, муассаса ва корхоналар билан таништириш, умумтаълим ва умумкасбий фанлар бўйича назарий билимларини мустаҳкамлашга қаратилади;
ишлаб чиқариш амалиёти - умумкасбий ва мутахассислик фанларидан назарий билимларни мустаҳкамлаш ва амалий (ишлаб чиқариш) жараёнлари билан уйғунлаштириш, тегишли амалий кўникмалар, компетенциялар ва малакаларни шакллантиришга қаратилади;
битирув олди амалиёти - ишлаб чиқаришда (тегишли соҳа муассасаларида) касбий кўникмаларни янада мустаҳкамлаш, битирув малакавий ишни тайёрлаш учун маълумот тўплаш ва тизимлаштиришга қаратилади;
педагогик амалиёт- касб таълими йўналишлари учун қўлланилади ва педагогик маҳоратини оширишга қаратилади.
Ҳар бир амалиёт тури ўқув режа ва фан дастурига мувофиқ иқтисодиёт тармоқлари ва реал секторнинг тегишли илғор корхона, ташкилот ва муассасалари, хорижий ва қўшма корхоналар, тармоқ илмий-тадқиқот институтлари, таълим муассасалари ва бошқаларда ўтказилади.
Амалиётларни ташкил қилиш, ўтказиш ва талабаларни баҳолаш мезонларини белгилаш олий таълим муассасалари томонидан амалга оширилади.
230000 - Иқтисод таълим соҳаси бакалавриат таълим йўналишлари битирув малакавий ишига қўйиладиган талаблар.
Битирув малакавий иш талаба томонидан умумкасбий ва ихтисослик фанларини ўзлаштирганлик, назарий билимлар ва амалий кўникма ва компетенцияларни эгаллаганлик даражасини кўрсатувчи комплекс назарий-амалий иш бўлиб, тўртинчи курсда талаба томонидан бажарилади ва якуний давлат аттестацияси пайтида ҳимоя қилинади.
Битирув малакавий ишииинг мазмуни, ҳажми ва тузилмасига бўлган талаблар “Битирувчиларнинг якуний давлат аттестациясини ўтказиш тўғрисидаги низом” асосида олий таълим муассасалари томонидан белгиланади.
230 000 - Иқтисод таълим соҳаси бакалавриат таълим йўналишлари
бўйича ўқув режалари тузилмаси
230000 - Иқтисод таълим соҳаси бакалавриат таълим йўналишлари ўқув режалари ва фан дастурлари мазмунига қўйиладиган умумий талаблар.
Бакалавриат таълим йўналишлари ўқув режалари ва фанлар дастурлари умумий ўрта ва ўрта махсус, профессионал таълим ўқув режалари ва фанлар дастурлари билан узлуксизлик ва узвийлик таъминланишини инобатга олган ҳолда, талабалар мажбурий ва танлов фанларини ўзлаштириши, амалиётларни ўтиши ва натижада касбий фаолиятида зарур билим, кўникма ва малака компетенцияларини эгаллашини таъминловчи мазмунда ишлаб чиқилади.
Ўқув режа ва фан дастурларининг шаклини Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тавсия этади.
Бакалавриат таълим йўналишлари ўқув режалари кредит-модуль тизими асосида шакллантирилади. Бунда ўқув жараёни графиги, ҳафталар кесимида ўқиш вақти, аттестациялар, амалиётлар, татиллар, семестрлар бўйича ўтиладиган “Табиий-илмий ва гуманитар фанлар”, “Умумкасбий фанлар”, “Ихтисослик фанлари”, машғулотлар турлари, ажратилган соатлар, кредитлар, фанлар коди, Давлат аттестацияси ва бошқалар кўрсатилади.
Ўқув режаларга киритиладиган фанлар турдош олий таълим муассасалар билан ҳамкорликда таянч олий таълим муассасалари томонидан белгиланади. Бунда таълим соҳаси кесимида талабалар:
чет тили, ахборот технологиялари ва жараёнларни математик моделлаштириш, ахборот тўплаш, уларни қайта ишлаш ва узатиш усулларининг иқтисодиёт соҳасидаги ўрни ва аҳамияти ҳақида юқори даражада тасаввурга эга бўлиши;
иқтисод таълим соҳаси йўналишидаги ихтисослик фанларини ўрганиш ва чуқур эгаллаш учун зарур бўлган фундаментал, умумкасбий билимларни, амалий кўникма ва ўқувларни, профессионал муаммоларни ҳал қилиш учун зарур бўлган маълумотларни тўплаш, таҳлил қилиш ва қайта ишлаш кўникмаларини эгаллаши;
иқтисод таълим соҳасидаги таълим йўналишига мувофиқ касб фаолияти учун зарур махсус билимлар, кўникмалар ва ўқувларини эгаллаши, иқтисодий таҳлил, соҳа ривожи истиқболлари, соҳанинг меъёрий-хуқуқий замини ва касбий омилларини билишини таъминланиши лозим.
230000 - Иқтисод таълим соҳаси бакалавриат таълим йўналишлари ўқув режаларидаги юклама хажми
Барча турдаги аудитория ва аудиториядан ташқари ўқув ишларини ўз ичига олган ўқув юкламасининг энг юқори ҳажми хафтасига 54 соат қилиб белгиланади. Ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда (кундузги) ўқиш шакли учун аудитория машғулотларининг энг юқори ҳажми хафтасига 30 соатгача қилиб белгиланиши мумкин. Бир кредит 30 академик соатга тенг деб қабул қилинади. Аудитория ва мустақил таълим юкламаси ҳажми 50:50(40:60) нисбатни ташкил этади. Талаба ҳар семестрда 30 кредит ва 8 семестр давомида жами 240 кредит тўплайди.
Ўқишнинг меъёрий муддати 4 йил бўлганда, ўкув жараёни 204 ҳафтани ташкил этиши ва кредитлар сони 240 ни, ўқишнинг меъёрий муддати 3 йил бўлганда, ўқув жараёни 156 ҳафтани кредитлар сони 180 ни ташкил этиши зарур.
Ўқитишнинг кечки ва сиртқи шакли бўлганда ўқув режа ва фан дастурларини ўзлаштириш меъёрларига (3 йилдан 5 йилгача) кўра кредитлар сони 180 дан 300 гача бўлиши кўзда тутилади.
Ўқув даврлари назарий таълим, таътил, малакавий амалиёт ва битирув малакавий иши каби қисмларга бўлинади. Ўқув даврларининг меъёрий нисбатлари таълимнинг барча шаклларига (кундузги, кечки, сиртқи) нисбатан қуйидагича бўлади:
Do'stlaringiz bilan baham: |