Олтингугурт-цемент (ОГЦ)
Олтингугурт (С) - минерал табиий тош ҳолатда учрайди. Газ ва нефт таркибида ҳам бўлади. С га кукун тўлдиргич (дициклопентадиен, дипентен) ва пластификатор қўшиб олтингугурт-цемент олинади. Олтингугуртли табиий тошни туйиб уни 119-125оС да эритиб олинади. Нефт ва газни тозалашда оддий олтингугурт ажралади. ОГЦ - обдон туйилган қўшилма (кварц қуми, базальт, диабаз, андезит, асбест) билан олтингугурт (таркиби 40:60 нисбатда) ни эритиб, 1,5-4% пластификатор қўшилган боғловчи. Қаттиқ, кристалл тузилишда, сариқ, сувда эримайди. 119оС да эрийди. Қаттиқлиги 1-2, чидамли, мўрт, 247-266оС да ёнади. Ҳақиқий зичлиги 1,5-2,5 г/см3, Rсиқ=42-56 МПа. ОГЦ асосидаги оғир бетон: зичлиги 2,3-2,4 г/см3, Rсиқ=30-35 МПа эга. Йўл қурилишида асфальтбетон қоришма ва чидамли бетон олишда ОГЦ қўшилади. Қурилиш ашёларининг мустаҳкамлиги, чидамлилигини ошириш учун олтингугурт билан шимдирилади.
ТАҚИда бажарилаётган илмий ишлардан бири, олтингугут билан бетонни мустахкамлигини, музлашга ва зарарли муҳит тасирида чидамлилигини оширишда проф. Қосимов Э.У. тавсиясига кўра қўллаш катта самара беришлигини илмий-амалий томондан исботланди. Олтингугурт кукунини бетон қоришмасига қўшиб, технология жараёнларини ўзгармай ишланган буюмларни 120оС да 20-25 дақиқа қиздирилса, уларни мустахкамлиги 45-50 % га опиши, музлашга чидамлилиги эса 3-4 баробар кўтарилганлиги аниқланди.
Экологик тоза цемент
Швейцариянинг бир гуруҳ олимлари Ҳиндистон, Куба ва Бразилиялик касбдошлари билан биргаликда цемент қоришмасининг янги таркиби ва тузилишдаги турини яратишнинг биринчи босқичини якунладилар. Уларнинг айтишича замонавий бетон маҳсулотлари ишлаб чиқарилишига нисбатан бу қоришмада углерод қолдиғи 40% гача камаяди. Бу янгилик цемент ишлаб чиқаришнинг “олтин стандартлари”га жавоб берувчи барча талабларга жавоб беради. Бугунги кунда ишлаб чиқаришда ишлатилаётган куйдирилмасдан олинадиган цемент - бу оддий тошқол-қотишма, металлургиядаги иккиламчи маҳсулотдир. Унинг таркибида ҳам майин, учувчан кул мавжуд. Яратувчилар LC3 ёки Limestone Calcined Clay Cement деб номлаган бу инновацион қоришма таркиби кукун шаклдаги тоғ жинслари ва ёпишқоқ гилдан иборат. Мутахассислар бу жинсларнинг бир-бирига ўзаро аралашмаси мустаҳкам ва пишиқ цемент қоришмасини ҳосил бўлишига эришишди. Бугунги кунда ушбу қурилиш хомашёси устида олиб борилган 2 тадқиқот лойиҳаси асосида яратилган синов ишлари якунланди ва у инновацион технологияларга мос эканлиги тасдиқланди. Яқинда ушбу ноу-хау яратувчилари Швецария агентлиги билан хомашёни бевосита амалиётда қўллаш тажрибаси учун молиявий кўмак ажратилиши учун ўзаро ҳамкорлик қилишга келишиб олишди.
Do'stlaringiz bilan baham: |