Қуйма яхлит темирбетондаги айрим нуқсонлар Куйма яхлит темирбетон конструкциялар кейинги ўн йилликда қурилаётган иншоотларда йиғма темирбетонга нисбатан кўп ишлатилмоқда. Замонавий қолиплаш тизимлари иншоотда мураккаб шакллардаги буюм ва конструкцияларни яратишга имкон бермоқда. Аммо, қурилиш ишлаб чиқариши маданиятининг талаб даражасида эмаслиги, бу соҳада инновацион технологияларни ва улардан фойдалана олмаслик кўпгина нуқсонларга йўл қўйилмоқда. Ушбу камчиликларни куйидагича изоҳлаш мумкин:
-замонавий ускуна ва асбоблар билан жиҳозланган тажрибахоналар етарли эмаслиги;
-технологик лойиҳа чизмаларини мукаммал бажарилмаганлиги, меҳнат жараёнлари карталари, қурилиш жараёнлари бажарилишининг боскичма-боскич сифат назорати карталари талаб даражасида сифатли бажарилмаганлиги;
-ишчи ва иш бошкарувчиларни ихтисосликларга ўкитиш бўйича сифатли малакали мутахассисларни етишмаслиги;
-ҳар икки йилда ИТХ ни малака оширишдаги ўкув тизимини назорат қилишни сустлиги;
-ҳар бир қурилиш жараёнларини геодезик кузатилиши билан таъминловчи йирик геодезик бўлимини локайдлиги.
Куйма яхлит бетон конструкцияларни тайёрлашда қолип тўғри, мустаҳкам, бетон қоришма билан тўлғизилаётганда ва уни титратиб зичлашда мутлок бикр ва кимирламаслиги керак. Акс ҳолда, қотаётган бетонда кўзғолиш, силжиш ёки сурилиш бўлса, конструкцияда ҳосил бўладиган кўринмас нуксонлар уни яроксиз ҳолатга келтиради. Куйидаги 5.5-расмда бетон устунни тайёрлашда қолипни нотўғри ўрнатилиши ва иситиб қотириш режимини бузилиши натижасида ҳосил бўлган дарзни ҳамда ўлчамини ўзгартиришини кўриш мумкин.