Пардозбоп битум - черепица
Ҳозирги кунда битумли черепица қурувчилар орасида катта кизикиш билан ишлатилмокда. У билан нафакат замонавий қоттеж, дала ҳовли каби шахсий уй-жойларнинг томлари безатилмокда. Қурилишда соҳа мутахассислари томонидан битумли черепицани ресторан, бар, дам олиш мажмуалари, сауна ва шу каби биноларида томбоп ашё сифатида ишлатмокда. Томбоп черепицанинг бундай афзалликлари битумнинг сараланган таркиби, функционал имкониятлари ва эстетик кўрсаткичлари оркали намоён бўлмоқда.
Умуман битумли черепица шиша тола асосидаги юмшок ва эгилувчан томбоп ашёдир. Шунингдек, унинг таркибига (нефть углеводородлари ҳамда кислород, олтингугурт, азот ва металл бирикмаларидан ташқил топган) юқори сифатли битум ва майдаланган базальт тоши киради.
Битумли черепица юқори техник кўрсаткичларга – мустаҳкамлик, эгилувчанлик, совукка бардошлилик ва ҳароратнинг катта фаркига чидамлилик, эстетик кўриниши каби барча шундай хусусиятларга эга. Львовда бундай ашёларни ишлаб чиқарувчиларнинг рўйхати тузилган. Шунинг учун уларни танлаш ва сотиб олиш Львовда муаммо эмас.
Битумли черепицани ишлатиш афзалликлари:
-турли кимёвий моддалар таъсирига ва емирилишга бардошли – битум асосидаги ашёлар чиришга, занглашга ва шу кабиларга етарли каршилик кўрсатади;
-зарарли биологик омилларга чидамли – черепица замбуруғ, ҳашорат, моғорлаш ва шу кабилар таъсирида бузулмайди,
-нам ва сувга чидамли – томбоп битумли черепица сув шиммайди, томдан уйнинг ички қисмига сувнинг ўтмаслиги ишончлилигини таъминлайди;
-ультрабинафша нурларга чидамли – битумли черепица ишлатилиш жараёнида кўп йиллар давомида ташки кўринишини ўзгартирмаслик хусусиятига эга. Ультрабинафша нурлар битум асосидаги том элементларининг мустаҳкам тузилишига сезиларли таъсир кўрсатаолмаслиги сабабли, уни бўяш талаб этилмайди;
-аъло даражада иссик ва совук таъсирига бардошли – турли хона ва шахсий уйларда қулай шароитларни яратади. Бундан ташкари томга таъсир қиладиган ёмғир, шамол ва турли табиий офатлар таъсирида пайдо бўладиган шовкин уйнинг ички қисмига эшитилмайди;
-монтаж жараёни – бошка томларга нисбатан сезиларли даражада содда. Битумли черепицани қўшимча мосламаларсиз ва талабларсиз енгил ўрнатиш мумкин. Мисол тарикасида бундай томларга кор ушлаб турувчи ва яшинни кайтарувчи қурилмалар ўрнатиш талаб қилинмайди. Чунки, битумли черепицанинг ўзи диэлектрик ашё ҳисобланади. Бу омил яшиннинг уй ичига киришига сезиларли даражада каршилик кўрсатади. Шунингдек, черепицани ўрнатиш жараёнида жуда кам микдорда чикинди ҳосил бўлади. Амалий жиҳатдан қулай;
- нархи жуда арзон – битумли черепицанинг нархи, ишлатилишига кўйиладиган талаблари ва сифатига караб жуда кам ораликда ўзгаради. Лекин, нархи сифат ва эстетик имкониятлари жиҳатидан ўзини оклайди. Агар сиз ишончли ва чиройли том хоҳласангиз, битумли черепица сизнинг талабларга тўлик жавоб бериши аник
- битумли черепица қулай шаклдаги ўлчамларда ишлабчиқарилади ва уни транспортларга жойлаш ва ташиш қулай.
Do'stlaringiz bilan baham: |