Тақризчилар:
Юсупов Хамид Вахобович - СамДАҚИ “Қурилиш” факультети “Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкциялари технологияси” кафедраси доценти, т.ф.н.
Шукуров Ғайрат Шукурович - СамДАҚИ “Қурилиш” факультети “Бино ва иншоотлар” кафедраси доценти, т.ф.н.
Каримов Шодмон Шодиқулович - Жомбой тумани соноат ҳудудидаги “JB MONOLIT” МЧЖ директори.
Услубий кўрсатма Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти “Қурилиш” факультети “Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкциялари технологияси” кафедраси мажлисида (2021 йил 27 августдаги №01-сонли баённомаси) ва “Қурилиш” факультетининг илмий-услубий Кенгаш йиғилишида (2021 йил 29 августдаги №01-сонли баённомаси) кўриб чиқилган ва маъқулланган.
Чиқиш белгилари: СамДАҚИ, Шакли А IV. Буюртма №________
Адади _________ Ҳажми 2,5 б.т.
К и р и ш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Мирзиёев Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуслари билан 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича “Ҳаракатлар стратегияси” белгилаб олинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 февралдаги “Қурилиш материаллари саноатини тубдан такомиллаштириш ва комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4198-сонли ҳамда 2019 йил 23 майдаги “Қурилиш материаллари саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4335-сонли қарорларига мувофиқ белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида талабаларнинг ўқув йили давомида олган назарий билимларини амалда қўллай олишлари катта аҳамиятга эгадир.
Ҳукуматимиз раҳномалигида қурилиш индустриясида олиб борилаётгани ислоҳотлар, жумладан республикамизга жалб этилаётган ривожланган мамлакатларнинг илғор технологиялари асосида янги лойиҳалар яратилмоқда, замонавий технологиялари кириб келмоқда. Буларни амалга оширишда қурувчи-мухандис-технолог мутахассислари олдига қатор масъулиятли вазифаларни, хусусан пардозлаш ва иссиқлик изоляция материаллари ва буюмларини ишлаб чиқариш технологиялари асосида уларни режали ташкил қилиш, бошқаришнинг янгича усулларини қўллаш, самарали натижаларга эришиш шулар жумласидандир.
Ўқув режага асосан “Пардозлаш ва иссиқлик изоляция материаллари” фанидан курс ишини бажариш ўқув жараёнининг мантиқий давоми бўлиб, бўлажак мухандис-технолог мутахассислар фаолиятни шакллантиришда, бозор иқтисодиёти шароитида ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятини ташкил этилишини тўлалигича тушуниб етишида муҳим аҳамият касб этади.
“Пардозлаш ва иссиқлик изоляция” фанидан ушбуларни талабалар эътиборига етқазиш, тушунтириш ва амалга оширишда маълум мавзуларда курс ишини бажаришни сифатли ташкил этиш мақсада мувофиқдир жумладан, қўйилган масалаларни ечиш, ишлаб чиқариш шароитига мослашиш ва қуйидаги йўналишларни ўзлаштиришларида талабалар кўникмага эришадилар:
- барпо этилаётган бино ва иншоотларнинг пардозлаш материаллари асосида кўрам ва чиройли ҳамда уларда мўътадил ҳароратни таъминлаш;
- йирик панелли қурилишни бошқариш тажрибасини корхона ва уй-жой қурилиши комбинати тизими билан биргаликда ўрганиш ва умумлаштириш;
- ишлаб чиқариш қурилишини тармоқли режалаштириш ва бошқариш тажрибасини умумлаштириш;
- қурилишни режалаштириш ва бошқаришда компьютер технологиясини жорий қилиш;
- иссиқлик изоляция ва пардозлаш материалларини ишлаб чиқаришда автоматлаштириш механизмларидан самарали фойдаланиш ва таҳлил қилиш;
- замонавий янги технологиялар тизими фаолиятини ўрганиш;
- қурилиш конструкцияларини ишлаб чиқаришда технологик хариталардан фойдаланишни ўзлаштириш, шу кабилар.
“Пардозлаш ва иссиқлик изоляция материаллари” фанидан талабалар томонидан бажариладиган курс иши ушбу фанни ўзлаштириш талаба учун якунловчи босқичдир. Курс ишни бажариш давомида талаба мазкур фандан ўзининг назарий билимини мустаҳкамлаб ва кенгайтирибгина қолмай, технологик ва техник-иқтисодий ҳисоблашларни ҳамда лойиҳа чизмаларни мустақил бажаришни ўрганадилар.
Талабалар курс ишини бажаришар экан, пардозлаш ва иссиқлик изоляция материаллари ва бумларини ишлаб чиқаришдаги мавжуд пайдо бўладиган масалаларнинг техник ечимларини топа олишлари ҳамда мутахассис сифатида қўйиладиган асосий талаблар билган ҳолда мустақил фикрлайдиган ва ўз билим ҳамда тажрибаларини орттириб, амалда қўллай оладилар.
Курс иши мавзулари кафедра мажлисида тасдиқланиб, талабаларга берилгандан сўнг ҳар бир талаба ўз курс ишининг мавзусига доир адабиётларни ва шу маҳсулот ишлаб чиқарадиган корхонанинг ишини чуқур ўрганиши лозим. Бунда талаба илмий ва амалий томондан асосланган илғор технологияни, шунингдек, юқори унумдорликка эга бўлган ускуналарни танлаш керак.
Ушбулар асосида, ушбу услубий кўрсатма 5340500-“Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш” таълим йўналиши ўқув режасига асосан мазкур таълим йўналиши тўртинчи курс талабаларининг “Пардозлаш ва иссиқлик изоляция материаллари” фанидан олган назарий билимларини янада мустаҳкамлашлари мақсадида дастурамал ҳужжат сифатида фойланишлари учун ишаб чиқилди.
“Пардозлаш ва иссиқлик изоляция материаллари” фани физика, механика, кимё, қурилиш механикаси, қурилиш материаллари ва бошқа фанлар билан чамбарчас боғланган.
Талабаларда республикамиз худудидаги хом ашё ва иккиламчи ресурслардан хабардор бўлишни, фан ва техника ютуқлари, қурилиш материалларини таҳлил қилиш усулларини, ҳар хил йирикликдаги заррачаларнинг қандай тартибда боғланганлигини, қандай қурилиш материали бўлишидан қатъий назар, у пардозлаш ва иссиқлик изоляция материалларини ишлаб чиқаришда маҳаллий хом ашёларидан фойдаланишни ҳамда сифатини оширишни, фан тарихи ва ривожининг тенденцияси масалаларини ўрганишда кўникма ҳосил қилади.
Ушбу курс ишини бажаришда талаба маъруза, амалий машғулотлар, дарсликлар, илмий адабиётлардан, меъёрий маълумот ва бошқа керакли бўлган барча адабиётлардан фойдаланишга эътибор бериши лозим. Курс лойиҳасини бажаришда талабалар нафақат машғулотлар вақтида олган назарий билимларини мустаҳкамлайдилар, балки ўзлари мустақил равишда муҳандислик масалаларини ечишда тегишли хулосалар қабул қилишни ўрганадилар.
Курс ишини бажаришнинг мақсади ва мазмуни
Курс иши - кафедрада мустақил иш сифатида курс иши ва битирув малакавий ишларни бажариши учун тузилган жадвалга кўра куннинг иккинчи яримида масъул ўқитувчи-раҳбар маслаҳати, зарурий услубий қўлланма, кўрсатмалар, маълумотномалар, стандартлар, соҳа меъёр ва қоидалари билан таъминланган ўқув-услубий хонасида бажариш тавсия этилади.
Курс ишини бажариш босқичма-босқич, яъни биринчи босқич бажарилгандан сўнг, кейинги босқични бажаришга рухсат берилади (яъни, фоизлаш асосида). Талабалар томонидан курс ишини мустақил бажариш жараёнини кафедра мудири томонидан мунтазам назорат қилиниши ва кафедра мажлисларида муҳокама этиб бориш назарда тутилади.
Курс ишини бажаришдан асосий мақсад талабаларга пардозлаш ва иссиқлик изоляция материалларини ишлаб чиқарадиган корхоналарни лойиҳалашни ўргатишдир. Шунингдек, талабаларнинг назарий билимларини янада мустаҳкамлаш, уларни пардозбоп ва иссиқ-совуқдан ҳимоловчи материаллар ишлаб чиқариш технологиясини кенг ва чуқурроқ ўрганишга йўналтиришдир.
Курс ишининг мавзулари фаннинг ҳамма бўлимларини ўз ичига олади. Унда пардозлаш ва иссиқлик изоляция материалларини ишлаб чиқарадиган корхона (цех)ларининг технологиясини лойихалаш тўғрисида мавзулар берилади (1-илова).
Бунда саноат чиқиндилари ва маҳаллий хом ашё асосида олинадиган пардозлаш ва иссиқлик изоляция материалларини ишлаб чиқаришга ҳам аҳамият берилади.
Кафедра томонидан ҳар бир талабага курс ишини бажариш учун якка тартибда шахсий топшириқ варақаси берилади. Унда корхонаси (цехи)нинг қурилиш манзили, номи ва белгиланган ишлаб чиқариш унумдорлиги, маҳсулотнинг тури, хом ашё ва сув, иссиқлик, электр энергия манбаи ҳақида маълумот берилади.
Бундан ташқари топшириқ варақасида чизма ва ҳисоб-тушунтириш ёзувлари ҳажми, топшириқ берилган сана ва курс ишини тугаллаш муддатлари кўрсатилади.
Талаба топшириқни олгандан кейин тавсия қилинган адабиётлар, меъёрий ҳужжатлар билан танишиб, ўқиб ўзлаштиргандан кейин ишнинг мавзусига тегишли ва керакли маълумот тўплаб, курс ишини бажаришга киришади.
Талаба адабиётларни ўқиб ўзлаштираётган вақтда пардозлаш ва иссиқлик изоляция материалларининг халқ хўжалиги учун зарур бўлган эҳтиёжи, ишлаб чиқариш технологияси, асосий технологик ускуналар, қурилмаларнинг тавсифномаларига эътиборини қаратиши лозим. Курс ишини бажариш учун керакли адабиётлар, меъёрий ҳужжатлар, техник маълумотлар, ЎзРСТлар ушбу кўрсатманинг фойдаланиладиган адабиётлар рўйхатида тавсия этилган.
“Пардозлаш ва иссиқлик изоляция материаллари” фанидан бажариладиган курс ишининг мазмуни қуйидагилардан иборат
Курс ишини бажариш, расмийлаштириш,
ҳимоя қилиш ва баҳолаш мезони
Курс иши пардозлаш ва иссиқлик изоляция материалларини ишлаб чиқаришнинг технологик тизимини танлаш ва тузиш билан бошланиб, навбатдаги барча жараёнларнинг технологик кетма-кетлигини қамраб олиши зарур.
Курс иши топшириқ варақасида белгиланган муддатларда бажарилиши шарт. Ишни бажаришда талаба масъул раҳбар-ўқитувчи билан узлуксиз маслаҳатлашиши мумкин. Ишнинг бажарилиш мазмуни ва ҳажми масъул раҳбар-ўқитувчи томонидан ҳар ҳафта охирида фоизланиб борилади.
Тўлиқ бажарилган курс иши текшириш учун раҳбарга топширилади. Раҳбар ишни текшириб, тўлиқ бажарилганлиги ҳақида ўз фикрини билдириб, ҳимоя қилишга рухсат беради, яъни тушунтириш хати қисми жилд варағига “ҳимояга” деб имзосини қўяди.
Шундан сўнг талаба, курс ишини кафедрада тузилган махсус ишчи гуруҳ (комиссия)га белгиланган тартибда ҳимоя қилади. Ишчи гуруҳ талабани мазкур фандан олган назарий ва амалий тажриба ва кўникмалари асосида бажарган курс иши ҳимоясини 5 балл (баҳо)лик тизимда баҳолайди ва курс ишининг тушунтириш хати қисми жилд варағига имзоларини қўйишади.
Ҳимоядан ўтган талаба ўз курс ишини, ҳисоб-тушунтириш хати ва чизма варағини қатлаб, масъул раҳбар-ўқитувчига тақдим этади. Масъул ўқитувчи-раҳбар курс ишларини белгиланган тартибда расмийлаштириб, кафедра архивига топширади.
Ҳимоя қилиш ва баҳолаш мезони
Тўлиқ бажарилган деб ҳисобланган курс иши масъул ўқитувчи-раҳбар томонидан “ҳимояга” деб имзоланиб, ишчи гуруҳ (комиссия)га ҳимоя учун йўналтирилади.
Курс ишини ҳимоя қилиш тартиби қуйидаги жадвалга мувофиқ “5” баҳолик тизимда ва уч йўналишда ҳимоя қилинади, яъни:
ҳисоб-тушунтириш хати бўйича баҳо;
чизма қисми бўйича баҳо;
савол-жавобларга баҳо.
Ушбу уч йўналиш бўйича олинган баҳоларнинг ўртачаси якуний баҳо хисобланади.
Rўрт = 1 + 2 + 3 , (яъни: 2;3;4;5 баҳолардан бири қўйилади).
3
№
|
Баҳолаш мезони
|
Баҳо
|
Изоҳ
|
1
|
Ҳисоб-тушунтириш хати бўйича қуйидагилар инобатга олиниб, баҳо қўйилади:
- тартибли ва мазмунли ёзилганлиги учун;
- тушунарли баён этилганлиги учун;
- кетма-кетликнинг тўғрилиги учун ;
- тўғри расмийлаштирилганлиги учун;
- адабиётларга қилинган ихтибосликнинг тўғрилиги учун;
- қўшимча маълумотлар сифатида графиклар, фатосурьатлар, жадвалларнинг илова қилинганлиги учун.
|
2-5
|
|
2
|
Схема-чизма қисми бўйича қуйидагилар инобатга олиниб, баҳо қўйилади:
- ҳар бир схема-чизма стандарт асосида тўғри чизилганлиги, яъни:
- масштабларга мос келишлиги;
- ўлчамларнинг тўғрилиги;
- маълум бир шрифтда ёзилганлиги;
- чизмаларнинг бўялмасдан тоза чизилганлиги.
|
2-5
|
|
3
|
Ҳимояда қуйидагилар инобатга олиниб, баҳо қўйилади:
- бажарган курс ишини ўз билимга асосланиб баён қилиши;
- мустақил фикрлай олиши;
- нутқининг равонлиги;
- курс ишини бажаришда янгича ёндашувнинг мавжудлиги ва замонавий ечимларни қўлланганлигини тушунтириб бера олиши;
- берилган саволларга аниқ ва тўғри жавоб берганлиги учун.
|
2-5
|
|
Изоҳ:
1) Ўртача баҳо қайдномага расмийлаштирилади.
2) Талаба курс ишини “ҳимоя” қилиш жараёнида олган баҳосига нарози бўлса ёки қониқарсиз баҳо олса, ушбу талабага ўқув-норматив ҳужжатларга асосан белгиланган тартибда ва муддатда қайта топширишга имкон берилади.
3) Ишчи гуруҳ такибига масъул ўқитувчи-раҳбар ҳам киритилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |