Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги ўзбекистон республикаси
METODICHKA QMTJVAA
Аппаратлар танлангандан кейин асосий аппаратнинг кўрсаткичлари ҳисобланади. Масалан: жағли майдалагичлар учун унумдорлик ҳисоби қуйидаги формула орқали ҳисобланади: Q, м3/соат: Q=30*C*Sур*L*I*n(B+1)/(Dў.т.*tgα), (4.8) бу ерда: С – кинематика коэффициенти, мураккаб ҳаракатчан жағли майдалагич учун С=1,0; оддий ҳаракатчан С=0,84; Sур – Жағнинг ўртача қабул қилиш жойи, м; Sўр=(0,03-0,04)*B; L – қабул қилиш тирқишининг узунлиги, м; I – чиқиш тирқишининг эни, м; n – майдалагич валининг айланиш частотаси, мин -1 ; B – қабул қилиш тирқишининг эни, м; Dў.т. – ўртача ўлчанган керакли материал бўлагининг ўлчами, м; Dў.т.=(0,5-0,52)Dmax қабул қилиш мумкин; α – қамраш бурчаги, α=200. Конусли майдалагичнинг конструктив унумдорлиги (Q, м3/с) эса қуйидаги формула орқали аниқланади Q=60*π*е*L*D*n*Кр, (4.9) бу ерда: е – конуснинг максимал тирқишининг чиқиш эни, м; L – паралеллар зонасидаги узунлик, ички қўзғалмас конус юзининг паралел равишда ташқи қўзғалувчан конус юзигача, L=(0,07-0,08)D, м; D – конус асосининг майдалаш диаметри, м; n – конуснинг айланиш частотаси, мин-1; Кр – материалнинг майдаланиш коэффициенти, Кр=0,4-0,5. Электр қувватига бўлган эҳтиёж Электр қувватига бўлган эҳтиёж барча ускуналарнинг йиллик электр қуввати йиғиндисига тенг. Йиллик электр қувватига бўлган эҳтиёж қуйидагича аниқланади. Эй=Э*n=178*4880=868640 Квт/соат (4.10) Бу ерда: Эй – электр юритгичлар қувватининг жами(5-жадвалдан олинади). n – бир йилдаги ишчи соат(1-жадвал). Тайёр маҳсулот бирлигида сарф бўладиган электр қувватининг миқдори (Эйил) қуйидаги формула ёрдамида аниқланади: Эбир= квт/м3 (4.11) Бу ерда: Эйил – йиллик электр қуввати. Уйк – корхонанинг йиллик ҳисобий унумдорлиги. Техника хавфсизлиги ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш Техника хафсизлиги технологик ускуналарни хавфсиз ишлашини таъминлайдиган ва ишларларнинг ишлаш қоидаларини ўргатадиган масалаларни ўз ичига олади. Техника хавфсизлиги ва мехнатни мухофаза қилиш иш жойларини тўғри тақсимлаш, уларни зарарли таъсирлардан сақлаш (чанг, товуш тебранишлар), махсус ҳимоя воситаларини қўллаш вазифаларини ўз ичига олади. Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш жараёнида табиий тош материаллар (оҳактош, гил тупроқ, қум, мармар, гранит), органик материаллар (битум, ёғоч, полимерлар) қайта ишланади. Материаллар майдаланади, қуритилади, пиширилади ва ҳоказо. Натижада атроф муҳитга жуда кўп газлар, чанглар тарқалади. Бундан ташқари сув ҳавзаларида ҳар хил чиқинди ифлос сувлар тўпланиб атроф – муҳитни ифлос қилади, бир қисм хом ашё ва тайёр маҳсулот нобуд бўлади. Ҳозирги вақтда атроф муҳитни муҳофаза қилишда иккита асосий йўналишда иш олиб борилади. - чанг ва газларни тутиб қолиб атроф муҳитни ҳимоя қилиш; - технологик жараёнларни қайта ишлаб янги, сифатли, технологияга ўтиш. Иккинчи йўналиш иқтисодий жиҳатдан самарадор, чунки тозалаш иншоотлари учун ҳаражатлар катта. Ҳисоб-тушунтириш хатининг бу бўлимда технологик жараённинг қайси курсида чиқиндилар ҳосил бўлишини, уларни йўқотиш ёки қайта ишлаш йўллари кўрсатилиши керак. Адабиётларни танлаш Ҳисоб-тушунтириш хатида фойдаланиладиган адабиётлар рўйхати ушбу услубий кўрсатманинг 39-бетдаги каби тартибланади ва ёзилади. Илова – 1 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ САМАРҚАНД ДАВЛАТ МЕЪМОРЧИЛИК – ҚУРИЛИШ ИНСТИТУТИ “ҚУРИЛИШ” ФАКУЛЬТЕТИ “ҚУРИЛИШ МАТЕРИАЛЛАРИ, БУЮМЛАРИ ВА КОНСТРУКЦИЯЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ” кафедраси “______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________” мавзусида “Қурилиш материаллари технологиясида жараён ва аппаратлар” фанидан курс ишига ҲИСОБ – ТУШУНТИРИШ ХАТИ Бажарди: ____ курс _____ гуруҳ талабаси ______________________________ (Ф.И.Ш.) Курс иши раҳбари: _____________________________ (лавозими, Ф.И.Ш.) САМАРҚАНД – 201_ Илова – 2 Айрим қурилиш материаллари ва буюмларининг табиий намлиги, қиздирганда массанинг камайиши(Қ.М.К.), уйма ва ўртача зичлиги
Илова 4 Жадвал 1 Жағли майдалагичларнинг техник тавсифномаси
Жадвал 2 Ўртача ва майда майдалаш конусли майдалагичларнинг техник тавсифномаси
Жадвал 3
Жадвал 4 Енгил, ўртача ва оғир турли инерционли ғалвирларнинг техник тавсифномаси
Жадвал 5 Шартли тегирмонларнинг техник тавсифномаси
Жадвал 6 Тишли валикли майдалагичнинг техник тавсифномаси
Жадвал 7 Download 2,94 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024 ma'muriyatiga murojaat qiling |
kiriting | ro'yxatdan o'tish Bosh sahifa юртда тантана Боғда битган Бугун юртда Эшитганлар жилманглар Эшитмадим деманглар битган бодомлар Yangiariq tumani qitish marakazi Raqamli texnologiyalar ilishida muhokamadan tasdiqqa tavsiya tavsiya etilgan iqtisodiyot kafedrasi steiermarkischen landesregierung asarlaringizni yuboring o'zingizning asarlaringizni Iltimos faqat faqat o'zingizning steierm rkischen landesregierung fachabteilung rkischen landesregierung hamshira loyihasi loyihasi mavsum faolyatining oqibatlari asosiy adabiyotlar fakulteti ahborot ahborot havfsizligi havfsizligi kafedrasi fanidan bo’yicha fakulteti iqtisodiyot boshqaruv fakulteti chiqarishda boshqaruv ishlab chiqarishda iqtisodiyot fakultet multiservis tarmoqlari fanidan asosiy Uzbek fanidan mavzulari potok asosidagi multiservis 'aliyyil a'ziym billahil 'aliyyil illaa billahil quvvata illaa falah' deganida Kompyuter savodxonligi bo’yicha mustaqil 'alal falah' Hayya 'alal 'alas soloh Hayya 'alas mavsum boyicha yuklab olish |