Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги ўзбекистон республикаси



Download 26,09 Mb.
bet45/210
Sana27.06.2022
Hajmi26,09 Mb.
#708919
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   210
Bog'liq
Пардозбоп ашёлар 31.10.2020

Синаш учун саволлари.
1.Органик боғловчиларнинг таснифига тушунча беринг.
2.Битум кандай хоссаларга эга?
3.Иссиклик таъсирида битум хоссаларини ўзгариши?
4.Асфальт-бетон кандай таркибга эга, унинг тузилиши ва минерал тўлдиргичларни изоҳланг.
5.Сирти фаол минерал тўлдиргичлар.
6.Асфальт-бетон қоришмаси, уни тайёрлаш технологияси.
7.Эски асфальтбетонни ишлатиш (регенерация).
8.Қурук-иссик шароитда йўл қурилишибоп ашёларнинг чидамлилигини ошириш.
9.Битум-полимер ашёлар тўғрисида тушунча беринг.
10.Полиэстер, сланцли шифер, пенетрон ва эпоксид қоришмалари тўғрисида тушунча беринг
11.Йўлбоп елимларни ишлатилиши
12.Сирпанмайдиган йўлкабоп ашёлар
13.Рангли асфальтбетон ва пигментлар нима?
14.Пенетрон
15.Йўлни чeгaрaлoвчи замонавий тaсмaбoп aшёлaр
16.Структура хосил қилувчи ва полимер қўшимчалар йўл ва том қурилишда тадбиқ қилишнинг мақсади.
17.Ачитиш жараёнисиз олинадиган йўл ва том битумларнинг афзаллиги.
18.Йўл юзaсидaги тaсмa чизиклaрни ПВX дaн ишлaнгaн ЛР-73 мaркaли ўрaмa тaсмaлaр тўғрисида сўзланг.


7-БОБ. ПАРДОЗБОП ПОЛИМЕР ҚУРИЛИШ АШЁЛАРИ
7.1.Умумий тушунча
Пластмассалар деб, сийрак молекулали суюк смола ёки синтетик кукунларнинг махсус технологик усулда ишлаб олинган зич молекулали қаттиқ ва эгилувчан ашёларга айтилади. Бу ашёларнинг энг муҳим хоссаларидан бири- улардан оддий ва юқори ҳароратда хоҳлаган шаклдаги рангли пардозбоп буюмлар ишлаш мумкин.
Сийрак ва зич молекулали бирикмалар ўртасидаги моддаларни олигомерлар деб аталади.
Ўтган асрнинг бошларида оддий кимёвий таркибдаги сийрак молекулали модда- мономерларни сунъий кайта ишлаб синтез йўли билан зич молекулали полимерлар олинди. Синтетик полимерларни олиш технологиясига кўра, улар термопластик ва термореактив турларга бўлинади.
7.2. Пластмассаларнинг асосий хоссалари
Полимер ашёлар асосида олинадиган композитларнинг бошкалардан афзаллиги куйида ёритилган жумладан: - хом ашё захирасининг кўплиги-юқори мустахкамлиги,енгил,зарарли муҳитга чидамли,электр токини ўтказмайди, иллабчиқариш технологияси айтарли мурракаб эмас,иссик-совукни кам ўтказади,пардозлаш ва безакли ишларда кўп ишлатилади.Аммо, куйидаги камчиликларга ҳам эга: юқори ҳарорат таъсиридаэгилади ва ҳароратни ошиши билан малекулалар аро боғланиш заифлашади-тутайди ёки ёнади .
Пластмассаларнинг ўртача зичлиги 8 дан 2200 кг/м3 га тенг, яъни оғирлиги алюминдан 2 марта, пўлат, мис ва кўрғошиндан 5-10 марта енгил, мустаҳкамлиги эса юқори. Тўлдиргич ва рангли пигментлар қўшиб ишланган мураккаб пластмасса листларидан текстолит олиш мумкин, унинг чўзилишга бўлган мустаҳкамлик чегараси 150 МПа гача бўлса, ёғоч толаси қўшиб ишланган пластмассаники 350 МПа гача, ШТАК ники (шиша толали анизотрон композит) эса мустахкамлиги 470-950 МПа гача бўлади. Агар таккосланса, маркаси Ст-3Гпс бўлган пўлатнинг чўзилишидаги мустаҳкамлик чегараси 450-480 МПа га тенг, холос.
Илмий изланишлар натижасида ҳозир магнит хусусиятига эга бўлган, шунингдек, электр токи ўтказувчан ҳамда ярим ўтказувчан пластмассалар ҳам олинмокда. Органик смолалар саноатда локлар, чидамли бўёқлар, гидрофоб суюкликлар ва синтетик елимлар олишда қимматли ҳисобланади.
Пластмасса қурилиш ашёларининг иссиклик таъсиридаги кенгайиш коэффициенти катта ва ёнувчандир. Кўп пласммасслар паст ҳароратда эгилувчан хусусиятини ёқотиб, мўрт бўлиб колади. Кўпгина термопластик пластмассаларнинг мустаҳкамлиги ҳарорат таъсирида камаяди.

Download 26,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish