Костра бетон асосидаги блок
Массачусет технологик институтида (MIT), Climate CoLab дастури асосида, Чад Нутсен томонидан янги дизайнга эга ашё яратилди. У 3d кўринишидаги костра бетон блокини ўйлаб топди. Унинг қурилишда қўлланилиши натижасида атмосфера чиқадиган СО2 миқдори 7-8 % га камаяди. Костра бетон (Hempcrete) экологик тоза ашё ҳисобланиб, унинг таркиби: органик тўлдирувчи - каноп пояси, минерал тўлдиргич - қум, боғловчи модда - портландцемент ва сувдан иборат. Костра бетон шовқинни ютувчи ғовак тузилишга ва юқори мустаҳкамликка эга. У чиримайди, эстетик хусусиятга эга ҳамда узоқ муддат ишлатилиши мумкин.
Костра бетон ихтиёрий шаклда тайёрланиши мумкин. Бунда териш ишлари учун зарур элементлар - технологик тешик ёки бўртмалар лойиҳаланган.
Шунингдек, костра бетон буюмларини ишлаб чиқаришда замонавий дизайн талаблари жавоб берадиган кўринишлар ҳисобга олинган.
15.22 - расм. Костра бетон
Чад Нутсеннинг маълумотига кўра, яратилган шакл фақат костра бетон буюмлари учун эмас, балки бошқа полимер-органик таркиблар учун ҳам қўлланилиши мумкин.
Ишлаб чиқаришнинг ўзига хослигига хомашёларнинг майдаланиш жараёнидаги манфий босим ва резананс частоталарнинг ҳисобга олинишини киритишимиз мумкин.
Буюмларни ишлаб чиқаришнинг технологиясини, ўзлари ишлаб чиқаришга татбиқ қилгунича сир тутмоқда.
Чад Нутсен ўзининг командаси билан қурилиш жараёнида пайдо бўладиган камчиликларни бартараф этиш усулларини тўлиқ ўрганиб костра бетондан уй қуришни мақсад қилган.
Бунда, тўлиқ технологик жараёнларни кенг миқёсда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун ўрганиш зарурлиги таъкидланган.
Карбонат ангидриддан яшил рангли бетон Лос-Анжелесдаги Калифорния университети (ECLA) олимлари карбонат ангидриддан техник хусусиятларига кўра бетонга ўхшаш бўлган қурилиш ашёи ишлаб чиқишди. Бундай яшил бетон учун асосий компонент сифатида электростанциялар томонидан атмосферага чиқариб юбориладиган карбон диоксидидан фойдаланилади. Янги ашё CO2NCRETE деб номланди (ушбу атама карбонат ангидриднинг кимёвий формуласи ва цемент маъносини англатувчи concrete сўзи қўшилмасидан ҳосил қилинган). Дарвоқе, дунё бўйича атмосферага чиқариладиган карбонат ангидриднинг 5 фоизи айнан анъанавий бетон ишлаб чиқариш билан боғлиқ. Олимларнинг таъкидлашларича, яшил бетонлар ҳавонинг ифлосланиши билан боғлиқ вазиятнинг яхшиланишига хизмат қилади, чунки уни ишлаб чиқариш жараёнида ҳеч қандай зарарли чиқиндилар ҳосил бўлмайди, аксинча электростанциялардан ҳавога чиқарилаётган карбон диоксиди фойдали ишга сарфланади. Инновацион ишланманинг асосий аҳамияти – илгари атроф-муҳитга зарар етказаётган газни энди унинг яхшиланишига хизмат қилишига эришилди. Ҳозирги кунда яшил бетонларнинг тажрибавий намуналари университет лабораторияларида тайёрланмоқда. Яъни, карбонат ангидрид ва оҳак аралашмаси уч ўлчамли принтерга жойлаштирилиб, ундан қурилиш ашёи ишлаб чиқариляпти. Аммо ихтиро муаллифлари CO2NCRETE ни қурилишларда фойдаланиш учун кенг миқёсда ишлаб чиқариш имкониятларини тадқиқ қилмоқдалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |