Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Тошкент архитектура-қурилиш институти ва



Download 27,23 Kb.
bet1/4
Sana23.02.2022
Hajmi27,23 Kb.
#146499
  1   2   3   4
Bog'liq
шартнома


Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги
Тошкент архитектура-қурилиш институти ва «Shaffof Qurilish » МЧЖ ўртасида ўзаро ҳамкорлик қилиш тўғрисида
Ш А Р Т Н О М А
№_______________ Тошкент шаҳри
1. Умумий қоидалар

1.1. Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонунида белгиланган вазифаларни бажариш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил


20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2909-сонли, 2017 йил 27 июлдаги “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3151-сонли, 2018 йил 7 майдаги “Иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларига инновацияларни жорий этиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3698-сонли, 2019 йил 20 февралдаги “Қурилиш материаллари саноатини тубдан такомиллаштириш ва комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4198-сонли, 2019 йил 23 майдаги “Қурилиш материаллари саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4335-сонли қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан 2020 йил 7 январь куни қурилиш соҳасидаги ислоҳатларни янада жадаллаштириш бўйича устивор вазифаларга бағишланган йиғилишдаги топшириқларининг ижросини таъминлашда Тошкент архитектура-қурилиш институти « Shaffof Qurilish » МЧЖ билан ўзаро ҳамкорлик ишларини олиб боради.
1.2. Ўзаро ҳамкорликнинг бош ғояси – олий таълим мазмунини корхоналарнинг ишлаб чиқариш муносабатларига мувофиқ шакллантириш, олий маълумотли кадрлар тайёрлаш сифатини такомиллаштириш, илм-фан ва ишлаб чиқариш ўртасида интеграцияни таъминлаш, илмий-тадқиқот изланишлар ва тажриба-синовлар ўтказиш, инновацион ва илмий-техникавий ишланмаларни яратиш ҳисобланади.


2. Ҳамкорликнинг мақсад ва вазифалари

2.1. Ўзаро ҳамкорликнинг мақсади – иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларини олий таълим тизимидаги кадрлар тайёрлаш жараёнига кенг жалб этиш, олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини ошириш, олий таълим мазмунини корхоналарнинг ишлаб чиқариш муносабатларига мувофиқ шакллантириш, битирувчиларнинг билим ва кўникмасига қўйиладиган талабларни белгиловчи олий таълим йўналишлари (мутахассисликлари) малакавий талаблари, ўқув режалари ва дастурларини соҳа эҳтиёжидан келиб чиқиб янгидан ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, бакалавриат ва магистратура талабаларининг малакавий амалиётларини « Shaffof Qurilish » МЧЖ да ўтказишда шарт-шароит яратиш, энг илғор хориж тажрибасига таянган ҳолда ўқув адабиётлари, ўқув-методик комплексларини ишлаб чиқиш, профессор-ўқитувчиларнинг илмий-тадқиқот фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш, иқтидорли талаба-ёшларни илмий фаолият билан шуғулланишга кенг жалб этиш, илмий-тадқиқот изланишлар ҳамда тажриба-синовлар ўтказиш, бакалавриат ва магистратура битирувчиларини иш билан таъминлаш, таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг самарали интеграциясини таъминлашдан иборат.


2.2. Белгиланган мақсаднинг вазифалари қуйидагилардан иборат:
Иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларини олий таълим тизимидаги кадрлар тайёрлаш жараёнига кенг жалб этиш;
Олий таълим мазмунини корхоналарнинг ишлаб чиқариш муносабатларига мувофиқ шакллантириш;
Магистрларнинг билим ва кўникмасига қўйиладиган талабларни белгиловчи олий таълим йўналишлари (мутахассисликлари) малакавий талаблари, ўқув режалари ва дастурларини соҳа эҳтиёжи асосида ишлаб чиқиш;
Талабаларнинг дарс машғулотларини ишлаб чиқариш муносабатларига мувофиқлаштириш бўйича корхона(ташкилот)ларда замонавий жиҳозланган аудиторияларни ташкил этиш;
Магистратура (5А340201-Бино ва иншоотлар қурилиши (энергия самарали бинолар)) талабаларининг малакавий амалиётларини « Shaffof Qurilish » МЧЖ да ўтказишда шарт-шароит яратиш;
Магистратура битирувчиларини қурилиш саноати корхонасида иш билан таъминлаш
Энг илғор хориж тажрибасига таянган ҳолда ўқув адабиётлари, ўқув-методик комплексларини ишлаб чиқиш;
Илмий изланишлар ва тажриба-синовлар ўтказиш ҳамда илмий-тадқиқот олиб бориш салоҳиятини амалиётнинг реал эҳтиёжларига йўналтириш;
Замонавий ва энергия тежамкор биноларни лойиҳалаш муаммоси бўйича лойиҳа ишлари (илмий-тадқиқот ишлари, хўжалик шартномалари), диссертация (докторлик, магистрлик) ва битирув малакавий ишлар мавзуларини ёритилишида ҳамкорликни йўлга қўйиш;
Янги технологияларни ва инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқаришни жорий этиш мақсадида қурилиш саноати корхонаси билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
Давлат грантлари асосида таълим олаётган магистратура (5А340201-Бино ва иншоотлар қурилиши (энергия самарали бинолар)) талабаларини белгиланган тартибда ишлаб бериш даврига ва кейинчалик ўз меҳнат фаолиятларини « Shaffof Qurilish » МЧЖ да давом эттириш.



Download 27,23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish