1-БОБ. ҚУРИЛИШ АШЁЛАРИ КЛАССИФИКАЦИЯСИ ВА МЕЪЁРИЙ ҲУЖЖАТЛАРГА ҚИСКАЧА ТУШУНЧА
Қурилиш ашёларининг хиллари, шу қадар кўпки уларни бир тизимга тушириш лозим. Проф. Қосимов Э.У. томонидан пардозбоп ашёлар учун тасниф ишлаб чиқилган (1.1-расм).
Пардозбоп ашёларнинг таснифи: хом ашёларнинг хиллари, уларнинг сифатини белгиловчи кўрсаткичлари ҳамда ишлатилишига қараб гуруҳларга бўлинади.
1.1-расм. Пардозбоп рангли ва безакли қурилиш ашёларининг таснифи
1.1.Қурилиш ашёларида стандартлаш
Стандартда ашёнинг таркиби, хоссалари, ўлчами, шакли, синаш усуллари, кабўл қилиш шартлари, сақлаш ва ташиш, шу билан бирга улар тўғрисида фан ва техниканинг ютуқлари каби маълумотлар ёритилган бўлади.
Қурилиш ашёларини стандартлар йўналишида нанотехнология каби инновацион усулларни қўллаш қурилиш саноатида ишлаб чиқариш жараёнларини янги боскичга кўтаради.
Қурилишда ишлатиладиган барча янги замонавий қурилиш ашёлари учун стандартлар ишлаб чиқилган бўлиши керак.
Стандарт расмий ҳужжат бўлиб, у қурилиш ашёларини ишлаб чиқарувчи ва уларни ишлатувчи ҳар бир вазирлик, бошкарма ва корхоналар учун мажбурий кўрсатмадир.
Инфраструктура бизни республикамиздаги илмий ишларида кенгайиб бормокда, айниқса цемент ва бетон ишлаб чиқаришда, янги стандартларни ишлаб чикиш устида иш олиб борилмокда.
Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирлигига инновацион қурилиш ашёлари тавсия этилган ишларга баҳо бериш ва стандарт яратиш керакми деган саволга жавоб олиш учун мутахассисларнинг экспертиза хулосаси олинади. Вазирликни илмий-техника кенгашида тавсия этилаётган янги қурилиш ашёси учун стандарт муҳокама қилинади ва юқори самарадорлиги маъкулланса, ушбу қурилиш ашёсига ЎзРСТ и берилади ва корхоналарда ишлаб чиқариш мумкин бўлади.
Янги замонавий қурилиш ашёларини ишлаб чиқарувчи масъул мутахассислар иштирокида тайёрланган давлат стандарти раҳбарият томонидан тасдикланади, тегишли номер кўйилади ва қурилиш ташқилотларига юборилади.
Ўзбекистон Республикасида стандартлаштиришга доир куйидаги тоифадаги меъёрий ҳужжатлар қўлланилади: халкаро стандартлар; Ўзбекистон Республикасининг давлат стандартлари; тармок стандартлари; техник шартлар; корхона стандартлари; хорижий мамлакатларнинг миллий стандартлари; маъмурий-ҳудудий стандартлар.
Халкаро стандартлар ва хорижий мамлакатларнинг миллий стандартлари, шунингдек халкаро коидалар ва нормалар Ўзбекистон Республикаси иштирок этган шартнома ёки битимларга мувофик қўлланилади.
Стандартларнинг мажбурий талаблари бузилганлиги учун хўжалик фаолияти субъектларига нисбатан жарима қўллаш тўғрисида карорлар кабул қилиш ва стандартлар бузилишида айбдор бўлган хўжалик фаолият субъектларининг мансабдор шахсларини маъмурий жавобгарликка тортилади.
Янги Давлат стандартлари кандай яратилади ва кандай маълумотлар асос қилиб олинади?
Давлат стандартларини яратиш 3 босқичга бўлинади.
I-босқич. Амалдан келиб чиққан ғояни илмий изланишлар асосида текшириб кўриш; Илмий-тадқиқот ишлари ёрдамида ғояни тўғрилигини исботлаш ва олинган натижалар асосида муваққат тавсиянома яратиш; Олинган илмий натижаларга кўра тажриба тартиби (регламент) ёзилади.
II-босқич. Муваққат тавсиянома, тажриба натижалари ва тартибга асосланиб қурилиш корхоналарида синаб кўриш; олинган натижалар борасидатегишли мутахасисни хабардор қилиш, оммавий илмий журналларда мақолалар ёзиш ва тавсияларни бошқақурилишташқилотларига юбориш; иқтисодий самарадорлигини қурилиш ташкилотларида синаб кўриш ва кафолат ҳужжатларини олиш; илмий ва амалий хулосаларни бўлажак стандарт учун асос қилиб олиш; синаб кўрилган ва ишлаб чиқаришда қўллаш мумкин деган ғояга корхона раҳбарларини фикр мулоҳазаларини ўрганиш ва тегишли такризлар олиш;
I ва II боскичда бажарилган ишлар ижобий натижалар берса, барча олинган маълумотларни умумлаштириб тегишли такриз ва ҳужжатлар билан Ўзбекистон Республикасиархитектура қурилиш кўмитасига топширилади ва мутахассислар иштирокида кенгайтирилган мажлисида муҳокама қилинади.
III-боскич. Давлат архитектура-қурилиш кўмитаси томонидан тавсия этилган ишларга баҳо бериш ва стандарт яратиш керакми деган саволга жавоб олиш учун мутахассисларнинг экспертиза хулосаси олинади. Кўмита илмий-техника кенгашида муҳокама қилинади ва юқори самарадорлиги маъкулланса, ушбу қурилиш ашёсига ЎзРСТ и берилади ва корхоналарда ишлаб чиқариш мумкин бўлади.
3-даражадаги ҳужжатлар стандартлар кўринишида тақдим этилди, уларнинг қўлланиши халқ хўжалигининг аниқ соҳаси - илмий-техник ва муҳандислик йўналишларида ишлатиш билан чекланган.
4-чи даражадаги ҳужжатлар меъёрий ҳужжатлар кўринишида тақдим этилди, уларнинг қўлланилиши - корхона стандартлари ва техник шартлар кўринишида корхона доирасида ишлатиш билан чекланган.
Техник шартлар - техник ва меъёрий ҳужжатлар сифатида ишлатилади. Меъёрий ҳужжатлар таркибига фақат шартномада маҳсулотлар етказиб бериш хизматлари кўрсатилган техник шартлар киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |