Пайшанба шаҳарчаси худудидаги ер фонди тоифаларининг
2019 йил 1 январга бўлган ҳолати бўйича тақсимланиши
3.4-жадвал.
Т/р.
|
Ер фонди тоифалари
|
Умумий майдон
|
га
|
%
|
1.
|
Уй-жой қурилиши ерлари
|
356.12
|
82.30
|
2.
|
Умумий фойдаланишдаги ерлар
|
2.3
|
0.53
|
3.
|
Коммунал-маиший, маданий-маърифий,
савдо, маъмурий ва хизмат кўрсатиш
бинолари ҳамда иншоотлар қурилиши ерлари
|
58.03
|
13.41
|
4.
|
Дарахтзорлар эгаллаган ерлар
|
1.5
|
0.35
|
5.
|
Саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ерлари
|
12.14
|
2.80
|
6.
|
Алоҳида муҳофаза этиладиган ҳудудлар ерлари
|
1.28
|
0.30
|
7.
|
Сув фонди ерлари
|
1.36
|
0.31
|
8.
|
Захира ерлар
|
-
|
|
|
Жами ерлар
|
432.73
|
100
|
Туман ер ресурслари хизмати туман ерларининг, вилоят “Ермулккадастрхизмати” давлат корхонасининг туман (шаҳар) филиали ахоли пункти (шахар) нинг ҳар йили 1-январга бўлган холати бўйича ер ҳисоботи (баланси)ни тузади.
Ер ҳисоботи (баланси) туман (шахар) ҳокимининг қарори (3.1-шакл ) билан тасдиқланади ва вилоят ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасига топширилади.
Вилоят ер ресурслари бошқармаси вилоятнинг 1-январга бўлган холати бўйича ер ҳисоботи (баланси)ни умумлаштиради ва вилоят хокимининг қарори билан тастиқлангандан сўнг Ўзбекистон Республика Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқлатиш учун Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси («Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси)га топширади.
«Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси вилоятлар ер ҳисоботи (баланси)ни умумлаштириб Ўзбекистон Республика Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқлатади.
Аҳоли пунктларидаги ер ҳисоботи (баланси) тузишда худуддаги ер участкалари бўйича ўтказилган хатлов натижалари бўйича 31декабр холатига туман, шаҳар давлат кадастр дафтарига киритилган маълумотлари 2.2; 2.3 ва 2.7- жадваллар асосида ахоли пункти худуди бўйича расмийлаштирилган 3.1; 3.2; 3.3 ва 3.4- жадвалларни асос қилиб олинади ва тегишли хокимлик қарори билан тасдиқланади.
Яъни, талаба курс ишини бажариш топшириғида ўқитувчи томонидан берилган ахоли пункти худудида (1.1-илова) жойлашган ер участкаларининг ўтган йил хисобидаги рўйхати (1.2-илова)га хамда курс ишини бажаришда ер участкалари билан бўлган мулкий (1 та турар жойга- олди сотди, хадя ёки мерос) ваашёвий хуқуқларни (2 та нотурар жой объектлари жойлашган ер участкаси билан- нотурар жой тоифасига ўтказиш, хуқуқни бекор қилиш ёки ўзбошимчалик билан қурилган) расмийлаштириб, уларнинг кадастр йиғмажилдларига тегишли ўзгартиришларни киритиб, қайта давлат рўйхатидан ўтказилган ер участкаларини инобатга олган холда мазкур йилнинг 31 декабр холатига худуд бўйича умумий хисоби(баланси) тегишли туман(шахар) хокимининг қарори (3.1-шакл) ва унинг 1; 2 ва 3 - иловалари хамда шарх хати мазмуни (3.2-шакл) асосида тайёрлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |