5.1-расм. Томдан тушаётган сув йўлини ва унинг ички қисмидан иссиқ ва совуқ оқимни сувга айланиш холларини тахлил қилмай таъмирланган устунни бузилиши.
1-яхлаган муз сув оқиш йўлини тўсган ва томдаги эриган сув карниз орқали устунга оққани; 2-буғнинг сувга айланиш оқибати.
Қадимда “девор нафас олиши керак” деган иборани бино деворини ҳаво ўтказмайдиган ашёлар - смола ёки лок-бўёқлар билан қопламанг, деб тушунмоқ лозим. Ўзаро туташ микронайчали тузилишдан иборат сувоқ қоришмалар (гипс, оҳак, цемент ва сувда эрувчан пардозбоп бўёқлар ва ҳ.к.) билан қопланган қатламда конденсация суви бўлмайди, чунки 2 хил ҳароратдаги оқимлар эркин ҳолатда ташқи юзадан чиқади, яъни девор нафас олади ва натижада микроғоваклар бўйлаб юрувчи сув намлиги конденсацияланмай ташқарига чиқиб кетади, деворнинг чидамлиги ортади.
Ташқи ва бинонинг ички қисмдаги ҳарорат фарқи қанчалик катта бўлса, конденсация суви шунча кўп бўлади. Натижада ташқи совуқ ҳаво бундай сув томчаларини музлатади ва ғовоклардаги муз заррачилари девор қатламини бузади. Бундай вазиятда девор ғиштни ёки блокни ғоваклиги сувоқ қатлами ғоваклиги билан тенг ёки бироз кичик бўлишини таъминлаш керак бўлади. Қуйидаги расмда ғишт билан қурилган деворни ташқи юзаси лок-бўёқ билан бўялган ва натижада конденсация суви унинг қатламини бузган (5.2-расм).
5.2-расм. Лок-бўёқ билан пардозланган ғиштли девор ичкарисидан оқиб чиқаётган иссиқ буғ сувга айланиб ғиштни юза қатламини бузиши.
1-лок-бўёқ пардаси ғиштни ғовак-найчалар оғзини беркитиб буғ ўтказмайдиган қилиб ва сув йиғилган; 2-қиш фаслида сувни музлаши ва кенгайиши ғиштни бузган.
Бинони қуриб фойдаланишга топширилгандан кейин унинг бошланғич сифат кўрсатгичи (БСК) актига кўра махсус техник назорат хизмати (ТНХ) бўлими бинони техник ҳолатини (қурилиш ашёларидаги нуксонлар, асбоб-ускуналарни созлиги ва фойдаланиш қоидалари) кузатиб туриши лозим.
5.2. Ер ости ва устидаги қурилиш ашёларидаги нуқсонлар
Қурилишни бошлашдан аввал бу масалага тегишли барча техник шартларни ўрганиш, буюм ва конструкцияларни чидамлилигини таъминлаш чораларида гидроизоляция ишларини сифатли бажарилганлигини, уларни чидамлилик муддатини билиш каби муаммолар мукаммал кўрилган бўлиши керак (5.1-жадвал ).
Бино ва иншоотларни чидамли ва кўркам бўлишида пойдевор ва ер юзидан 1.0-2.0 метрга баландликдаги қисмни юқори сифат кўрсаткичлари билан квалиметрик хоссаларини кониктириб қуриш катта аҳамиятга эга.
Қурилишнинг ер ости қисмини асосийси тупроқ зичлиги билан туташган конструкция ва буюмлар, девор, ҳамда бинонинг барча куйи қисмларидир.
Ертўла деворларини куйма яхлит темирбетон билан қуришда унинг квалиметрик сифати куйидагиларга боғлик:
-ўрнатилган темир ёки ёғоч тахтали опалубкаларни геодезик асбоблар билан кайта текшириш;
-қурилишга автобетонкорғич машинада келтирилаётган қоришманинг бошланғич кириш сифатини текшириш;
-суперпластифиқувват қўшилма билан тайёрланган бетон қоришмани ёйилувчанлиги 18 см дан кўп ҳолатда жойлаш;
-қоришмани тик ҳолатда тушиш жараёнида қориштирадиган темир кувур девор баландлиги бўйлаб камида 1,5-2,0 м бўлишликни таъминлаш;
-бетон қоришмани тўхтовсиз равишда қолипга тушириб жойлашишини таъминлаш;
Do'stlaringiz bilan baham: |