Б еркитиш хусусиятига эга қопламалар (7.9-расм). Беркитувчи қопламалар 3 та (лист, полотна ва гулқоғоз) кўринишда тайёрланади. Листли беркитувчи қопламалар бир ёки икки қатламдан иборат бўлади.
7.8. - расм. Беркитиш хусусиятига эга қопламалар
Флезилинли гулқоғозлар бўялган турли асосларга – сувоқ қилинган деворларга, ғовак бетон деворларга, гипс картонга, ёғоч буюмларга ва ёғоч-қириндили плиталарга ёпиштирилиши мумкин. Бунда тайёрланган асослар қорамтир тусга эга бўлган бўёқлар билан қоплангандан кейин гулқоғозлар елим билан ёпиштирилади.
Икки қатламли қопламалар қуйидаги технология асосида тайёрланади.
Асос табиий шпондан тайёрланади. Баъзи ҳолларда бўёқ билан қопланади. Натижада, девор юзасида турли-туман жуда чиройли фактурага эга рангли қопламалар ҳосил қилинади.
Листли қопламанинг юзасига асосан силлиқлаш ва шимдириш усулларида ишлов берилади. Бу қоплама ашё юзасини намланишдан ҳимоя қилади. Шунинг учун ҳам уларни юқори намликка эга бўлган ювиниш хоналарига қоплаш мумкин.
Беркитиш хусусиятига эга полотно қопламаларини тайёрлашда зичлаб майдаланган ашёларни шпон юзасига сепилади. Бундай қоплама товуш ва иссиқликни ҳам ўтказмайди. Улар турли рангларда тайёрланиши мумкин. Зичлиги 170-210 кг/м3 гача бўлади. Полотно қопламалари ўрама ашё кўринишида тайёрланади.
Беркитувчи гулқоғозларнинг асоссиз ва қоғоз асосдаги турлари мавжуд.
Асоссиз гулқоғозлар безакбоп элементлар қўшилган зичланиб тайёрланадиган ашёлардир. Қопламанинг қалинлиги 2 мм. Улар қурилишда кўп тарқалмаган.
Иккинчи турдаги беркитувчи қопламалар табиий ашёлардан тайёрланади. Қоғоз асосга юпқа шпон қатлами берилади. Бу қоплама бир қатор афзалликларга эга. Масалан: экологик тоза, ток таъсир қилмайди, чангни ўзига тортмайди. Ранги турли-туман. Лекин, товушни кам ютади.
Беркитувчи гулқоғозларнинг ўрама ашё кўринишида 5500х760 мм ўлчамда чиқарилади.Бундай буюмлар ташилганда чекка қисмлари қирилиб кетмаслиги таъминланиши лозим.
Бамбукли гулқоғозлар. Бамбук бу табиатнинг инсонятга тақдим этган ашёсидир. Бамбукнинг ватани қадимги Хитойнинг марказида жойлашган табаррук 5 та тоғларидан бири Тайшань тоғи ҳисобланади. Бамбук зарб таъсирида синмайдиган, чидамли ва нафис чиройга эга. Фен-шуй тасаввурларига қараганда, бамбукнинг ўзига хос хусусиятларига ыараб уй эгасининг характери ва тақдирини кўрсатиб бериши мумкин экан.
Ҳозирги кунда экологик тоза бамбукнинг довруғи европа мамлакатларининг хам диққат марказида. Чиройлилиги ва мустаҳкамлиги бу ашёни интерьерни пардозлаш ишларида, юк кўтарувчи конструкцияларда сифатида ҳам ишлатилишига олиб келди. Бамбук бўйлама йўналишда енгил ва осон қирқилиши мумкин. Бу хусусияти ундан гулқоғозлар тайёрлаш учун имконият яратди. Табиий бамбукдан тайёрланган гулқоғозлар уй-жойлар ёки офис хоналарида экзотик элементли такрорланмайдиган интерьер кўринишларини яратишга ёрдам беради. Бамбук интерьернинг этник хусусиятларини намоён қиладиган асосий ашё ҳисобланади. Албатта, бундай ашё билан хонанинг ҳамма деворлари безатилмайди. Ётоқхона, меҳмонхона, ошхона ҳамда кафе, ресторан ва бар деворларининг айрим қисмлари безатилиши интерьер чиройини очади.
Бамбукли гулқоғозлар унинг танаси бўялмаслиги учун махсус навдаги бамбуклардан тайёрланади. Бамбукнинг табиий кўриниши - оппоқ қор, сариқ, жигарранг ва яшил рангларга ва турли-туман тусларга эга.
Уларнинг табиий ҳолатдаги рангги ва гулқоғоздаги тартибсиз жойлашиши такрорланмайдиган кўринишлар ҳосил қилади.
Бамбукли гулқоғозлар тайёрлашда унинг тузилиши ёрқин акс этган юза қатламлари ишлатилади. Бамбукнинг табиий кўриши – рангининг турғунлиги, ўзига чангни юқтирмаслик хоссалари бўлганлиги туфайли, уларнинг юзаси лок билан қопланмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |