Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги ўзбекистон республикаси


-БОБ. ПАРДОЗБОП ҚУРИЛИШ ҚОРИШМАЛАРИ



Download 26,09 Mb.
bet154/210
Sana27.06.2022
Hajmi26,09 Mb.
#708919
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   210
Bog'liq
Пардозбоп ашёлар 31.10.2020

14-БОБ. ПАРДОЗБОП ҚУРИЛИШ ҚОРИШМАЛАРИ
14.1.Умумий тушунчалар
Қурилиш қоришмаси, боғловчи қурилиш ашёлардан биронтасини (цемент, оҳак, гипс ва бошқаларни) сув, қум ва ҳар хил қўшилмалар билан қориштириб тайёрланади. Қурилиш қоришмалари сувоқчиликда, тош, ғишт, блоклар ва бошқалардан деворлар қуришда, деворбоп блоклар, плита-тахталар тайёрлашда ишлатилади. Қурилиш қоришмаларини тайёрлашда тўлдиргичларнинг йириклиги 5 мм дан ошмаслиги лозим.
Қурилиш қоришмалари (қуруқ холатидаги) зичлигига кўра оддий - зичлиги 1500 кг/мз дан катта ва енгил - зичлиги 1500 кг/м3 дан кичик бўлган хилларга бўлинади. Оддий қоришмалар учун тўлдиргич сифатида зичлиги катта бўлган (1500 кг/м3 дан катта) дарё тошларидан майдалаб ишлаган қумлар, енгил хили учун эса ғовакли енгил қумлар (керамзит, аглопорит, пемза) ишлатилади. Қоришмадаги боғловчи моддаларнинг хилига кўра оддий қоришмалар - цементли, оҳакли, гипсли ёки мураккаб қоришмали цемент-оҳакли, цемент-тупроқли, оҳак-гипсли каби турларга бўлинади. Ишлатилишига қараб қоришмалар деворбоп, пардозбоп ва махсус қоришмаларга бўлинади.
Қурилиш қоришмалари учун гидравлик боғловчи моддалар сифатида портландцемент, тошқол-портландцемент, пуццолан-портландцементлар ишлатилади. Бундай боғловчилар билан тайёрланган қоришмалар сув, нам ёки бошқа зарарли муҳитдаги иншоотлар қуришда ишлатилади.
Йириклиги 5 мм дан кичик қумлар, қоришмалар учун самарали тўлдиргичдир. Агар қоришмалар сув, нам ва зарарли муҳит таъсирида бўладиган қурилишда ишлатилса, асосан гидравлик боғловчи ишлатилади. Қурилишнинг қолган жойларида эса ҳавойи боғловчилар ишлатилади.
Тош ва ғишт теришда ишлатиладиган қурилиш қоришмалари таркибидаги боғловчи турларига қараб цементли, оҳак-цементли ва оҳакли қоришмаларга бўлинади.
Цементли қоришмалар зарарли муҳитларда, асосан, бино ва иншоотларнинг пойдевор қисмида, ёпма плиталар чокларини тўлдиришда ва пол текислашда ишлатилади.
Оҳак-цементли қоришмалар ёйилувчан, пластик, мустаҳкам бўлганлиги учун бино ва иншоотларнинг ер усти ва ер ости қисмларида ишлатилади.

Download 26,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish