1. Кириш
Тушунтириш хатининг кириш қисмида бино ва иншоотларни барпо этишда қурилиш материаллари ва маҳсулотлари сифатида фойдаланиладиган пардозлаш ва иссиқлик изоляция материалларини, хусусан топшириқ мавзусига доир буюмларнинг моҳияти ва уни келажакда ривожланиши ҳақида қисқача маълумот берилади.
Курс ишида талаба ишлаб чиқариш технологиясинининг янги усуллари, ишлаб чиқариш рентабиллигини ошириш тўғрисидаги фикр ва тавсияларини баён этади, ишлаб чиқариш технологиясининг иқтисодий жиҳатдан энг арзон ва қулай вариантларини кўрсатади.
Мавзу бўйича кўрсатилган пардозлаш ёки иссиқлик изоляция материали ва буюмларининг республикамизда ишлатилишининг ривожи ҳақида маълумотлар келтирилади.
Корхона қурилишини асослаш ва уни жойлаштириш. Пардозлаш ва иссиқлик изоляция материалларини ишлаб чиқариш корхонаси қурилишини асослаш ва уни қуриш жойини аниқлаш қуйидаги маълумотларга боғлиқ:
- режалаштирилаётган ҳудудда қурилиши мўлжалланган корхонанинг ишлаб чиқарган маҳсулотига бўлган талаб ва эҳтиёж;
- хом ашё манбасининг яқинлиги (карьер);
- электр қуввати, сув, ёқилғи, иссиқлик ва бошқа керакли манбалар тармоқларининг мавжуд ва яқинлиги;
- қайта ишлаш имкониятларининг ҳолати;
- ишчи кучининг мавжудлиги;
- автомобил транспорти ва темир йўлларига яқинлиги;
- маҳсулотнинг истеьмолчиларга яқин ҳудудда жойлашганлиги.
Пардозлаш ва иссиқлик изоляция материалларини ишлаб чиқариш корхоналарида атроф-муҳитга, инсон соғлигига зарар етказадиган ҳар хил газлар, чиқиндилар, тутун, чанг ажралиб чиқиши мумкин.
Шунинг учун, бундай корхоналарни лойҳалашда аҳоли яшаш ҳудудини, шамол эсиш ва йўналиши ҳисобга олинади. Корхонани қуриш учун бир нечта майдон кўриб чиқилади ва иқтисодий, экологик жиҳатдан энг арзони ва қулайи танланади.
2. Тайёр маҳсулот ва ишлатиладиган хом ашёнинг
тавсифномаси
Курс иши топшириғи асосан ишлаб чиқариладиган материал ва буюмларнинг Давлат стандарти ва техник талабларда кўрсатилган таркиби, хоссалари ва бошқа қабул қилинган тавсифномалари келтирилади.
Ишлатиладиган хом ашёларнинг тавсифномаси, хом ашё сифатида саноат чиқиндилари ва маҳаллий хом ашёларни ишлатиш мумкинлиги ҳақида маълумот берилади.
3. Технологик қисм
Бу бўлимда қуйидаги технологик ҳисоблар келтирилади:
3.1. Корхонанинг иш режимини танлаш;
3.2. Корхонанинг унумдорлигини аниқлаш (йил, кун, смена ва соатлик);
3.3. Хом ашёга бўлган эҳтиёжни ҳисоблаш;
3.4. Ишлаб чиқариш технологик тизими ва унинг шарҳи;
3.5. Электр қувватига бўлган эҳтиёжни ҳисоблаш;
3.6. Омбор ҳажмини аниқлаш;
3.7. Ишчи кучига бўлган эҳтиёжни ҳисоблаш.
3.1. Корхонанинг иш режимини танлаш
Корхонанинг иш режимини аниқлашда маҳсулотларни ишлаб чиқаришнинг технологик тизими, усуллари, уларнинг бир-биридан фарқи, камчилик ва афзаликлари ҳисобга олиниши зарур.
Технологик тизимни тузишдан мақсад, бажариладиган технологик жараёнларнинг кетма-кетлигини белгилашдир. Бундан ташқари, бу бўлимда ишлаб чиқаришнинг технологик жараёни пайтида юз берадиган асосий кимёвий-физикавий жараёнлар ҳамда танланган асосий ускуналарнинг вазифалари шарҳлаб берилади.
Цехнинг ишлаш тартиби (режими) ишлаб чиқариш тавсифи, қуввати ва бошқа факторларга қараб белгиланади. Кўпгина цехларда ишчилар: бир- икки сменада, баъзида эса узлуксизни таъминлаш мақсадида уч сменада ҳам ишлашлари мумкин.
Тегишли меъёрий ҳужжатларга асосан ишчи ва хизматчиларнинг ҳафталик иш вақти 41 соатдан ошмаслиги керак. Корхонадаги технологик жараёнларни, хом ашё оқимлари ва ишчилар сонини тўғри ҳисоблаш учун цехнинг иш режимини танлаш керак. Цехнинг иш режими йиллик иш суткалари сони ва суткалик смена сони билан тавсифланади.
Иш режими бир ва икки сменаларда 8 соат, учинчи смена эса 7 соат деб қабул қилинади. Цехнинг йиллик иш кунини қабул қилишда темирйўл танспортидан фойдаланилганда, иш уч сменада 365 иш куни деб, автомобил транспортидан фойдаланилганда эса 1-2-3 сменада 260 ёки 305 иш куни деб белгиланади.
Корхона (цех)да тавсия этиладиган иш режимлари 1-жадвалда келтирилган.
1-жадвал
Пардозлаш ва иссиқлик изоляция материалларини ишлаб чиқарувчи корхона (цех)лар учун иш режимларини қуйидаги маълумотлар асосида танлаш мумкин.
№
|
Цех, бўлим, жараён
|
Бир йилда иш куни, кун
|
Бир кунда сменалар, смена
|
Сменада-ги иш соати,
соат
|
Бир йилда иш соати, соат
|
Ускунадан фойдала-ниш коэф-фициенти,
Кф
|
Ускуналарнинг ҳисобий йиллик ишлаш фонди,
Тф, соат
|
1
|
Асосий ва ёрдамчи цехлар
|
350
|
3
|
8+8+7
|
8050
|
0,85
|
6842
|
2
|
350
|
2
|
8+8
|
5600
|
0,85
|
4760
|
3
|
260
|
3
|
8+8+7
|
5980
|
0,85
|
5083
|
4
|
260
|
2
|
8+8
|
4160
|
0,85
|
3536
|
5
|
305
|
2
|
8+8+7
|
7015
|
0,85
|
5963
|
6
|
305
|
2
|
8+8
|
4880
|
0.85
|
4148
|
Корхонанинг ишлаб чиқариш қувватини аниқлаш учун зарур бўладиган технологик ускуналарнинг йиллик ишлаш вақти фонди қуйидаги формуладан аниқланади:
Tf=T kf ishchi soat (1)
Бу ерда:
Tf - технологик ускуналарнинг йиллик ишлаш вақти фонди, ишчи соат;
T - технологик ускуналарнинг йиллик меъёрий ишлаш вақти фонди, ишчи соат;
kf - ускунадан фойдаланишда тўхталишлар, жорий ва капитал таъмирлашларни ҳисобга олувчи коэффициент бўлиб, kf=0,8-0,9 атрофида қабул қилинади.
3.2. Корхонанинг унумдорлигини аниқлаш
(йил, кун, смена ва соатлик)
Корхонанинг унумдорлигини аниқлашда ишлаб чиқаришдаги сифатсиз маҳсулот ва йўқотишлар миқдори тегишли меъёрлар бўйича қабул қилинади. Пардозлаш ва иссиқлик изоляция материалларини ишлаб чиқариш корхоналари учун мумкин бўлган йўқотишлар ва сифатсиз маҳсулотларнинг ўртача миқдори 1-3% оралиғида тавсия этилади.
Сифатсиз маҳсулот ва йўқотишларни эътиборга олган ҳолда, корхонанинг йиллик ҳисобий унумдорлиги қуйидаги формула асосида аниқланади:
t/y (2)
Бу ерда:
- корхонанинг йиллик ҳисобий унумдорлиги (йўқотиш ва сифатсиз маҳсулотларни ҳисобга олган ҳолда);
Uyr- корхонанинг режаланган йиллик унумдорлиги;
B - ишлаб чиқарилган ишлаб чиқаришда сифатсиз маҳсулотлар ва йўқотишлар миқдори, % ҳисобида.
Тайёр маҳсулот бўйича корхонанинг унумдорлиги қуйидаги формулалар асосида аниқланади:
Корхонанинг бир ойлик унумдорлиги (Uo):
(3)
Бу ерда:
- корхонанинг йиллик ҳисобий унумдорлиги;
N0 - бир йилда oйлар сони (NO=12)
Корхонанинг кунлик унумдорлиги (U kun):
(4)
Бу ерда:
Yi.k.- корхонанинг бир йиллик иш куни.
Корхонанинг бир сменадаги унумдорлиги: (Usм):
(5)
Бу ерда:
n - корхонанинг бир кундаги сменалар сони.
Корхонанинг бир соатдаги унумдорлиги (Us соат):
(6)
Бу ерда:
V - бир сменадаги иш вақти (соат).
Ҳисоблашлар натижаси 2-жадвалга ёзилади.
2-жадвал
Taйёр маҳсулот бўйича корхонанинг унумдорлиги
№
|
Маҳсулот номи
|
Ўлч. бир-лиги
|
У н у м д о р л и г и :
|
йиллик
|
ойлик
|
кунлик
|
сменали
|
соатлик
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
3.3. Хом ашёга бўлган эҳтёжни ҳисоблаш
Хом ашё миқдори дастлаб намлик эътиборга олинмасдан ҳисобланади, кейин эса намлик (W) ва ташишдаги йўқолишлар қўшилади. Бир йилда қуруқ хом ашёнинг миқдори (Rq) қуйидаги формуладан ҳисобланади:
(7)
Бу ерда:
A - қиздирилганда (ишлов берилган) массанинг камайиш қиймати.
Нам хом ашёниг миқдори (Rnam) қуйидагича топилади:
(8)
Бу ерда:
W- хом ашёнинг табиий намлиги, %.
Ташишдаги йўқолишни (Tй=2% гача) ҳисобга олганда хом ашёнинг миқдори (R) қуйидаги формула формула ёрдамида аниқланади:
(9)
Ҳисоблар йил, ой, кун, смена ва соатлар бўйича 3-жадвалга киритилади.
3-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |