Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги ўзбекистон республикаси



Download 26,09 Mb.
bet58/210
Sana27.06.2022
Hajmi26,09 Mb.
#708919
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   210
Bog'liq
Пардозбоп ашёлар 31.10.2020

Колоксилин линолеум (нитролинолеум) – смола ва тўлдиргичлардан ташқил топган пластик массани махсус ўклоклар орасидан ўтказиб текисланиб ишланган асоссиз биркатламли полбоп ўрама ашё.Унинг узунлиги 20 метргача, эни 0,88 дан 1,2 метргача бўлади.


7.8. Ўта чидамли, мустахкам полиуретан листлари

Полиуретан лист деганда нимани тушунамиз. Полиуретан – бу мураккаб сунъий ашёнинг янги авлоди, ўзининг техник жаҳатлари билан каучук ва резинадан устун турувчи, шунингдек айрим хусусиятлари билан металл билан жиддий ракобатлашаоладиган ашёдир. Полиуретан ўзининг аъло даражадаги физик- кимёвий хусусиятлари билан замонавий ишлаб чиқариш саноатида юқори эҳтиёж талаб ашё ҳисобланади. Полиуретан бирикмаси таркибида полиол ва изоцианат бўлиб улар нефтни кайта ишлаш жараёнида олинади. Полиуретан таркибида эластиклик (эгилувчанлик) хусусиятини берувчи макромолекулалар мавжуд бўлиб улар бир нечта функционал гуруҳларга бўлинади. Таркибига кўра полиуретан агрегат ҳолатига караб суюк ва қаттиқ кўринишда бўлиши мумкин. Саноатда энг кўп талаб қилинадиган тури бу полиуретан листларидир.


Саноат миқёсида хўжалик ва техник эҳтиёжлар учун қаттиқ полиуретан листларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилганига кўп бўлмади. Қисқа муддат ичида талаб этилган хоссаларга эга ҳамда маҳсулотнинг сифатини оширишга қаратилган полимерларнинг таркибида сезиларли ўзгаришлар бўлди.
Полиуретан рақобатлашувчи бошқа ашёларга нисбатан қуйидаги афзалликларга эга.
У юқори физик хоссаларга эга. Токни ўтказмайди. Сувни шиммайди. Атмосфера таъсирига чидамли. Эритувчи ва мойлар таъсирига бардошли. Радиактив нурланиш таъсирига чидамли. Турли қаттиқликларга эга бўлганда ҳам эластиклик хоссасини йўқотмайди. Деформацияланган полиуретан ўзининг бошланғич геометрик ўлчамларини қайта тиклайди. Улар 100 МПа босимга бардош беради. Ишлатилиш жараёнида, ўзининг техник хусусиятларини 120оС ҳароратда ҳам сақлаб қолади.


7.10. - расм.Деворни пардозбоп полиуретан листи билан қоплаш
Полиуретан -70оС ҳароратгача ишлатилиши мумкин. Биологик таъсирга чидамли, чиримайди. Ўзи емирилишдан ҳимояловчи қатлам вазифасини бажариши мумкин (7.10 - расм).
Полиуретан юқори кимёвий хоссаларга эга. Зарарли муҳитларга бардошли. Хусусан у мой ва эритувчилар таъсирида ишлатилиши мумкин. Нефть маҳсулотлари таъсирига чидамли. Тузли муҳитда хоссаларини йўқотмайди. Физик-механик хоссаларини ультрабинафша нурлар таъсирида ўзгартирмайди. Шунингдек, полиуретан қуйидаги камчиликларга эга.
Азот, фосфор ва чумоли кислоталар таъсирига ҳамда хлор ва ацетонли муҳитларга чидамсиз. Юқори ҳароратда ишқорлар таъсирига ҳам узоқ вақт қаршилик кўрсата олмайди. Полиуретан ишлатишга руҳсат этилмаган ҳароратларда ўзининг физик-механик хоссаларини ўзгартириши мумкин.
Листли полиуретан асосан қуйиш усулида ишлаб чиқарилади. Бунда юқори ҳарорат ва босимда ҳам полиуретан листлари олинади. Жуда кам ҳолларда улар экструзия усулида тайёрланади.
Ҳозирги кунда конструкцион ашё сифатида полиуретан листлари Америка, Германия, Италия, Хитой ва дунёнинг бошқа кўпгина мамлакатларида ишлаб чиқарилмоқда.
Полиуретан листларининг маркалари қаттиқлиги, чўзилишга ва сиқилишга мустаҳкамлиги, шаклини қайта тиклаши бўйича фарқ қилади.
Ҳар бир фирма полиуретан листларни ўзларининг имкониятларидан келиб чиққан ҳолда турли ўлчамларида ишлаб чиқаради. Полиуретан листларининг қалинлиги асосан 2 мм дан 40 мм гача бўлади. Ўлчамлари квадрат (400х400 мм, 500х500 мм, 1000х1000 мм ва 1200х1200 мм) ёки тўғри тўртбурчак (800х1000 мм, 800х1200 мм ва 2000х3000 мм) шаклида бўлиши мумкин. Полиуретан листлар узунлиги 8 метргача, эни 2,5 метргача ўлчамда тайёрланади.
Полиуретан ноёб хусусиятларга эга бўлганлаги учун кўплаб саноат корхоналарида ишлатилмоқда. Масалан, технологик жараёнларда – бўлаклаш, майдалаш ва ташиш қурилмаларида зарарли муҳитга чидамли бўлгани учун самарали конструктив қисм сифатида ишлатилади.
Қурилишда асосан том конструкцияларида иссиқликдан муҳофазаловчи ашё сифатида самарали ишлатилмоқда. Шунингдек, тебранишга чидамли, сирпанмайдиган поллар ва қопламалар тайёрлашда ҳамда дераза ва эшиклар учун зичловчи ашёлар сифатида ишлатилиши мумкин.

Download 26,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish