Оҳакли қоришмалар ёйилувчан, пластик, юза билан яхши ёпишиш ва узоққа чидамли бўлгани учун ғишт ва тошларни теришда ишлатилади.
Қурилиш қоришмалари ва бетонбоп майда ва йирик тўлдиргичлар.
Майда тўлдиргичларни тайёрлашда Ўрта Осиёда асосан дарё, тоғ ёки бархан қумлари ишлатилади.
Табиий қумлардаги гил ва чанглар 3% дан, майдалаб тўйилган қумларда эса 5% ортмаслиги лозим.
Ҳар хил йирикликдаги қумлар (0,15 мм дан 5 мм гача) ўзаро ғовак ва бўшлиқларни тўлғизиш ҳисобига зичлиги катта бўлади.
Қумнинг майда-йириклиги (гранулометрияси) стандарт элакларда элаб аниқланади. Ун қумнинг майда йириклиги 001 мм дан 5 ммбўлиши керакЭлак катакларининг ўлчами одатда 5; 2,5; 1,25; 0,63; 0,314 ва 0,14 мм га тенг. Қум катакларининг ўлчами 5,0 мм га тенг бўлган ғалвирдан бутунлай ўтиши ёки қолган қолдиқ 5% дан ошмаслиги, энг кичик катак ўлчами 0,14 мм тешикли ғалвирдан ўтганлари (гил, чанглар) эса 10% дан ошмаслиги керак.
Қум ҳар тамонлама сифатли бўлса, элаш натижалари графикда зич чизилган чегара ичида бўлади. Агар эланиш эгри зич чизиқлар чегарасининг юқорисидан ўтса, қум майда, пастдан ўтса, йирик ҳисобланади.
Оддий қоришма ва бетон тайёрлашда қумнинг йириклик модули 2-3, яхшиси 2,5 чегарасида бўлиши керак.
Йириклик модули 1-1,5 бўлган қумларни оғир бетонлар учун ишлатиш тавсия этилмайди, чунки қумнинг йириклик модули қанчалик кичик бўлса, қоришма ва бетон учун цемент сарфи шунча ортади ёки қоришманинг майинлиги камаяди.
Йирик тўлдиргичлар. Йирик тўлдиргичларга рангдан қатъий назар шағал, чақиқ тош, тошқол ва шунга ўхшаш ашёлар киради.
Тоғ жинсларини майдалаш йўли билан бетон сифатини оширувчи йирик тўлдиргич - чақиқ тош (клинец, щебень) олинади.
Тоғ жинсларини майдалаш йўли билан қоришма ва бетон сифатини оширувчи йирик тўлдиргич - чақиқ тош (щебень) олинади.
Чақиқ тошнинг ранг-баранглиги тиниқ бўлади, чунки оддий гравийни майдаланганда ундаги яширин минераллар ранги очилади.
Маркаси 400 дан катта бўлган, юқори мустаҳкам, зич бетон тайёрлашда, асосан, чақиқ тош ишлатилади. Маркаси 150-300 бўлган ва ундан кам маркали бетонлар учун шағал ишлатса ҳам бўлади.
Шағал донаси йириклигига кўра жуда майда (5-10 мм), майда (10-20 мм), ўртача (20-40 мм), йирик (40-70 мм), жуда йирик (70-150 мм) турларга бўлинади. Шағалнинг майда-йириклиги катакларининг ўлчами 70, 40, 20, 10, 5 мм га тенг бўлган стандарт ғалвирлардан ўтказиб аниқланади. Йирик тўлдиргичларни майда-йириклига кўра қўйилган техник шартлар 14.1-жадвалда берилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |